Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Маъруза 18: Ўйин - кулги кечалари


Download 0.79 Mb.
bet36/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Маъруза 18: Ўйин - кулги кечалари
Мусиқа инсонга қувноқ кайфиятни бағишлайди инсон қалбининг йўлдошидир, гўзалликни ҳис этишга ўргатади. Мусиқа нафосат тарбиясининг бир бўлаги.
Инсон болалигидан мусиқа тинглаш, қўшиқ хиргойи қилиш, турли мусиқали овоз остида рақс харакатини бажаришга интилиб боради. Мана шу интилиш натижасида инсонда қобилият, иқтидор ва истеъдод ривожланиб боради. “Мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантиришга қўйилган давлат талаблари” да мусиқий таълимни болаларда ривожлантириш ижтимоий – ҳиссий ривожланиш йўналишида ва жисмоний ривожланиш йўналишларида кўрсатиб ўтилган.
Мактабгача таълим муассасаси бола тарбиясида муҳим босқич саналади. Мусиқа тарбиячиси болаларни эстетик ва аҳлоқий жихатдан тарбиялашда алоҳида ўрин тутади. Муассасадаги мусиқий тарбия эстетик тарбиянинг муҳим соҳасидир.
Мусиқа болалар учун қувонч ва кечинмалар дунёси бўлиб, мусиқий ва амалий фаолият турларида намоён бўлади, яъни мусиқа тинглаш, қўшиқ айтиш, мусиқа жўрлигида харакат қилиш ва болалар мусиқа асбобларини чалиш жараёнида уларда ҳиссий туйғулари ривожланиб боради.
Мусиқа болаларни ривожлантириш учун бой манбадир. Болаларда ҳиссиётнинг ривожланишига кўмаклашиши мусиқанинг энг яққол намоён бўладиган ролидир: алла болаларни тинчлантиради ва хотиржам қилади, алла эшитиб ухлаган болалар ўз қўғирчоқларига ҳам алла айтадилар. Тинчлантирувчи мусиқа албатта қўшиқ бўлиши шарт эмас. Барча замонларда ва халқларда оналар ўз гўдакларига такрорланувчи икки нотали оҳангни паст овозда куйлаганлар. Ҳар бир маданиятда меҳр-муҳаббат ва байрамлар хақидаги оддий қўшиқлар мавжудки, болалар уларни ёдлай оладилар ва бу уларга ўз ҳис- туйғуларини ифодалашга ёрдам беради. Марш болага фахр туйғусини ва ғайрат, тетикликни бағишлайди.
Мусиқани бутун кун давомидаги кўплаб фаолият турлари қаторига киритиш мумкин.Бироқ мусиқа фонига нисбатан эҳтиёткорлик билан ёндошмоқ зарур. Мусиқа чалинаётган аксарият ҳолларда у болаларнинг диққат марказида бўлмоғи лозим. Фонли мусиқа, айниқса, бу катталарнинг машҳур мусиқаси бўлса, катталар учун ёқимли бўлиши мумкин, лекин у болаларни чалғитиши мумкин.
Мусиқа хар кунги режимли дақиқаларга риоя этишни ёқимлироқ қиладиган тарзда фойдали омил бўлиши мумкин. Бунинг учун тегишли қўшиқларнинг, масалан, табрик қўшиқларини тўқиш ёки танлаб олиш мумкин. Бутун гурух йиғилган маҳалда ашула айтиш ажойиб машғулот. Қўшиқлар дам олиш вақтида болаларни тинчлантиришнинг ажойиб воситаси ҳисобланади.
Маълумки, нутқида нуқсони бўлган болалар билан ишлашда, уларнинг нутқларини тиклашда мусиқа машғулотлари катта ўрин тутади. Бундай гурух болалари билан мусиқа раҳбари логопед ўқитувчи билан ҳамкорликда ишласа ўз мақсадига етади. Чунки бу соҳа бўйича мусиқа машғулотларини ташкиллаш бўйича хозирги кунда методик қўлланмалар кам.
Нутқида нуқсони бор болаларнинг нутқини тиклашда мусиқа рахбарлари кўпроқ логоритмикага эътибор қилишлари кўзда тутилади. Бунда:

Ҳар бир мусиқа раҳбари хар бир мусиқа машғулотини қизиқарли ва болалар хотирасида узоқ сақланиши учун кўргазмалардан унумли фойдаланишни билиши зарур. Машғулотни ташкиллашда мусиқа раҳбари қуйидагиларни ёддан чиқармаслиги керак:

  • машғулот баёни, янги қўшиқ, рақс харакатлари, фойдаланиладиган чолғу асбоблари учун тайёрланган кўргазмалар;

  • қисмларни бир-бирига узвий боғлай олиш;

  • болаларни қизиқтириш учун уларнинг ёш хусусиятларини эътиборга олиган холда содда ва паст оҳангда мулоқатда бўлиш;

  • техника воситаларидан фойдалана олиш;

  • тестлар ва бошқотирмалар ёрдамида болалар билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш;

  • мусиқавий харакатли ўйинларни атрибутлар ва ўйинчоқлар ёрдамида ташкиллаш.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling