Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар


Download 0.79 Mb.
bet40/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Машғулотнинг шаклланиш турлари қандай?
2. Болалар боғчасида қандай мусиқавий ўйин турларидан фойдаланилади?
3. Мусиқа остида ўтиладиган жисмоний тарбиянинг қандай турларини биласиз?
Маъруза 20: Мактабгача таълим муассасаларда байрам эрталиклар
Боғчанинг байрам ва қизиқарли кўнгил очар соатлари – болаларни тарбиялаш босқичида мухим эстетик ва эмоционал рухдаги ўқув ишларини камраб олувчи тарбиявий жараёндир. Бу жараён инсонларга кўтаринки, байрамона кайфият улашиб, уларни ўзаро бирлаштиради.
Болалар боғчасида бўлиб ўтадиган ўйинлар ва тадбирлар болаларда гўзаллик хисини уйғотади. Бадиий мусиқий-адабий материаллар, турли сахна куринишлари, либослар, ранг-баранг дизайн кўринишлари мактабгача ёшдаги болаларни шаклланишида гўзаллик туйғусини уйғотишда ўз ҳиссасини қўшади. Болалар боғчасини ўраб турган гўзаллик муҳити болаларнинг ҳар томонлама камол топишига, эстетик дидларининг тарбияланишига ёрдам беради1.
Байрамлар ва ўйин-кулгига бой бўлган тадбирларни ташкиллаштириш болаларда ма'навий та'лимни шакллантиради: улар хаётий жараёнларни бирлаштиради, хамда коллектив асосларини тарбиялайди; фолклор, қўшиқ, шеърлар ёрдамида Ватан, она табиат, мехнат, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиради. Ушбу кўнгилочар байрамларда иштирок этиш мактабгача ёшдаги болаларда интизом ва хулқ маданиятини ривожлантиради. Болалар турли Қўшиқлар, ше'рлар ва рақсларни ўрганиш жараёнида Ватан, табиат, турли миллатлар ҳақида янги маълумотларни билиб оладилар. Бу уларнинг ақлий қирраларини, хотира, талаффуз, тасаввур ва руҳиятни ривожланишига хизмат қилмоқди. Болаларнинг қўшиқ куйлаши, ўйинлар ўйнаши, рақслардаги иштироки уларнинг жисмоний ривожланишига, харакатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Болаларга қувноқ кайфиятни улашиш, байрамона маданиятни шакллантириш МТМ тадбирларининг асосий вазифаларидан биридир.
Ҳар бир байрамнинг асосида болаларга етказиб бера оладиган маълум фикр ётади. Мисол учун, 1 сентябр Мустақиллик куни, “Наврўз”байрами, ва хоказо. Бу ғоя тадбирнинг барча мазмунини очиб бериши керак. Уни қўшиқ, шеър, мусиқа, рақс, намойишлар ва сахна безаклари орқали очиб бериш мумкин.
МТМнинг байрам ва кўнгилочар тадбирлари боланинг янги истеъдод ва қобилиятларини кашф этиш имконини беради. Бу тадбирлар болаларнинг ютуқларини кўрсатиб беради, бундан ташқари, байрамлар ва кўнгилочар тадбирлар болаларнинг келгуси ривожланишида янги таассуротлар манбааси хисобланади.
МТМлардаги байрам эрталикларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш - мураккаб ва жуда муҳим ишдир. Байрам эрталиклари дастури ва сценарийсини тузишда қизиқарли танловлар ва викториналардан фойдаланилса, ва бу вазифа энг яхши тажрибали педагогларга юклатилса, тадбирни самарали ўтиши кафолатланади.
Байрам эрталиклари таассуротлар турли ба'зан болаларда паришонхотирликка олиб келиши мумкин. Шунинг учун зал байрамдан олдин безатилиши лозим, болалар уни кўришлари ва репетиция қилишлари мумкин. Бу тайёргарлик репетициясида болалар костюмларни кийиб қатнашишлари яхши бўлади, улар костюмларда эркин харакат қила олиш кўникмаси шаклланади.
Байрам эрталикларида индивидуал ва гуруҳий чиқишлар болаларга завқ шавқ келтиради. Болаларда чарчаш хиссини камайтириш учун фаолият турини тез-тез ўзгартириш керак. Бу мақсадлар учун, байрам эрталикларида ўйинлар ва намойишлардан фойдаланилади. Улар болаларга дам олиш ва эркин ҳаракат қилиш имконини беради.
Ҳеч бир байрам эрталиклари совғаларсиз якунланмайди. Совғалар ўз ичига олиши мумкин: ўйинчоқлар, мултфилмлар ёзилган дисклар, ширинликлар.
МТМлардаги байрам эрталиклари - бола ҳаётининг муҳим қисмидир. Бу бир қувончли воқеа ҳисобланиб, болага дам олиш ўйин-кулги қилиш имконини беради ва шу билан бирга, ма'навий бойитади, ижодга рағбатлантиради.
Айниқса болаларнинг ота оналари ва яқинларининг байрамларда қатнашиши уларни жуда қувонтиради. Уларнинг кўзларидан ота оналари, бува ва бувилари ёнларида эканлиги билиниб туради. Ота оналарни байрамларга этиборини тортиш, хамда уларнинг иштироки боғчанинг яна бир асосий вазифаси хисобланади. Бу эса болаларни катталар билан мулокатни амалга оширишни ривожлантиришда катта ахамиятга эга.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling