Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Download 0.49 Mb.
bet12/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

5.Стресс ва уни бошқариш.
1.Стресс — инглизча (stress) сўзидан олинган бўлиб, асабийлик, кескинлик деган маъноларни англатади. Асабийлик турли жисмоний ва авдий ишлар ҳаддан ошиб кетиши, хавфли вазият тугилган пайтларда, зарур чораларни зудлик билан топишга мажбур бўлганда вужудга келадиган руҳий ҳолатдир.
Бундай холатга тушган кишиларга нисбатан: “у асабийлашди” деб айтишади.
Шу маънода асабий тушунчаси:
салга асабийлашаверадиган, бўлар-бўлмасга қизишиб, туташиб кетадиган, зардаси тез, жиззаки киши;
асабларнинг касаллиги туфайли юз берган, асаблар фаолиятининг бузилганлиги натижасида юзага келган хасталик;
асабларнинг қўзғалиши билан боғлиқ бўлган холат (жанжал, бақир-чақир) кабилар маъносида толқин қилинади. Канадалик буюк физиолог Ганс Сельс асабийлашишни одам ёки хайвон организмининг қар қандай таъсирга ўзига хос муносиб жавоб деб баҳолайди.
У уч боскичга бўлинади:
1. Бошланғич таъсирчанлик (эмоционал) туйғуси(ғалаён); аъзои бадандаги кучларнинг сафарбарликка тортилиши.
2. Қаршилик кўрсатиш босқичи.
3. Толиқиш босқичи.
Стресс — бу оддий ва куп учровчи холат. Кдггик безовга булиш, Хаяжон ва уйкусизликдан биз хаммамиз уни сезамиз. Озгина стрессларнинг зиёни бўлмаслиги мумкин.
Шунинг учун ҳар бир раҳбар ёки ходим:
• йўл қўйилиши мумкин бўлган ва ҳаддан ташқари асабийлашганлик даражасини билмоғи лозим.
Ноль холатдаги асабийлашиш бўлиши мумкин эмас.
Яъни асабийлашмайдиган киши мутлақо йўк. Танида жони бор ҳар қандай киши у ёки бу даражадаги асабийлик холатига тушади.
Аммо:
Хаддан ташқари асабийлашишдан қочиш керак. Унинг окбати кутилмаган нохушликка олиб келади.
Стрессга дучор бўлмаслик учун хайрли ишларни, масалан, махалла, қариндош-ypyғ, ишда — ижодий ишларни кўпрок қилиш керак.
Сабр-қаноатли бўлиш, ҳар кандай мушкул вазиятга тайёр бўлиш, ўзини чалғитиш лозим. Машаққатли меҳнатни яхши дам билан бирга олиб бориш, ҳеч бўлмаса бир оз ором олиш, тинчланиш керак. Ишда хушфеъл, тавозелик бўлиш, ўзаро ҳурмат ва хушмуомалали инсон бўлиш керак.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling