Маъруза мавзуси: бириктирувчи тўҚималар маъруза режаси
гидролиз қилувчи гиалуронидаза ферменти уларга тўқималарга сингиб кириш
Download 0.65 Mb. Pdf ko'rish
|
Маьруза матни Тогай ва суяк тукимаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фибробластлар
гидролиз қилувчи гиалуронидаза ферменти уларга тўқималарга сингиб кириш
(инвазия) юқори қобилиятини беради, бу фермент тўқима асосий моддасининг қайишқоқлигини пасайтиради (Anthony L. Mescher, Junqueira’sBasic Histology: Text and Atlas, 13-th ed.-2013). Сийрак бириктирувчи тўқима ҳужайралари. 1. Фибробластлар. 2. Макрофаглар. 3. Тўқима базофиллари – семиз ҳужайралар. 4. Плазмоцитлар. 5. Адипоцитлар – ёғ ҳужайралари. 6. Ретикуляр ҳужайралар. 7. Эндотелиал ҳужайралар. 8. Перицитлар. 9. Адветициал ҳужайралар. 10. Пигмент ҳужайралар. Фибробластлар бириктирувчи тўқима ҳужайралари ичида энг Кўп учрайдигани бўлиб, ҳужайралараро модда компонентлари – фибрилляр оқсиллар (коллаген, эластин) ва гликўзаминогликанларни синтезлайди. Бу ҳужайралар мезенхимал келиб чиқишга эга. Уларни етилиш даражасига кора (кам дифференциаллашган, дифференциаллашган, фиброцитлар), бундан ташқари миофибробластлар, фиброкластлар турлари мавжуд. Фибробластлар ҳужайралараро моддани синтез қилиш хусусиятига кора, жароҳатлар битишида, чандиқ тўқима ҳосил болишида, ёт модда атрофида капсула ҳосил қилишда ва бошқаларда иштирок этади. 1. Дифференциаллашмаган фибробластлар – (эмбрионал даврда мезенхимадан, постнатал даврда перицитлардан ривожланади). Кам осимтали, эркин рибосомаларга, ЭПТ ва кам ривожланган митохондрияга эга, митоз йоли билан болинади. 2. Етук фибробластлар – йирик (40-50 мкм), нотўғри шаклга эга, яхши ривожланган донадор ЭПТ ва Голджи аппаратига эга. Чекка қисмларида микрофиламентлар (актин ва миозин) мавжуд. Коллагеназа ферменти сақлайди, проколлаген гликўзаминогликанлар, проэластин ишлаб чиқаради. Плазматик мембрананинг бутун юзаси бойлаб секреция қилади. 3. Фиброцитлар – дуксимон шаклли, органеллари кам ва болинмаслик хусусиятига эга. 4. Миофибробластлар – маълум бир шароитларда фибробластлардан ҳосил бўлади, силлиқ мушак ҳужайраларига охшайди. Лекин улардан донадор эндоплазматик тор яхши ривожланганлиги билан фарқланади. Таркибида актин, миозин сақлайди. Жароҳатдан кейинги грануляцион тўқималарда, ҳомиладорликда, бачадонда аниқланади. 5. Фиброкластлар – фагоцитоз хусусиятига эга, гидролитик активлик фаолияти мавжуд, Кўп миқдорда лизосома тутади. Вазифаси – ҳужайралараро модда сорилишида иштирок этиш: масалан, туғруқдан кейинги бачадоннинг инволюцияси. Download 0.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling