Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Download 0.49 Mb.
bet6/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

3.Конструктив низолар муассасада мақсадга мувофиқ, ўзгартиришлар қилинишини, оқибатда эса низо чиқидиган объект (сабаб)ни бартараф этишни назарда тутади.
4. Агар низо ҳеч қандай асосга эга бўлмаса, унда бу низо деструктив низо деб юритилади. Бундай низолар ходимлар ўртасидаги муносабатларни барбод этади, сўнгра жараёнини, бошқарувчиларни издан чиқариш пайида бўлади.
Шуни назарда тутиш керакки, ҳар қандай конструктив низо, агар ўз вақгида олди олинмаса, деструктив низога айланади, яъни кишилар бир-бирига нисбатан нафратларини намойиш этиш, бўлар-бўлмасга тирноқ, остидан кир излаш, ҳар бир сўздан илгак топиш, атрофдагиларнинг қадр-қимматини ерга уриш, Ўзининг фикрини зўрлаб тиркаш, етилган муаммоларни ҳал қилишдан бош тортиш ҳаракатида бўлаверадилар.
Аксарият ҳолларда конструктив низоларнинг деструктив низоларга айланиши низода қатнашувчиларнинг шахсий хислатлари билан боғлик бўлади. Мутахассислар кишилар ўртасида ортиқча низоларни тарқатишга сабабчи бўлувчи олти тоифадаги “низоли ” шахсларни ажратишади:
Намойишкорона шахс.
Булар ҳар доим диққат марказида бўлишга интиладилар. Ҳар кандай эфтиросли баҳсларнинг ташаббускоридирлар.
Кибр-дооли шахе.
Булар:
• ўзлари ҳақида юқори фикрда бўладилар;
• ўзгаларнинг фикри билан ҳисоблашмайдилар;
• ўзларининг ҳатти-ҳаракатига танқидий нуқтаи назардан қарамайдилар;
• жиззаки, териси юқа, салга ҳафа бўладилар;
• атрофдагиларга заҳрипи сочиб “қовуштириб” тарқатади-
Жиловсиз шаҳс.
Булар:
• ўз-ззини жуда ҳам суст назорат қиладилар;
• беиҳтиёр ҳаракатлари билан ажралиб турадилар;
• тажовузкор бўладилар;
Ҳеч ҳам тушуниб бўлмайдиган , кишилардир.
Ўта аниқ шахс.
Булар:
ортиқча талабчан бўладилар;
• ҳар доим шубҳада бўладилар;
• ваҳимачи бўладилар;
• икир-чикирга берилувчан бўладилар.
Мақсадга йуналтирилган шахс.
Булар:
• низони ўзларининг шахсий манфаатларини амалга оширишда қурол сифатида кўрадилар;
• ўз манфаати йўлида атрофдагиларга қаллоблик қиладилар, найранг ишлатадилар.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling