Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Download 0.49 Mb.
bet10/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

4.Мукофотланипшинг таркибий тизими. Дисфункционал оқибатлардан холи бўлиш ҳамда кишиларнинг хатти-харакатларига ижобий таъсир ўтказиш туфайли, келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва уларни бошқариш учун мукофотлаш тизими кенг қўлланилади. Муассасанинг мақсадларига эришишида жонбозлик кўрсатган, муаммонинг ечимига комплекс ёндошиб ён тарафдагиларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилганлар албатта:
ташаккурнома;
• мукофот;
• хизмат ловозимини кўтариш кабилар билан тақдирланишлари лозим.
Бу ўринда фақат мукофотлаш эмас, балки гайри қонуний иш тутган, ёки муассаса манфаатига зид хатга-харакат кўрсатган ходим ва булимларга тегишли жазоларни белгилаш ҳам келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишда хал қилувчи роль уйнашини таъкидламоқ, жоиздир.
2.Низоли вазиятларнинг олдини олиш ёки зидциятни юмшатишнинг бешта стратегик усули маълум
1.Узоқлапшш. Комил инсон жанжалдан узоқиашишга харакат қилади. Келишмовчилик авжига чиққанда у муҳокамага қатнашмайди. Бундай усул низоли вазиятнинг ечилишига манфаатдор бўлмаган ва ўзаро маносабатларнинг зохирий яхшилигича қолишини исташган ҳолларда томонлар тарафидан қўлланилади.
Бундай холатли зиддият хали етилмаган ёки зиддиятга чикувчиларнинг лавозим даражалари якин бўлган ҳолларда кузатилади.
Агар зиддият субъектив сабаблар туфайли бўлган бўлса, у холда узоқолашиш стратегияси маъқул стратегиядир. Чунки у томонларга тинчланишга, вазият устида яна бир бор фикр-мулоҳаза юритиб, фаҳм-фаросат ила англаб олиш, оқибатда эса қарама-қаршиликка боришга, уни давом эттиришга ҳеч қандай асос йўқ деган хулосага келишига имкон беради.
Агар зиддият объектив сабаблар туфайли юзага келган бўлса, узоқлашиш стратегияси ҳар иккала томонни мағлубиятга олиб боради. Чунки узоқлашиш даврида вақт чўзилади, низоли вазиятни чақирувчи сабаблар чуқурлашади, қискаси “яра газак ” олади.
2.Силлиқлашиш. Бу усул кишиларни яхшиликка ундаш йули билан низони бартараф қилишга қаратилган. Зидциятли вазиятда қарама-қарши томонлар бир-бири билан хушмуомалали бўлишга, арзимаган нарсага аччиқланиш, умуман, бир вақтнинг ўзида бирга сузаётган қайиқни “қалтис тебратиш ” ярамаслигига чақиришади.
Бундай усул иккала томондан битгасининг лавозим даражаси ёки мавқеи юқори бўлган ва у мазкур зиддият бўйича ўзини басалашишга тушишни лозим деб билмаган ҳолларда қўлланилади. Бунда зиддиятга тушишдан воз кечган томон муҳолифига ўз истагига эришишга имкон берса-да, иккала томон ўртасидаги даҳшатли “ёнғин” сўнади ва келажакда ҳам яхши муносабат сақланиб қолишига эришилади. Шу тариқа ишонч орқали вазият силлиқлашади.
3.Мажбурлаш — бу томонлардан бирининг хохиш-иродасини, сўзини мажбуран, зўрлаб қабул қилдиришдир. Сўзини ўтказмокчи бўлган томон қарши томоннинг фикри билан ҳисоблашмайди, уни инкор этади.
Бундай стратегияни қўллайдиган томон тажаввузкорлик билан ўз хохишини қарши томонга мажбурлаб ўгказади. Бу усулни кўпрок; раҳбарлар қўл остида ишлайдиганларга нисбатан қўллашади.
Мажбурлаш стратегияси ташаббусни буғади, муассасада руҳий иқлимнинг беқарорлигига олиб келади. Айниқса, бу усул юқори малакали, нисбатан ёш мутахассисларда нафрат уйғотади.
4.Келишув. Низоли ҳолатдан муваффақиятли чиқишнинг энг муқим шарти — бу муросага кела олишдир. Келишув билан низоларни ҳал этиш, бу юқори баҳоланувчи стратегик усул бўлиб, бунда иккала томонни қаноатлантирувчи ечимга келинади.
5.Муаммони ҳал қилиш. Бу усул барча томонларни қаноатлантирувчи ечимни топиш учун низони чақирувчи сабабларни чуқур тахлил қилиш ва барчанинг фикрларини инобатга олишга асосланади.
Бу усул тарафдорлари ўз мақсадига бошқалар масади оркали эмас, балки низонинг энг оқилона ечимини топиш эвазига эришишни ҳолайдилар.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling