Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Ёки бошқа бир руҳий сабаб бу руҳий зўриқиш


Download 0.49 Mb.
bet14/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

Ёки бошқа бир руҳий сабаб бу руҳий зўриқиш, яьни эҳтиёжларни қондиришга тўскинлик қилувчи омиллар ёки тақдир зарбалари:
• энг яқин кишисининг ўлими;
• уруш, жанжал, низо ва хаказолар; қандай сабаблар бўлишидан қатий назар — ички ёки ташқи таъсирданми барибир одамда асабий ҳолатни юзага келтиради. Организм учун салбий туйгулар бўлган қуйидагилар ҳам асабийлашиш учун руҳий сабаблар ролини ўйнаши мумкин.

Асабий холатнинг вужудга келиши ва унинг ўтиб кетиши, руҳий халоватсизликни билиш, уни бартараф этиш кабилар раҳбарлик фаолиятининг диққат марказида туриши керак. Асабийлашган ҳолатда:
• онгли фаолиятдаги айрим томонлар тўхташдан қолади;
• идрокда, хотирада англашилмовчиликлар пайдо бўлади;
• кутилмаган қўзғалишларга нисбатан айни бир хил бўлмаган таъсирлар юзага чиқади;
• диққат ва идрок кўлами торайиб, ҳаловатсизлик кучаяди ва бошқалар.
Шундай вазиятларда нохуш холатнинг олдини олиш, яъни уни бошқариш керак. Бунинг учун раҳбар ишини нимадан бошлаши керак?
Энг аввало у асабийлашган одамга нисбатан камситувчи муносабатда бўлмасдан, унга зиддият, халоватсизлик ҳар бир шахс ҳаётининг ажралмас бўлаги эканлигини, бундай ҳолат нафақат унда, бошқаларда ҳам бўлиши мумкинлигини, буни эса бартараф қилишнинг иложи борлигини англатиши керак.
Бу асабий холатни бошқариш ва шундай вазиятдан чиқишнинг энг қулай ва оқилона йўлидир.
Ҳаммадан ҳам ходим Сизнинг ёрдам беришга тайёр эканлигингизни сезиши керак. Бу унга биринчи қадам қўйишига ёрдам беради. Балки гапни шундай бошлаган маъкулдир: “Сезишимча, Сизни нимадир қийнаётганга ўхшайди, агар Сизга ёрдамим тегса, мен буни жон деб бажараман. Марҳамат, истаган вақтингизда менга мурожаат қилишингиз мумкин ".
Бу жараёнда раҳбар шунга эътибор бериши керакки, хар бир асабийлашган холат, зиддиятга киришган хар икки томоннинг ҳозиргача ошкор бўлмаган кучларини аён этади, юзага чикаради. Стресснинг қай даражада кечиши унга нисбатан таъсирланишга, уни қанчалик ҳис этилганига боғлик.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling