4.Низоларни бошқариш усуллари ва уларни бартараф қилиш йўллари
Низоли вазиятларни бошқаришнинг бир қатор самарали усуллари мавжуд. Уларни қуйидаги икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин.
Низоли вазиятларии бошқариш усуллари.
Таъкидлаганимиздек, раҳбар низоли вазиятларнинг келиб чиқиш сабабларини фақат кишилар ҳаракатларидаги тафовутлардан деб билмасликлари керак.
Албатта, бу ҳам қандайдир аниқ, ҳолатда низоли вазиятнинг вужудга келишида муҳим омил вазифасини бажариши мумкин. Аммо у таъсир этувчи факторларнинг фақат битгасидир. Шу сабабли, раҳбар, энг аввало низони келтириб чикарувчи омилларнинг тахлилини қилиши, сўнгра эса у ёки бу усулни қўллаш бўйича қарор қобул қилиши керак.
1.Таркибий-ташкилий усулларга қуйидагилар киради
1.Ишга булган талабни тушунтяриш усули.
Бу ерда уларга қўйидагилар эслатилади:
• эришиши лозим бўлган натижа кўлами;
• ким ахборотни топширади ва ким уни қабул қилади;
• масъулият, жавобгарлик ва ваколат тизими;
• аниқ сиёсат, тартиб-қоидалар ва ҳакоза .
Раҳбар бу масалаларни ўзи учун аниқлаштириш мақсадида эмас, балки қар бир вазиятда, ҳар бир ходим ва бўлим қай тарзда иш тутишини, уларни нима кутишини тушунтириб бермоғи лозим.
2.Мувофиқлаштириш ва ннтеграцнялаш усули.
Бу усул оғзаки буйруқ (амр) занжири деб юритилади. Бошқаришда ваколатлар иерархиясини, яъни мансабларга кўра даражама-даража бевосита итоат этиш, буйсунуш тартибини ўрнатиш кишиларнинг ўзаро харакатларини, муассаса ичидаги аҳборотлар оқимини, қарорлар қабул қилишни тартибга туширади, мувофиқпашгиради.
Агар икки ёки ундан кўпрок буйсунувчилар ўртасида у ёки бу масала юзасидан карама-каршилик, келишмовчилик чиқиб қоладиган булса, бундай ихтилофни уларнинг тегишли бошлиқпарига айттириб ҳал қилиш мумкин.
Бу ерда якка ҳокимлик принципи жуда хам қўл келади.
3.Умумташкилий (комплекс) мақсадлар. Бу усулнинг моҳияти — барча қатнашчиларнинг ҳаракатини, бутун кучини бош мақсаднинг амалга ошишига сафарбар қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |