Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Download 0.49 Mb.
bet4/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

Таълим муассасаси


Шахслар ўртасидаги низо кўп холларда уларнинг у ёки бу масалага бўлтан нуқтаи назарларининг мос тушмаслиги, раҳбарлар ўртасида ресурсларни тақсимлаш, ходимлар билан раҳбар ўртасида эса иш шароитини қониқарсизлиги кабилар юзасидан вужудга келиши мумкин. Бир лавозимга икки номзод қўйилганда ҳам шу турдаги низолар келиб чиқишш холлари бўлади.
Шахслар тўқнашуви ҳам шахслараро низо туфайли бўлиши мумкин. Зеро, хар хил тоифа, феълдаги одамлар хамма вақт ҳам бир-бирларини тушунавермайдилар.
Гарчи бир кўринишда бизга шундоқ; туюлса-да, шахслараро низоларнинг 75—80 фоизи моддий манфаатдорлик замирида содир бўлади.
3.Шахс билан гуруҳ ўртасидаги низолар, одатда айрим шахснинг у ёки бу нарсага нисбатан бўлган фикрининг ёки манфаатининг гурух фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик оқибатида вужудга келади. Айтайлик, бирор олийгоҳ доценти ўзининг асосий иш жойидан ташқари пул топиш мақсадида бошқа 2—3 жойда, шу жумладан, ишлаётгани умумкафедра манфаатига зид келади. Чунки кафедра жамоаси унинг шунча жойда ишлаб асосий иш жойидаги ишни қотира олмай, ўлда жўлда ишлашидан манфаатдор эмас. Бундай қарама- қарши ҳолат улар ўртасида низонинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
Худди шундай ҳолат раҳбарнинг бирор-бир бўлим ходимларига нисбатан қўллаган ноўрин жазоси раҳбар билан гуруҳ ўртасидаги тўқнашувга олиб келиши мумкин.
Шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо

Таълим муассасаси


Алоҳида шаҳснинг гуруҳ билан туқнашуви ҳам алоҳда шахс гурух ўртасидаги келишмовчилик оқибатида бўлади.
Бу ерда бир гуруҳ ходимларнинг фикри алоҳида ходимнинг фикрига мос тушмаяпти. Бундай холат ҳам низо келиб чиқиши учун сабаб бўлади.
4.Гурухлараро низоларга:
• бўлимлар билан бўлимлар ўртасидаги;
• маъмурият билан касаба уюшмаси ўртасидаги;
• бўлимлар билан маъмурият ўртасидаги;
• булимлар билан касаба уюшмаси ўртасидаги низолар мисол бўла олади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling