маъруза Схемалар ва электроника фанига кириш


Download 1.47 Mb.
bet3/5
Sana02.02.2023
Hajmi1.47 Mb.
#1146355
1   2   3   4   5
Bog'liq
o5Ml8NnasKSpLERhluxm5bWuwRJRzAmN10Ubc6SL

ЭЗН ФАНИ

  • ЭЗН фани ўз ичига бир нечта фанлар бўлимларини ўз ичига олади, яъни электротехника, радиоалоқа, электр сигналлар назарияси ва бошқалар.
  • Умуман телекоммуникация тармоқлари ва алоқа назарияларини ривожланиш жараёнларига асос солган ва катта хисса қўшган олимларни келтириб ўтамиз:
  • 1831 йили электромагнит индукция ходисасини яратган инглиз физики М. ФАРАДЕЙ;
  • 1832 йили рус олими ва ихтирочиси П. Л. ШИЛЛИНГ электромагнит телеграф яратди;
  • 1833 йили рус физики Э. Х. ЛЕНЦ индукцион токнинг йўналиш қонунига асос солди;
  • 1895 йили А. С. ПОПОВ симсиз алоқа воситасини яратди.

Инглиз физик олим Майкл Фарадей

Биринчи яратилган телеграф аппарати

Морзе алифбоси

Эмилий Христианович Ленц Рус физиги

ЭЛЕКТРОНИКА ФАНИ

Электроника – электронларни электр майдони билан таъсирини ва ахборот узатиш, қайта ишлаш ва сақлашда қўлланиладиган электрон асбоб ва қурилмаларни яратиш усулларини ўрганиш билан шуғулланадиган фан.

Электроника, авваламбор инсон жамиятининг ахборотга бўлган талабларини қондиришга мўлжалланган. Ишлаб чиқариш кучларининг ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиши техника ва технологиянинг янги турларини яратишга асосланган ва ахборот воситаларининг ривожланиши билан кучли равишда боғлиқ. Инсонлар ўртасидаги ахборот алмашиш қурилмаларининг ривожланиш тарихи бир неча босқичлардан иборат: харакат ва мимика, товуш, ёзув, китоб босмаси, электроника.

Ахборот узатишнинг янги усулига ўтиш доим жамиятда ишлаб чиқариш кучларини кескин ўсишига олиб келган.

Электроника узоқ масофаларга узатилаётган ахборотнинг узатиш тезлиги ва ҳажмини кескин орттирди.

ЭЛЕКТРОНИКА ФАНИ

Электроника ривожланиш жараёнида тўрт босқични босиб ўтди.

Биринчи босқич 1895 йилда А.С. Попов томонидан симсиз телеграф – радио ихтиро қилиниши билан бошланди. Бу даврдаги алоқа қурилмалари пассив элементлардан: симлар, индуктивлик ғалтаклари, магнитлар, резисторлар, конденсаторлар, электромеханик қурилмалар (алмашлаб улагичлар, реле ва бошқалар)дан иборат эди.


Download 1.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling