Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Мавҳумлигига қараб, низолар очиқ ёки ёпиқ кўринишларда булиши мумкин


Download 0.49 Mb.
bet5/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

Мавҳумлигига қараб, низолар очиқ ёки ёпиқ кўринишларда булиши мумкин.
1.Очик, низолар одатда қарама-қарши томонларнинг кўз олдида, тўғридан-тўғри вужудга келади. Улар тўқнашиш содир бўлгунга қадар тўлик етилган бўлади. Бундай низолар раҳбарият назорати остида турганлиги сабабли муассаса учун унчалик хавф тўғдирмайди ва уларни бошқариш осон кечади.
2. Ёпиқ низолар ўта хавфлидир. Бундай низоларни аста-секин, белгиланган фурсатда портлайдиган минага ўхшатса бўлади. Агар низо ҳали “етилмаган ” ёки уларни одамлар нигоҳидан яширилса, бошқача қилиб айтганда низо кишилар “ичида "бўлса, билингки, бу ниҳоят хавфли ва уни бошқариш жуда қийин.
Ёпик низолар кўпинча фитна, иғво, ҳийла-найранг, фисқ-фасод шаклида ривожланиш оқибатида вужудга келади. Улар орага нифоқ солиш, бузғунчиликка қаратилган бўлиб, ёлғон яшиқ, уйдирма, бўҳтон гаплар мухолифлар учун асосий қурол вазифасини бажаради.
Очик низолар кўпинча нидо, чақириқ шаклида ривожланиши оқибатида вужудга келади. Улар очиқдан-очиқ чақириқ, товуш чиқариш, даъват этишда ўз ифодасини топади. Бунда бир гурух ходимлар ўзларига қарама-қарши бўлган расмий ёхуд норасмий гурухларнинг манфаатини ўзининг манфаати томон буришга ҳаракат қилади.
Характерига қараб низолар объектив ёки субъектив низоларга бўлинади.
1.Объектив низоларга муассасанинг ривожланиш жараёнида юзага чиқадиган реал камчиликлар ва муаммолар билан боғлик низолар киради. Бу низолар амалий низолар бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, раҳбарлик услубини такомиллаштириш, муассасада нормал “руҳий иқлим ’’ ни яратиш учун ҳизмат қилади.
2.Субъектив низоларга кишиларнинг у ёки бу воқеликка бўлган шахсий фикрларининг турличалиги оқибатида вужудга келадиган низолар киради. Бу низолар табиати бўйича хис-туйғуга, хиссиётга берилиш, қизиққонлик оқибатида юзага чиқади. Одатда, бундай низолар бир-бирини руҳан кўра олмайдиган ёки бир-бирини тушунмайдиган, ёхуд тушунишни ҳоҳламайдиган кишиларнинг қарама-қарши фикрлари оқибатида вужудга келади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling