Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
Ритмик бадантарбиянинг хусусий вазифаларига қуйидагилар киради
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ритмик бадантарбия
- Машқларни қуйидагиларни инобатга олган ҳолда жойлаштириш лозим
Ритмик бадантарбиянинг хусусий вазифаларига қуйидагилар киради:
- эгилувчанлик, бўғинларнинг ҳаракатчанлигини ривожлантириш; - динамик ва статистик кучларни ривожлантириш; - чидамлиликни тарбиялаш; - ҳаракатларнинг тезлигини ва мувофиклигини ривожлантириш; -юрак-қон томир ва нафас олиш органлари системасини ривожлантириш; - эстетик тарбия, ҳаракатлар пластикасининг ривожланиши. Ритмик бадантарбия гуруҳларда шуғулланувчиларнинг яхши жисмоний ривожланганлиги. Соғлиғининг ҳолати, бирмунча юқори меҳнатга яроклилик даражаси ва жисмоний оғирликларга мослаша олишлиги билан фарқ қилади. Машқларнинг мазмуни.Ритмик бадантарбиянинг йиғиндилари анатомик белгилари билан туркумланадиган умумий ривожланувчи қўл ва елка машқлари, оёқлар учун машқлар, гавда ва бўйин учун машқларни ўз ичига олади. Маълумки, ҳаракатларнинг хусусиятлари, у ёки бу машқларнинг таъсиридан келиб чиққан ҳолда хилма-хил жисмоний хусусиятлар ривожланади ва мукаммаллаштирилади. Шунинг учун машқлардаги мўлжал, яъни йўналиш олишни тезлаштириш ва уларнинг йиғиндисини тузиш, янада тўғрироқ танлаш учун анатомик белгиларига қараб йиғилган машқлар гуруҳининг ҳар бири кўпроқ таъсирга эга бўлган хусусиятларга қараб гуруҳларга бўлинади: куч ишлатиш учун машқлар, эгилувчанлик учун машқлар, ўз-ўзини ҳоли қўйиш учун машқлар, ҳаракатларнинг координацияларини ва тезлигини ривожлантириш учун машқлар, иродани синаш учун машқлар. Бел учун мўлжалланган машқлар алоҳида гуруҳларга ажратилади, қайсини улар машғулотларнинг асосий бўлишини, энг оғир қисмини ташкил қилади. Доимийлик хусусиятига эга бўлган машқлар асосий бўлиб турибди - югуриш, сакраш, рақс ҳаракатлари ва яна асабни бошқарувчи машқлар. Машқларни қуйидагиларни инобатга олган ҳолда жойлаштириш лозим: а) машқларни енгил юришдан бошлаб, енгил югуришга ўтказиш лозим, юриш ва югуриш жараёнида гавданинг тиклигига эътибор қаратиш зарур. Бошни тўғри тутиш керак, машқлар мажмуи гавданинг тўғри туришини, ҳис этиш учун зарур булган махсус машқларни бажаришдан бошланади; в) умумий таъсирдаги 2-3та машқларни бажариш лозим. Бу одатда, содда,кам фойдали машқлар саналади. Улар юрак-қон томирлари фаолиятини, нафас олиш системасини ва алмашиниш жараёнларини фаоллаштиради; г) кейин эса қўл, мушаклар, елка, гавда, оёклар учун машқлар бажарилади. Бу вақтда гавданинг ҳар бир қисми бирин-кетин қўшилиши лозим. Машқларнинг бажарилиши кейинги қисмларда ошиб боради, ишга мушакларнинг ҳар хил гуруҳлари қўшилади. Гавда учун машқлар (эгилишлар, бурилишлар) қорин мушакларини мустаҳкамлайди, умуртқа погонасининг ҳаракатчанлигини қўллаб-қувватлайди ва ривожлантиради; д) сўнг куч ишлатувчи хусусиятга эга бўлган 2-3та машқлар гавданинг барча қисмлари (қўл, қорин мушаклари ва тана) билан бажарилади. Фаол мушак қизигандан сўнг мушакларнинг дам олиши учун 1-2 та машқларни бажариш лозим; е) ундан кейин сакраш машқларига ўтилади. Улар оёқ мушакларини мустаҳкамлайди. Сакрагандан сўнг,албатта, машқни камайтирган ҳолда юришга ўтиш лозим.1-2та нафас олиш машқлари организмни янада тинч ҳолга қайтишига имкон беради; ж) машқлар мажмуи гавдани тўғри сезиш машқларини бажариш билан якунланади. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling