Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Маъруза15: Эрталабки гимнастикани мусиқа остида ўтиш


Download 0.79 Mb.
bet29/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Маъруза15: Эрталабки гимнастикани мусиқа остида ўтиш
Мусиқа рахбари эрталабки гимнастикани мусиқа остида ўтишда тарбиячи билан хамкорликда ишлайди. Улар жисмоний ва мусиқа тарбиясининг режаларини келишиб оладилар, эрталабки гимнастика мажмуасини, жисмоний машқлар билан ўтказиладиган бўш вақт ва байрамларнинг мазмунини, ўтказиш методикасини мухокама қилиб оладилар.
Мусиқа рахбари эрталабки гимнастика, жисмоний тарбия машғулотларида куй жўрлигини амалга оширади, тарбиячига ҳаракатли ўйинлар ўтказиш учун куйлар, қўшиқлар танлашга оид маслахатлар беради.
Мусиқа рахбаридан болаларнинг жисмоний тарбиясига тегишли назарий ва амалий тайёргарликка эга бўлиш, Шунингдек зарур жисмоний тайёргарлик даражаси бўлиш хам талаб этилади.
Эрталабки бадантарбия машқларини ташкил этиш.
Мактабгача таълим муассасалар тарбияланувчилари эрталабки бадан тарбия машқларини ўз ичига олади. Эрталабки бадантарбия машқларининг бу турлари шуғулланувчиларни ҳар томонлама жисмоний камолотга етказиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва ҳаракат функцияларини такомиллаштириш мақсадида қўлланилади. Эрталабки бадантарбия машқларида спорт турлари. Бу гуруҳга спорт эрталабки бадантарбия машқлари, бадиий эрталабки бадантарбия машқлари киради. Бу турлар спорт йўналишига эга бўлиб, спорт турлари сифатида тарғиб этилади. Булардан мақсад, машқларни ижро этиш техникасида юксак камолотга эришиш, юксак спорт маҳоратини кўрсатиш, ҳамда ҳар ёқлама юксак жисмоний тайёргарлик асосида эрталабки бадантарбия машқлари кўп мураккаб машқларини бажара билишга эришишдан иборат.
Эрталабки бадан тарбия машқларининг амалий турлари.
Эрталабки бадантарбия амалий машқларнинг бир кўринишидир. Эрталабки бадантарбия янада тезроқ ва тўла равишда боланинг соғлиғини тиклаш учун қўлланилади, яна жисмоний сифатларни ривожлантиришда чидамлиликда қўлланилади. Эрталабки машқларнинг воситалари - сафланиш машқлари, ҳаракатланишнинг ва рақс қадамларининг хиллари; умумий ритмик машқларнинг буюмларсиз ва буюмлар билан бажарилиш турлари (таёқлар, гантеллар, арғимчоқлар, тўплар ва бошқа), машқий девордаги машғулотлар ҳалқаларда ва амалдаги машқлар (югуриш, сакраш, ўрмалаш, ошиб ўтиш)



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling