Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Низонинг еттита функционал оқибати маълум


Download 0.49 Mb.
bet8/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

Низонинг еттита функционал оқибати маълум.
Бу оқибатлар низони бошқаришнинг ижобий самара берганлигини ифодалайди.
Масалан, биринчи оқибат:
• низони ҳал қилишда ҳар иккала томон учун маъқул қарор қабул қилинишида намоён бўлади.
Қарама-қарши томонлар низо ечимига тенг манфаат нуқтаи назаридан ёндошилганидан мамнун қоладилар. Бундай оқибат ўз навбатида низо ечими бўйича қабул қилинадиган қарор тўсиқларини, яъни қарама-қарши томонларнинг бир-бирига бқлган:
• адоватни;
• ҳусуматни;
• душманликни;
• адолатсизлик каби ғаразли тўсиқларни юмшатишга ёки бутунлай йўқотишга имкон беради.


Функционал оқибатнинг бошқа кўринишида қарама-қарши томонларнинг кўпрок; хамкорлик қилишга, хаттоки келгусида ҳам ўртада низо чиқармасликка бўлган мойилликлари намоён бўлади.
Функционал оқибат қарама-қарши томонларнинг ўзаро сир сақдашлари, гуё “айтиладиган фикр улар манфаатларига зид келади ”, деган гумон билан атайин айтилмай қолган фикрларда хам ўз аксини топиши мумкин.
Аслини олганда, бундай оқибат ҳам қарор қабул қилиш сифатини оширишга ундайди, чунки бундай ҳолат қарши томоннинг юзага келиши мумкин бўлган низо сабаблари ва объекгларини янада чуқурроқ тахлил қилишга, унга “ташхис ” қўйишга ундайди.
Функционал оқибат очиқдан-очиқ кўринишдаги норозиликларда намоён бўлиши мумкин. Улар турли нуқтаи назарлар мохиятини очишида, қўшимча ахборотларни олишқа, муқобил ечимларни топишда томонлар учун имкон беради.
Агар низоларни бошқаришнинг самарали йўллари топилмаса, у ҳолда мақсадга эришишга ҳалақит берувчи қуйидаги кўринишдаги днсфункцнонал оқибатлар юзага келиши мумкин, яъни:
• кониқмаганлик, мамнун бўлмаслик, норозилик;
• ёмон руҳий ҳолат;
• қўнимсизликнинг ошиши;
• меҳнат унумдорлигининг пасайиши;
• келажакда ҳамкорликнинг сусайиши;
• ўзининг гуруҳига кўпрок садоқат ва бошқа гурухлар билан рақобатни сусайтириш;
• қарши томонни фақат “душман” деб гумонсираш, қзининг мақсадини ижобий, қарши томоннинг мақсадини эса фақат “салбий ” деб ўйлаш;
• хамкорликка чек қўйиш ва қарама-қарши томонлар билан низога чиқиш;
• ўзаро муносабат ва ҳамкорликни сусайтириб, адоватни, хусуматни кучайтириш;
• урғуни ўзгартириш: диққат-эътиборни кўпрок реал муаммони ечишга эмас, балки низо жараёнида “ғолиб” чиқишга қаратиш.
Бу оқибатлар фақат салбий томонга ишлайди ва низо етилмаган бўлса — етилтиришга, тўҳтаб турган бўлса — қўзғатишга, жиддий бўлмаса — жиддийлаиггиришга, тўқнашиш эҳтимол бўлиб турган бўлса уни амалга ошишига ҳизмат қилади. Қисқаси, адоват тегирмонига сув қўяди.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling