Қадимдан бир мақол бор: "Кимки хафа бўлишни билмаса тентак, кимки ўзини хафа бўлишига йўл қўймаса, у донишмандир".
Машҳур психиатр Адлер Альфред тушкунликдан азият чеккан беморларига оддийгина қилиб шундай дер эди: “Сиз ўзингиз даволанишингиз мумкин. Бунинг учун ҳар куни кимнидир, нима биландир шод қилишингиз мумкинлигини ўйлашга ҳаракат қилишингиз ва бу маслаҳатга риоя этишингиз даркор ”. У ҳар куни яхшилик қилишни тавсия этарди.
Яхшилик кимнингдир чеҳрасида табассум ёритишдир”, деганлар Мухаммад пайгамбаримиз. Нима учун яхшилик қилган кишилар кайфиятида ажойиб қзгариш юз беради? Чунки кимнидир хурсанд қилиш иштиёқи ўзи хақидаги доимий фикрларини — энг асосий сабаб бўлган хавотир, қўркув, тушкунлик туйгуларини ҳайдайди. Агар Сиз тушкунлик кайфиятини йуқотаман, хотиржамлик ва шодлик қўйнида яшайман десангиз, ўзингиз хақингизда ўйламанг, бошқа кишиларга қизиқиш билан қаранг, ҳар куни бошқаларга шодлик келтирадиган қандайдир яхшилик қилишга ҳаракат қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |