Маъруза Сунъий йўлдош навигация принциплари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana20.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1039092
  1   2   3
Bog'liq
Maruza-1



Маъруза-1. Сунъий йўлдош навигация принциплари. 
Глобал навигация сунъий йўлдош тизимлари технологияси бу глобал 
қамровли 
радио 
позицион 
технология 
бўлиб 
сунъий 
йўлдош 
инфратузилмасига асосланган. Хозирда мавжудларидан энг машхури бу АҚШ 
NAVSTAR (NAVigation Satellites providing Time And Range) Глобал Жойлашишни 
Аниқлаш Тизими (GPS) лекин бошқа тизимлар хам мавжуд. Тизимнинг 
жойлашишни аниқлаш даражаси бир неча метргача лекин айрим 
кучайтирувчи қурилмалар ёрдамида сантиметргача аниқликни таъминлайди.
Сунъий йўлдошли навигацион тизимлари жойни аниқлаш координатани, 
турли объектларнинг тезлик ва йўналишини аниқ хисоблаш имконини беради. 
Шунингдек уяли алоқа тизими самарасини юқори аниқликдаги вақт TDMA 
(Time Division Multiple Acces-каналларнинг вақт бўйича бўлиниши билан кўп 
станцияли кириш) ва CDMA (Code Division Multiple Acces-каналларнинг кодли 
бўлиниши билан кўп станцияли кириш) тизимлари синхранизациясини 
хисобига оширади. 1990-йилларнинг бошидан 2 та сунъий йўлдошли 
навигацион тизимлар ишлайди: глобал навигацион сунъий йўлдошли тизим 
GPS (АҚШ) ва ГЛОНАСС (Россия). GPS ва ГЛОНАСС навигацион тизимлар хар 
қандай об-ҳаво шароитида ердаги, ҳаводаги ва денгиздаги сони чекланмаган 
абонентларга жойлашган жойи, тезлиги ва вақт (Position, Velocity, Time, PVT) 
тўғрисида маълумот беради. Иккала тизим хам бошида харбий мақсадларда 
яратилган бўлса хам кейинчалик одамларга хам фойдаланиш имконияти 
яратилди ва хозир икки ёқлама мўлжаллаган тизимлар хисобланади. 
Сунъий йўлдошли навигацион тизимлар 3 та асосий сегментдан ташкил 
топган: космик сегмент, ер усти бошқарув сегменти (бошқариш комплкеси) ва 
абонент приемниклари (фойдаланувчилар сегменти). Сунъий йўлдош 
навигацион тизимлар умумлашган тузилма схемаси қуйидаги расмда 
келтирилган. 


Космик сегмент орбитада жойлашган 24 та сунъий йщлдошдан ташкил топган. 
Уларнинг хар бири навигацион код узатади, улар бўйича приемник 
йўлдошгача бўлган масофани аниқлайди. Сунъий йўлдошларнинг бундай сони 
радионавигацион сигналлар майдони билан бутун ер юзини баландлик 
бўйича 2000 км захира билан қамраб олади. Бу ерда ва хавода кўп навигацион 
тизимларни ишлатишга етарли. Сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар 
сигнал узатиш вақтидаги аниқ жойлашиш ўрнини аниқлаш имконини беради.
Барча сунъий йўлдошлар ерусти бошқариш тизими орқали назорат 
қилинади. Навигацион майдон кузатилади, сунъий йўлдошларнинг холати 
кузатилади, улар бошқарилади ва навигацион маълумотлар янгиланади. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling