Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари
Download 0.79 Mb.
|
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керакли жиҳозлар
- Машғулотнинг бориши: Кириш қисми
«Ўрмонга саёҳат»
Мақсад: Болаларни мусиқа остида юриш, югуриш, оёқлар ёнида, товонда юришни давом эттириш, мусиқага мослаб тез, секин юришни машқ қилдириш. Гавда, қўл, оёқ ва умумгавда мускулларини ривожлантириш. Мувозанат сақлаб юришни ўргатишда давом этиш, баландликдан сакрашни, эмаклашни, узунликка сакрашни муцаҳкамлаш, баланд-паст тўнкачаларга чиқиб-тушишни ўргатиш; жисмоний сифатлар чаққонлик, тезкорлик, эгилувчанлик кабиларни шакллантириш; мусиқа ритмлари ҳаракатларни тушуниш орқали болаларда сезгирлик, ҳозиржавоблик ва зийраклик сифатларни ривожлантириш. Керакли жиҳозлар: Гимнастика скамейкаси, баланд-паст тўнкачалар, 20 см баландликдаги тўсиқ, ярим доира ҳалқалар, гимнастик ҳалқалар, «айиқ», «қуён», «бўғирсоқ» атрибутлари, дарахт атрибутлари магнитафон ва мусиқа асбоблари. Машғулотнинг бориши: Кириш қисми: Тарбиячи: Болалар ҳозир қандай фасл. Болалар: Баҳор фасли. Тарбиячи: Баҳорда об-ҳаво қандай бўлади. Болалар: Баҳорда об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, тез-тез ёмғир ёғади, шамол эсиб туради. Тарбиячи: Болалар, дарахтларда қандай ўзгаришлар бўлади. Болалар: Дарахт новдаларидаги куртаклар бўртиб, ўрик ва бодом дарахтлари биринчи бўлиб гуллайди. Тарбиячи: Ҳозир сизлар билан саёҳат қиламиз. қўшиқ айтиб яйраймиз. Тарбиячи: Юринг сайрга болалар, Чиқайлик-чи отланиб. қаторлашиб ҳаммамиз Хўш, нимада борамиз. Болалар: Пиёда. Тарбиячи: Кетдик болалар. Болалар залга кириб келадилар. Тарбиячи: Болалар бугун сизлар билан биргаликда қизиқарли саёҳат уюштирамиз. энг яхшиси дунёда, Сайр қилмоқ поездда. қаторлашиб, шодланиб, Хўш, нимада борамиз. Болалар: Поездда. Тарбиячи: Болалар мен паровоз бўламан, сизлар вагончалар бўласизлар. Болалар кетма-кет туриб оладилар. Олдинма-кетин турган болалар бир-бирларининг тирсакларини ушлаб оладилар. Кетдик «Пууп-пууп-пууп». Поездимиз секин қўзғалиб, сўнг тезлашади, кейин секинлашиб тўхтайди. Болалар поезд болиб, зални айланиб чиқадилар. Тарбиячи: Болалар, мана кўм-кўк майсазорга етиб келдик. Вагончалардан тушиб майсазор бўйлаб югурамиз, оёқ учида юрамиз, товонда юрамиз, оёқ ёнида юрамиз. Болалар, энди майсазорда гимнастик машқларни бажариб оламиз. 1-ҳаракат. Дастлабки ҳолат: гавдамиз тўғри ҳолатда, оёқлар елка кенглигида очиқ, қўллар ёнда. 1-қўллар олдинга узатилади. 2-тепага кўтарилади. 3-ёнга узатилади. 4-пастга туширилади. Ҳаракат 4-5 марта такрорланади. 2-ҳаракат. Дастлабки ҳолат: Гавдамиз тўғри ҳолатда, оёқлар елка кенглигида очиқ, қўллар белда. 1-ўнг томонга энгашамиз. 2-дастлабки ҳолат. 3-чап томонга энгашамиз. 4-дастлабки ҳолат. 3-ҳаракат. Дастлабки ҳолат: Гавда тўғри ҳолатда, оёқлар еика кенглигида очиқ, қоилар белда. 1-қоиларни олдинга чўзиб ўтирамиз. 2-турамиз, дацлабки ҳолат. Ҳаракат 5 марта такрорланади. 4-ҳаракат. Дастлабки ҳолат: Полга қорин билан ётилади, икки қўл билан даҳанимизни ушлаб, бошни ўнгга, чапга бурамиз. Оёқларимизни орқага букиб, кетма-кет ҳаракатга келтирамиз. Ҳаракат 5 марта такрорланади. Тарбиячи: Баракалла болалар, энди ҳаммамиз яна йўлимизда давом этамиз. Болалар зал бўйлаб юриб кетадилар. Тарбиячи: Болалар йўлимизда тор ва узун кўприкка дуч келиб қолдик. Келинглар, кўприкдан мувозанат сақлаб ўтиб оламиз. Мана кўприкдан ҳам ўтиб олдик. Яна йўлимизда давом этамиз. Болалар яна тўсиққа дуч келиб қолдик. Бу тўсиқдан эҳтиёткорлик билан оёқларимизни жуфтлаб туриб сакраб ўтиб оламиз. Баракалла болалар. Тарбиячи: Мана, болалар, биз ўрмонга келиб қолибмиз ўрмонда қандай ҳайвонлар яшайди. Болалар: (жавоб берадилар). Тарбиячи: Болалар, тўғри айтдингиз, ўрмонда тулки, қуён, айиқ полвон ҳам яшайди. Болалар, келинглар ҳозир биз ўрмон ҳайвонларига бўлиниб оламиз. Ким қайси ўрмон ҳайвони бўлишни истайди. Болалар тулки, қуён, айиқполвон бўлиб, атрибутларини кийиб оладилар. Тарбиячи: Ҳамма ўз ҳайвони рақсини бажариб бериш ва ўрмон ҳайвонлари, бугун сизлар ярим доира ҳалқа тагидан эмаклаб ўтишни, қатор қўйилган ҳалқалар ўртасига сакрашни бажарасизлар ҳамда мана бу тўнкалар устига чиқиб тушишни ўрганасизлар. Тарбиячи ўзи кўрсатиб бериб, тушунтиради. Тарбиячи: Болалар, энди уч қаторга бўлиниб оламиз. 1-қатор — «Айиқ полвон»лар, ярим доира ҳалқа тагидан эмаклаб ўтасизлар. 2-қатор — «қуёнча»лар, қатор қўйилган ҳалқалар ўртасига икки оёқлаб сакраш машқини бажарасизлар. 3-қатор — «Тулки»лар, сизлар мана бу баланд-паст тўнкачаларга кетма-кет чиқиб, тушишни ўрганасизлар. Болалар ҳаракатларни бажариб бўлганларидан сўнг, ўринларини алмашадилар. Тарбиячи: Болалар, баҳорда об-ҳаво ўзгарувчан бўлишини билиб олгансизлар. қуёш чиқиб турганда бирдан булут чиқиб, ёмғир ёғиб юборади. Ҳозир осмонда булутлар пайдо бўлиб қолди. «Ёмғир» десам, тез дарахтлар панасига беркинасизлар. «қуёш» десам, дарахтлар панасидан чиқиб, ўйнаб юрасизлар. Тарбиячи: Болалар, «ёмғир», болалар дарахт орқасига беркинадилар. «қуёш» болалар яширинган жойларидан чиқиб ўйнаб юрадилар. Тарбиячи: Болалар қўлимдаги қайси эртак қаҳрамони, танияпсизларми. Болалар: жавоб берадилар). Тарбиячи: Болалар, ҳозир сизлар билан «Бўғирсоқ» ўйинини ўйнаймиз. Мусиқа садоси остида «Бўғирсоқ»ни қўлма-қўл қилиб бир-биримизга узатамиз. Мусиқа тўхтаганда «бўғирсоқ» кимнинг қўлида қолса, шу бола шеър ёки қўшиқ айтиб, ўйнаб беради. ўйин 4-5 марта такрорланади. Тарбиячи: Болалар, ўрмонга саёҳат қилиб, маза қилиб ўйнадик. Энди яна поездимизга чиқиб, уйимизга қайтамиз. Кетдик, болалар, «Пууп-Пууп-Пууп». Болалар кетма-кет юриб, залдан чиқиб кетадилар. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling