Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Муассасада раҳбарият ва ходимлар ўртасида юзага келувчи низо


Download 0.49 Mb.
bet11/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

6.Муассасада раҳбарият ва ходимлар ўртасида юзага келувчи низобутун жамоага” эмас, балки “танланган ” одамларгагина ёмон таъсир этиши мумкин. Бундай низони бир йўла, катта ҳажмда уддалаш, бартараф этиш мумкин эмас.
Бу низони бартараф этишда раҳбар оқиллиги, адолатлилиги, маданий савияси билан ҳамкорликка интилиши керак. Яъни, ушбу низоли вазиятда хокимлик мавқеида эмас, балки тенг хукукийлик асосида ечимни топиши лозим.
Масалан, бу жараёнда куйидагилар жуда ҳам муҳимдир:
• томонларнинг бир-бирини тан олиши;
• гапни бўлмай тинглаш;
• Ўзга киши сифатида тушуна олишни намойиш қилиш;
• низо жараёнидаги холатни ўзга киши кандай қабул қилиши (тушуниши)ни англаш;
• муҳокама қилинаётган мавзуни аниқ тасаввур қилиш;
• мавзуга нисбатан умумий қарашларни ҳосил қилиш;
• муроса қилинаётган оқибатни аниқлаш;
• низо мазмунини ёзиб чиқиш (тахлил) қилиш;
• низони бартараф этиш учун хамкорликда ягона йўл танлаш; • хамкорликда умумий хулоса (муроса) га келиш.
Бундай йўл машақатли, аммо оқилона йўлдир. Бунинг учун тажриба керак.
Ҳозирги шароитда раҳбар фақат ўз соҳасини яхши билибгина қолмай, балки яхши ташкилотчи, руҳшунос (психолог) ва тарбиячи бўлмоги лозим.
Бунинг учун ҳар бир раҳбар ходим: таълим менежментини, социология, психология, педагогика, касбий этика фанларини мустақил эгаллаши керак. Буни хаётимиздаги жиддий ўзгаришлар, инсон омилининг фаоллашуви, жамоаларни ўз-ўзини бошқариш шароитида улар билан ишлашни тақоза этади.
Жамоага аъзо бўлган ҳар бир шахснинг қалбига йўл топа билиш раҳбарнинг иш фаолиятида асосий аҳамиятга эга. Буни билган раҳбар ўз жамоаси ичида мехнат жараёнида вужудга келадиган хар хил низоларни жамоада жамоат ташкилотлари билан бирга, юқори ташкилотларга чиқармасдан ўзида хал қилишга қодир бўлади. Бундай раҳбар ўз ишини туғри ташкил қилади, жамоа олдига қўйилган мақсад ва режа топшириқларини ўз вақтида муваффақиятли бажаради.
Жамоаларда соғлом руҳий иқлим яратиш учун раҳбар қуйидагиларга, яъни:
• хар хил ходимнинг шахсий фазилатларига;
• ёши, қобилияти, малакаси, истеъдодига;
• ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликка;
• ўзаро ёрдамни бир-бири билан чамбарчас боғлайдиган ижтимоий алока маромига;
• рақобат муҳитини ташкил қилинганига;
• муассасада натижалар учун ҳар бир ходимнинг масъулият сезиш туйғусини мустаҳкамланганлик даражасига;
• мотивлаштириш даражаси кабиларга
эътибор бериши лозим.
Ҳар бир низоли вазиятни раҳбар босиқ, ховлиқмасдан ҳал этиши керак.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling