Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Download 0.49 Mb.
bet16/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

Доктор Д. Монтагу айтганидек: "Ошқозон яраси Сиз тановул қилаётган маҳсулот эмас, Сизни еяётган нарсалар боис ҳосил бўлади”.
Қўрқув, безовталик, нафрат, худбинлик, мавжуд турмуш тарзига мослашмаслик — ошқозон, юрак касаллигига олиб келади, қон босимининг ошиши, бод, диабет, шамоллашга сабаб бўлади.
Касалликларга қуйидаги холатлар хам сабаб бўлади:
а) оилавий ажралиш .
б) молиявий қўрқув,
в) ёлғизлик ва ҳавотирлик ҳисси.
г) узоқ вақт гина сақлаш.
Кучни тиклашнинг энг яхши омиллари қаттиқ ишонч (атрофдаги кишиларга, ишга бўлган), уйқу, мусиқа ва кулгудир.
Яхши ухлашни ўрганинг, мусиқани севинг, турмушнинг кулгили, қизиқ томонларини кқра билинг, ана шунда соғлиқ ва бахт доимо сизга хамроҳ бўлади.
Беҳаловатлик билан қандай курашишни билмаган одам ҳаётдан эрта кетади ”, деган эди тиббиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган доктор А. Каррель.
Ишингиздаги муаммоларни қандай қилиб ҳал қилса бўлади?
Ёндашув қуйидагича бўлиши хам мумкин:
1. Муаммо нималардан иборатлигини аниқланг.
2. Муаммоларнинг тўғилишига нималар сабаб бўлади?
3. Муаммони ечишнинг қандай йўллари бор?
4. Муаммони ҳал қилишнинг қайси йўли
Сизнинг-ча энг мақул йўли?

Майда-чуйдаларни деб осойишталигингизни йўқотманг. ёдда тутинг! “ Ҳаёт жуда қисца, у “эркалик”ни кўтармайди”


Кўнгилхиралик бўлганда мушкул аҳволга тушиб қолишингизга йўл қўйманг, иссиғида ўзингизни тўхтатиб қолинг.
Нарса-ходисаларнинг меъёрини билишхотиржамликнинг ўлкан сирини иҳтиро этиш деган гап. Киши вақтида ўзини босиб олиши ва ўзига қуйидаги уч саволни бериши керак:
а) Мен куюнаётган нарса мен учун қанчалик қимматга эга? б) Ташвиш тўғдирадиган ишни қачон тухтатишим керак?
в) Мен бу нарса учун яна қанча куюнаман?
Куюниб бунинг қийматидан ҳам кўп тўламаяпманми ?
Бизнинг асосий муаммомиз фикрнинг тўғри йуналишини танлашдир.
Рим файласуфи Марк Аврелий айтган тақдиримизни ўзгартирадиган қуйидаги ибораларда жон бор.
“Бизнинг ҳаётимиз — фикримиз қандай бўлишига боғлик;. Сиз ўзингиз уйлаганингиздай эмас, балки Сиз нима ҳакида уйлаётган бўлсангиз шундай кишисиз”.
Агар Сиз калбингиз хотиржам ва бахтли бўлишни истасангиз ёруғ кунлар ҳақида ўйланг, бардам бўлинг. Шунда Сиз ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис қилиб юрасиз.
Гипертония бўлган беморларнинг аксарияти хафақонликдан оғриб қолади. Уларнинг доимий азият чекиши туфайли қон босими кўтарилади. Юрагида oғриқ пайдо бўлади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling