Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/17
Sana22.03.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1285897
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси



Маъруза мавзуси: БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМАЛАР 
Маъруза режаси 
1. Бириктирувчи тўқималарнинг умумий тавсифи ва таснифи 
2. Сийрак толалаи шаклланмаган бириктирувчи тўқима: ҳужайралараро модда, 
ҳужайралар 
3. Зич бириктирувчи тўқима: шаклланган, шаклланмаган 
4. Махсус хусусиятга эга бириктирувчи тўқима 
5. Тоғай тўқимасининг морфофункционал хусусиятлари
6. Суяк тўқимасининг морфофункционал хусусиятлари 
7. Суяк тўқимасининг остеогистогенези, регенерацияси ва ёшга кора озгаришлари. 
Таянч сўзлар 
Ҳужайралараро модда, коллаген, эластик ва ретикуляр толалар, аморф модда
фибробластлар, хондробластлар, хондроцитлар, остеоцитлалр, остеобластлар. 
МАЪРУЗА МАТНИ 
Хусусий бириктирувчи тўқима барча аъзо ва тўқималарнинг таркибий қисми 
ҳисобланади, аъзоларнинг асосини (стромасини) қобиғини ҳосил қилади. Қон 
томирларнинг атрофини орайди ва ҳужайралараро модда ролини бажаради: масалан, 
мушак тўқимасида. Бириктирувчи тўқима ҳужайралар орнида бошқа тўқималарни ушлаб 
туради, таянч вазифасини бажаради, тана бутунлигини таъминлайди ва бошқа Кўплаб 
вазифаларни бажаради. Хусусий бириктирувчи тўқима тананинг турли структураларини 
бир-бири билан боғлаб туради. Ёғ тўқимаси – бириктирувчи тўқиманинг эркин 
қисмларини толдириб, ёғ захирасини сақлаш ва амортизация вазифаларини бажаради. 
Бириктирувчи тўқимада ҳужайра элементларига нисбатан ҳужайралараро модда Кўплиги 
алоҳида ажралиб туради.
Патологик жараёнларнинг ривожланишида фаол иштирок этади (яллиғланишда, 
склеротик жараёнларда, ревматизмда, суяк ва боғим касалликларида). 
2. Бириктирувчи тўқима: хусусий бириктирувчи, махсус хусусиятга эга бўлган ва 
скелет (тоғай ва суяк) тўқималарига болинади. 
Классификациялаш учун ҳужайралар ва ҳужайралараро модда ўртасидаги 
муносабат асос қилиб олинади. 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling