Маъруза Сунъий йўлдош навигация принциплари


GNSS технологиялар ТВ жойлашишини аниқлаш учун


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana20.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1039092
1   2   3
Bog'liq
Maruza-1

GNSS технологиялар ТВ жойлашишини аниқлаш учун 
GNSS (Global Navigation Satellite Systems – Оммавий Навигация Сунъий йўлдош 
Тизимлари) технологиялари транспорт воситалари, инсонлар , юклар ва 
жисмларнинг жойлашувини аниқлаш бўйича катта имкониятларни 
таъминлаши мумкин. Жойлашган жой автоматизация ва тизимларнинг ўзаро 
муносабатини учун асосий маълумот хисобланади ва GNSS тизимини ИТТ нинг 
кўпгина имкониятларини таъминлаб берувчи технологияга айлантиради. 
Хозиргии куннинг ўзида GNSS йўлларда хайдовчиларга мўлжал олишда ёрдам 
бермоқда ва автокорхоналарда бошқаришнинг ажралмас қисми бўлмоқда. 
Кўп автомобиллар GNSS қабул қилувчилари билан жиҳозланган. Базавий 
технология яхши ривожланган, лекин хали ривожланиш потенциали юқори, 


конструкция қиммат эмас ва бошқа қурилмалар билан интеграллаша олади. 
Қурилмалар тайёр холда топиш осон ва нархи хам қиммат эмас. Шундай 
қилиб GNSS келажакда транспорт восталарининг жойлашган жойини 
аниқлашда муҳим мълумотлар манбасига айланади. 
Жойлашишни аниқлаш қобилияти транспорт воситасининг GNSS қабул 
қилувчиси билан жиҳозланган бўлишини талаб этади. Шунингдек, жойлашиш 
ҳақидаги маълумот фойдали бўлиши учун транспорт воситаси жойлашишга 
боғлиқ маълумот билан таъминланган бўлиши керак, яъни умуман олганда 
хариталар бўлиши керак. Бундай маълумот билан транспорт воситаси йўлни 
режалаштириши мумкин. Бироқ жойлашиш ҳақидаги маълумот фойдали 
бўлиши учун транспорт воситалари ўзаро алоқада, маҳаллий транспорт 
инфратузилмаси ва глобал ахборот инфраструктураси билан алоқада бўлиши 
керак. Ундан ташқари бошқа датчиклар (радар, камера, инерциаль датчик
ғилдирак датчиги) билан бирга у ярим ёки тўлиқ автоматлаштирилган 
транспорт воситаси учун етарли маълумот бериши мумкин. 
GPS 
Турли сунъий йўлдош тизимлари турли тебраниш частоталари орқали 
маълумотлар узатади. Масалан GPS сунъий йўлдошлари кенгайтирилган 
спектрли ва 1.228, 1.575 [ГГц] частоталарида жойлашган ва L1 хамда L2 деб 
белгиланган сигналлар узатади. Фуқаролар эса жойлашишни анилаш учун L1 
сигналда модуллашган ва кучсизроқ бўлган (C/A) коддан фойдаланади, АҚШ 
армияси эса юқори аниқликдаги хар иккала L1 хамда L2 сигналларда 


модуллашган (P) кодни ишлатади. Бунинг имконияти катта ва жойлашишни 
юқори аниқликда топиш имконини беради. 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling