Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Мактабгача таълим муассасаларда эрталабки бадантарбия машқларининг асосий шакллари


Download 0.79 Mb.
bet30/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Мактабгача таълим муассасаларда эрталабки бадантарбия машқларининг асосий шакллари:
Эрталабки бадантарбия машғулотда тарзида ўтказилади. Унинг аҳамяти: организмни чиниқиш жараёнига тайёрлашдир.
Эрталабки бадантарбия 7-15дақиқа давом этади.Бадантарбия машқлари 5-7та машғулотдан иборат.Энг кўп оғирлик машғулотларнинг ўртасида ўтказилади.
Болалар боғчалари гуруҳларида эрталабки машқлар соғломлаштириш ва тарбиявий вазифаларни бажаради. Кун тартибининг ажралмас қисми бўлган ҳолда у ҳар бир бола учун мажбурийдир. Ҳар куни уйғонгач (5-7 дақиқадан сўнг) махсус танланган 7-12 жисмоний машқлар 10-15 дақиқа давомида организм фаолиятини фаоллаштиради, тананинг тўғри ўсишидаги кўникмаларга ижобий таъсир кўрсатади, ясси оёқликдан огоҳлантиради. Эрталабки машқларда иштирок этиш болаларда фойдали бўлган ҳар куни бажариладиган эсталабки жисмоний машқларни бажаришни таъминлайди.
Ақлий ва жисмоний меҳнатнинг ишлаб чиқарувчанлик даражаси бирмунча пасайган бўлади. Эрталабки жисмоний машғулотларнинг аҳамяти марказий нерв системасига кучли анализаторларнннг рецепторларининг сигналлари оқими келиб тушади, айниқса, пропорция-рецепторлардан, бу марказий нерв тизимининг тез кўзғалишига ва меҳнатга яроқлилиги меъёрини қайта тиклайди.
Эрталабки машқлар тери рецепторларининг совуққа ва сув билан бўладиган таъсирлари биргаликда ўтказилса, нерв системасининг кўзғалиш жараёни тезроқ йўлга қўйилади. Ташқи муҳитдаги айрим ҳодисаларнинг таъсирлари (сув жараёнлари, тоза ҳаво ва қуёшнинг таъсири) нерв тизимининг кўзғалиши билан бир қаторда организмнинг чиниқишига ёрдам беради.Эрталабки жисмоний машқлар гавданинг, мушак гуруҳларининг ҳамма қисмларини ҳаракатга келтириш, қон айланишининг кучайишига ёрдам беради. Юрак ва ўпка меъёрий фаолиятининг қайта тикланиши, одатдаги моддалар алмашинуви даражасини оширади. Кучларни, тезликни ва координацияларни, ҳаракатланиш аппаратлари ва ички аъзоларнинг физиологик вазифаларини марказий нерв тизими томонидан доимийлигини яхшилайди, систематик равишдаги мушак машқлари давомида ривожланувчи мушакларнинг ўзига хос кимёвий хусусиятларини сақлаб колишга ёрдам беради.
Машқлар чарчоқ келтириб чиқармаслиги лозим. Шунинг учун аста-секин содда машқлардан бироз мураккаб машқларга ўтиш лозим, шу билан бир қаторда, аста-секинлик билан организмга кучланишни ошириб бориш лозим. Кучланишлар машқларнинг қийинлашуви, кайтарилишларнинг сони ҳисобига, ҳаракатлар тезлик даражасининг ошиши ва айрим машқлар орасидаги тўхталишларни камайтириш ҳисобига оширилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling