Маъруза. Таълим муассасаларида низоларни бошқариш. Режа Бошқарувда низо ҳақида тушунча


Стресс ва унинг содир бўлиш жараёни


Download 0.49 Mb.
bet15/17
Sana13.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1091078
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Маъруза Таълим муассасаларида низоларни бошқариш

6.Стресс ва унинг содир бўлиш жараёни.

Чизмада беобрў? бўлиш эҳтиёжини алоҳида ажратдик. Бу бежиз эмас.
XX асрнинг буюк руҳшуносларидан бири Веналик машҳур олим Зигмунд Фрейд бундай деган эди:
Бизнинг барча интилишларимиз асосида икки мақсад ётади, шулардан бири машҳур ва нуфузли инсон бўлишдир”.
Америкалик ўткир файласуф, профессор Жон Дьюи айнан шу фикрни сал бошқачароқ ифодалайди.
Унинг таъкидлашича, инсон табиатига хос бўлган умумий орзу-исгак — эл орасида нуфузли киши сифатида танилиб, иззат-обрў билан яшашдир .
Бирок, бунга эришишнинг ўзи бўлмайди. Зеро обрў-шуҳрат, нуфуз — зўрлаб ёки талаб қилиб олинадиган фазилатлар эмас, унга фақат табиий йўсинда эришилади.
Балоғат ёшига етган деярли ҳар бир инсон қуйидагиларни истайди:
• соғлиқ ва узоқ яшаш;
• озиқ-овқат;
• уйқу;
• пул ва қимматбаҳо буюмлар;
• болаларининг орзу-ҳавасларини кўриш;
• машҳур ва нуфузли бўлиш;
• жаннатга тушиш.
Бу истакларнинг охиргисидан бўлак ҳаммасига бемалол эришиш мумкин.
Уильям Жеймс таъкидлаганидек: “Обру-иззатли бўлиш учун зўр бериб интилиш инсон табиатида макон қурган энг кучли хусусиятдир”.
Обрў-иззатга нисбатан ана шу кучли ташналик инсонларни бутун умри давомида қийнокда солиб келади. Бу ташналикни камдан-кам одамгина қондира олади ва бунга эришганлар ҳаётда буюк инсон сифатида обрў ва нуфузга эга бўладилар.
Ўзининг салоҳиятига объектив баҳо беролмай, шон-шухратга эришишга имкони бўлмаганлар асоссиз равишда ўзини ҳар куйга солади, асабийлашишни ўзига қурол қилиб олади ва оқибатда шу нарса унинг умрига завол бўлади.
Бизнинг асосий ишимиз — олисдаги мавҳум нарсага қараш эмас, балки, қўлимиздаги имкониятимиз етган ишни бажариш бўлмоғи керак”, деган эди Томас Кармель. Эртанги кунга тайёрланишнинг энг мақбул йўли — акл-идрокни бир жойга йиғиб, бор шижоатни бугунги ишни осонликча бажаришга қаратиш. Бу — келгусига яхши тайёрланса бўладиган ягона йўлдир.
Қўрқув — жонсараклик, ваҳима тутдиради. Тахлика хисси бизнинг асабларимизни таранглаштиради. Ошқозон, асаб толаларига таъсир қилади. Ошқозон шираси таркибининг ўзгаришига сабаб бўлади. Булар эса ўз-ўзидан ошқозонда яра пайдо бўлишига олиб келади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling