Маъруза технологияси ўқув соати: 2 соат Талабалар сони


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА


Download 412.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/24
Sana27.01.2023
Hajmi412.7 Kb.
#1132026
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
5-MAVZU

 
2. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ ВА 
ТАРКИБИ 
 
Ишлаб чиқариш харажатлари – бу бевосита маҳсулотларни (иш, 
хизматларни) ишлаб чиқаришга кетган, шунингдек уларнинг таннархини 
ташкил этувчи харажатлар. 
Таннарх – бу маҳсулот (иш,хизмат) ларни ишлаб чиқаришга кетган 
барча харажатларнинг пулда ифодаланган мажмуаси
Ишлаб 
чиқариш 
харажатларининг 
турлари 
ва 
таркиби 
республикамизда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54- сон 
қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқариш 
ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий нптижаларни
шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» билан белгиланган. 
Ушбу Низомга мувофиқ корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш 
харажатлари қуйидаги белгилари бўйича таснифланади.
• Ишлаб чиқариш жараёнидаги ролига қараб; 
• Таннархга киритилиш усулига қараб; 
• Ишлаб чиқариш хажмига нисбатан ўзгаришига қараб; 
• Иқтисодий моҳиятига қараб. 
Ишлаб чиқариш жараёнидаги ролига қараб ишлаб чиқариш 
харажатлари  асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умум ишлаб 
чиқариш харажатларига бўлинади. 
Асосий ишлаб чиқариш харажатлари деганда ишлаб 
чиқаришнинг асосий технологик жараёнларини бевосита олиб борувчи 
ишлаб чиқариш цехлари харажатлари тушунилади. Бундай харажатларга 
асосий цехларнинг технологик жараёнларида маҳсулот (иш, хизмат) ларни 
ишлаб чиқарилишига бевосита сарфланган харажатлар киради. 
Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари деганда асосий ишлаб 
чиқариш цехлари учун ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи бўлиб ҳисобланган 
ишлаб чиқариш бўлинмаларининг (цехларнинг) харажатлари тушунилади. 
Ёрдамчи цехлар бўлиб, масалан, таъмирлаш цехи, механика цехи, буғ 
бериш цехи ва бошқалар ҳисобланади. Ушбу цехларнинг харажатлари 


алоҳида ҳисобга олинади ва ҳар ойнинг охирида асосий ишлаб чиқариш 
харажатлари таркибига киритилади. 

Download 412.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling