Маъруза ҚЎшилган қиймат солиғи режа


Download 27.15 Kb.
bet1/4
Sana22.11.2023
Hajmi27.15 Kb.
#1793520
  1   2   3   4
Bog'liq
5.ҚҚС


Маъруза 5. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ
Режа:
1. Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда иқтисодий аҳамияти.
2.Солиқ тўловчилар.
3.Солиқ солиш объекти. Солиқ солишдан озод этиш
4. Солиқ базаси.
5. ҚҚС солиқ ставкаси ва солиқни ҳисоблаш механизми
6. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби.

1. Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тизимида жорий қилиниши ҳамда иқтисодий аҳамияти
Барча билвосита солиқлар каби ҚҚС ҳам асосан солиқларнинг фискал функқиясини бажаради, унинг жорий қилишдан асосий мақсад давлат бюджетини маблағ билан тўддириш билан боғлиқ бўлган. ҚҚС солиқ тушумларини нарх-навонинг ўсиши билан тўғридан тўғри боғлаб турганлиги учун у бюджет маблаюгарини инфляқия бўлиишигидан сақлаб қолувчи воситалардан бири ҳисобланади.
Бундай ҳолатда солиққа солиш объекти бўлиб товарнинг ёки хизматнинг сотиш нархи хизмат қилади. ҚҚС солиққа солиш системасида ҳар бир ишлаб чиқарувчи (сотиб олувчи) ўзининг ҳаридоридан (буртмачисидан) қонунда кўзда тутилган солиқ суммасини ундиради ва аввал хом-ашё сотиб олишда солиқнинг тўланган қисми мавжуд бўлса, уни чегириб ташлаб, қолган қисмини бюджетга тўлайди. Солиқларни таснифлаш жиҳати бўйича солиққа тортиш объектини баҳолаш даражасидан келиб чиқиб, ҚҚС реал солиқлар туркумига киради. Солиқ солиқни тўлаш олди-сотди жараёнидан келиб чиқади ва солиққа тортиш субъектининг молиявий ҳолатини ҳисобга олмайди.
ҚҚС Ўзбекистонда қўллана бошлашининг асосий сабаби Солиқ солиқ бўйича дунё ҳамжамиятининг бу борадаги тажрибаси бўлди. Ривожланган давлатларнинг тажрибаси билвосита солиқлар ривожланиб бориб, ягона қўлланиладиган солиққа, яъни Солиқ давлатларда бир текисда тақ-симланадиган қўшилган қиймат солиғига айланишини кўрсатди, шу билан бир вақтнинг ўзида, бирон бир товарлар гуруҳини сотилишига ҳалақит қилмайди ва халқ хўжалигидаги молия тақсимланишини ўзгартирмайди.
ҚҚС биринчи бор 1954 йил Франқияда М.Лоре таклифига мувофиқ жорий қилинган ва қисқа муддат ичида кўпгина давлатларда қўлланила бошланди. ҚҚС Ўзбекистонда қўлланилиш даврига келиб 43 та давлатда, шу жумладан барча Европа иттифоқидавлат, қўлланилган.
1992 йилдан бошлаб ҚҚС мустақил Ўзбекистон солиқ системасида ажралмас қисмига айланди.
Қўшилган қиймат солиғининг  суммаси кўрсатилган ҳисобварақ-фактурасининг мавжудлиги эса олди-сотдининг асосий ва принқипиал вақтини белгилаб, фирманинг Солиқ солиқ мажбурияти ҳақида маълумотни беради. Шунинг учун ҳам ҳисобварақ-фактуранинг тўлдирилиши бўйича қатьий қоидаларга бўйсуниш талаб этилади.
Қўшилган қиймат солиғи бошқа солиқларга нисбатан жуда кўп афзалликларга эга. Улар қуйидагилардан иборат:
• ҚҚС маҳсулотнинг сотув нархига қўшилмай унинг устига қўйилиб, ҳаридор томонидан тўлаб берилади, бу ўз вақтида ишлаб чиқаришнинг ҳаражатларига ва рентабеллигига таъсир этмайди;
• солиққа тортиш объекти маҳсулотнинг бутун ишлаб чиқариш жараёнида ягона солиқ ставкасида аниқланиши «маҳсулот сотишнинг охирги босқичида солиқ суммасини йиғилиб қолишдан сақлайди ва солиққа тортиш жараёнида қайта-қайта ҳисобланишнинг олдини олади;
• солиқ ундириш системасининг соддалиги солиқ органи учун ҳамда солиқ тўловчилар учун ҳам қулайлик яратади. ҚҚСни ҳисоблаш жараёни ўз-ўзини текшириш жараёни деса ҳам бўлади, чунки кейинги сотиб олувчи аввалги таъминотчини ҳисобварақ-фактурасида тўланган солиқ суммасини белгилашда тўғри қўйилишини текшириб боради;
• қўшилган қиймат солиғи тармоқ ва корхоналарнинг иқтисодий фаолият турларидан, капитал жамғармасидан, ишлаб чиқариш туридан, катта-кичиклигидан қатъий назар бир хилда солиққа тортиш даражаси қўлланилади;
• кўпгина давлатларда корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотини четга экспорт қилувчи фирма-экспортерларга уларни қўллаб қувватлаш мақсадида экспорт қилинган маҳсулот сотув нархига кирган қўшилган қиймат солиғини бир қисмини давлат томонидан қайтариб берилади. ҚҚСнинг ҳисоблаш системаси эса экспорт қилинаётган маҳсулотни фирма томонидан ишлаб чиқариш учун кетган реал ҳаражатларини ҳисоблаб чиқриш имкониятини беради. Маҳсулоглар импорт килинаётганда ҚҚС протекқия сиёсатини юритиш учун қўлланилади. Демак, ҚҚСни ташқи иқтисодий муносабатларни тартибга солиб туриш учун фойдаланиш мумкин;
• қўшилган қиймат солиғининг хужжатларда алоҳида кўрсатилиб ёзилишлиги уни тўлашдан қочиш ҳолатларни қийинлаштиради;
• ҚҚС бозор иқгасодиётини солиқлар ёрдамида тартибга солишда даромад (фойда) солиғи ставкасини пасайтирилиши натижасида бюджетнинг даромад қисмидаги йўқотишларни қоплаш учун тактик восита сифатида ишлатилади.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар;
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;
4) фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича — оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси;
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.
Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу бўлимда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ агентлари томонидан бажарилади.
Қуйидагилар солиқ тўловчилар деб ҳисобланмайди, бундан 237- модданинг биринчи қисми 6-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари – ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида;
2) айланмадан олинадиган солиқни тўловчи шахслар.
Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобида туради.

Download 27.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling