Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Download 0.49 Mb.
bet1/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш


Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш .
Режа
1.Бошқарувда низо ҳақида тушунча.
2. Бошқарувда низо ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турлари.
3. Бошқарувда низо жараёнидаги босқичлар ва оқибатлар.
4. Бошқарувда низоларни бошқариш усуллари ва уларни бартараф қилиш йўллари.
5.Стресс ва уни бошқариш.
6.Стресс ва унинг содир бўлиш жараёни.

1.Низо ҳақида тушунча.
Ўзбек тилининг изоҳли лўғатида низо тушунчаси қуйидагича талқин қилинади:
Низо — бу ўзаро келишмовчилнк ёки қарама қаршилик, душманлик, адоват орқасида туғилган ҳолат, муносабаг, ихтилоф, нифоқ”.


Адоват, иҳтилоф, нифоқ, туфайли ўзаро жанжаллар содир бўлади. Одамлар жанжал ҳақида уйлаганларида душманлик, қўрқитиш, босқинчилик, торташув каби нохушликларни назарда тутишади.
Бошқариш жараёнида низо — бу раҳбар, ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир-бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган вазиятдир. Иш жараёнидаги низолар кишилар кайфиятига салбий таъсир қилади ва уларнинг иш қобилиятини пасайтиради, жамоадаги “руҳий иқлим”ни ёмонлаштиради, кадрлар қўнимсизлигини кўпайтиради.
Шунинг учун бу масалаларга доимо эътибор бериш, жамоаларни бошқаришни, кадрлар турғунлигини таъминловчи шартлардан биридир. Муассасада низоли вазиятлар олдини олишнинг барча имкониятларидан фойдаланиш лозим.
Низо қандай характерга эга бўлмасин ва у қай даражада катта бўлмасин, барча холларда низонинг сабаблари ҳамда уни вужудга келтирган ҳолатлар диққат билан таҳлил қилиниши лозим. Раҳбар ҳар бир аниқ вазиятнинг тагига адолат ва объективлик билан етиши, тегишли хулосалар чиқариши керак.
Социологлар тадқиқотларининг кўрсатишича, “руҳий иқлим” яхши бўлган ҳамда интизом анча юқори бўлган жойда фақат иқтисодий кўрсаткичлар юксак эмас, балки низолар ҳам анчагина кам, ходимларнинг ўз меҳнатидан катга қониқиш олаётгани кўзга ташланиб туради. Ходимлар норозилиги юксак талабчанлик, бу билан меҳнат унумдорлигини ошириш истагининг натижаси сифатида ижобий сабабларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling