Жамоа аъзоларининг принципиаллиги ҳамда камчиликлар билан муроса қилмаслик истаги жамоанинг юксак фаоллиги ва ташаббуси туфайли юзага келади.
2. Муассасада низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин.
Улардан:
• Ишни ташкил қилишдаги камчиликларни;
• Хақ тўлашнинг такомиллаштирилмагани;
• ёмон меҳнат шароитларини;
• меҳнат хақидаги қонунларнинг бузишни;
• раҳбарликнинг қониқарсиз савиясини;
• ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясини ва хоказоларни кўрсатиш мумкин.
Жамоа аъзолари орасида низоларнинг кўпчилиги қуйидаги сабаблар туфайли содир бўлади
3.Низо сабаблари
1.Ресурсларни тақсимлащдаги адолатсизлик
• Хаттоки энг улкан муассасаларда ҳам ресурслар чекланган бўлади.
Раҳбарият материаллар, меҳнат ва молиявий ресурсларни ўз тасарруфидаги бўлимларга мақсадини амалга ошириш нуқгаи назардан тақсимлаши керак
. Бирига асоссиз кўп, бирига оз тақсимлаш сўзсиз низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Хамма ҳам кўпрок ундириб олиш пайида бўлади.
2. Вазифаларнинг — ўзаро боғлиқлиги
Меҳнат тақсимоти барча бўғинларни бир бири билан боғлаб қўяди. Бундай шароитда бир киши ёки бир гуруҳ кишиларнинг бажарадиган иши бошқа бир киши ёки бошқа бир гуруҳ ишига боғлик бўлиб қолади.
Масалан, АРМда ўқув адабиётларнинг етишмаслиги. Ўз навбатида бўлим учун зарур бўлган мутахассисларни Ўз вақтида ишга қабул қилмаган кадрлар бўлимига шундай эътирозни билдиради ва хоказо. Кўриб турибсизки, норозиликлар хамма бўғинларда бор. Айнан шулар низони келиб чикишига сабаб бўлади.
3. Мақсадлардаги ҳар хиллик • Кўриб турибсизки, бу ерда хам манфаатлар турлича.
4. Эркинлик, мустақиллик ва ўз қадрини билишдаги ҳар хиллик
• Бу сабаб энг кўп холларда учрайдиган сабаблардан ҳисобланади. Масалан, буйсунувчи ўз фикрини айтишга ҳар доим хақлиман деб айтса, раҳбар бунга жавобан фикрингизни фақат биз "сўраган пайтда айтишингиз мумкин" деса, ўз-ўзидан низо учун вазият туғилади.
Ёки, кафедрадаги профессор ёки доцент юқори малакали ходим хам нима учун ўз кадрини билмаслиги керак? У ҳам маслаҳат бериш хуқуқига эга-ку.
5. Манманлик, кайсарлик. Шундай ходимлар борки, фақат ўзининг фикрини маъқуллайди, муросага ҳеч ҳам бормайди. Бундай одамлар ғалванинг ини. Улар билан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |