Маъруза1: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқавий тарбиянинг мақсад ва вазифалари


Семинар 5: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулотлари


Download 0.79 Mb.
bet54/110
Sana30.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1408286
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110
Bog'liq
Мусиқадан УМК Узбек гр дог 2018йил

Семинар 5: Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулотлари
Мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида мусиқий тарбия алоҳида аҳамият касб этиб, мунтазам равишда олиб бориладиган тарбия жараёнининг бир қисмини ташкил этади. Мусиқа, айниқса, миллий мусиқа, бола тарбиясига бениҳоя катта таъсир кўрсатиб, уларда юқори даражадаги бадиий, эстетик завқ ва дидни шакллантиради, гўзалликни мусиқа орқали идрок этишда етакчи рол ўйнайди. Болалар боғчасида болаларга мусиқий тарбия беришда мусиқа раҳбарлари -мусиқа тинглаш; вокал ижрочилик; миллий мусиқа асбоблари билан таништириш; бастакор ҳаёти ва ижоди билан таништириш; мусиқа турлари билан таништириш; ритмик ҳаракат ва рақс асослари билан таништириш;болаларда ижобий қобилятларни аниқлаш ва ривожлантириш; мусиқа воситалари орқали болалар тарбиясини тобора шакллантириш каби вазифаларни амалга оширар эканлар, ўз иш тажрибаларида турли фаолият шаклларидан кенг фойдаланадилар:

  • мусиқа машғулотлари (вазифа ва мақсадига қараб, турли мавзу ва йўналишда бўлади);

  • байрам эрталиклари;

  • кўнгил очар мусиқий ўйинлар;

  • нафосат соатлари;

  • бадиий ва адабий мусиқий композитсиялар;

  • мусиқий театр драматизатсиялари;

  • якка ҳол иш турлари;

  • тўгарак ишлари.

Болаларни хар томонлама ривожлантириш мақсадида МТМ да машғулотлар махсус режа асосида ўтказилади, Болалар боғчасида мусиқа машғулотларида эшитишга, катталарнинг ишларини кузатишга, уларнинг сўзлари ва харакатларига тақлид қилишда, берган топшириқларини бажаришга ўргатиб борилади. Болалар боғчасида хафтада 2 маротаба мусиқа машғулоти ва 1 маротаба кўнгил очиш ўйинлар ўтказилади:

  • мусиқани тинглай билиш, ривожлантириш, унга нисбатан қизиқишни ўстириш;

  • мусиқий товушларнинг қарама-қарши хусусиятларини ажрата олиш;

  • қўшиқни хиргойи қилиш ва қўшиқ куйлашга қизиқишни уйғотиш;

  • мазмунли ўйинлар ва машқлар ва рақсларда мусиқа билан харакатни бир-бирига мослаб боғлай билишни ривожлантириш;

  • содда харакатларни хамкорликда бажаришга ўргатиш.
    МТМ да мусиқий тарбия юзасидан махсус машғулотлар ўтказиш режалаштирилади. Мусиқа машғулотлари болаларнинг мусиқий қобилиятлари ривожланишида катта рол ўйнайди.

Мусиқа машғулотларида билиш ва ақлий фаолиятлар ҳам фаоллашади. Болалар мусиқани диққат бериб тинглар эканлар, кўп нарсаларни билиб оладилар. Бироқ, бунда улар мусиқанинг энг умумий хусусиятлари, энг ёрқин образларинигина идрок этадилар. Агар боланинг олдига мусиқани эътибор бериб тинглаш, унинг ифода воситаларини фарқлаш, қиёслаш, ажратиш вазифалари қўйилган бўлса, эмоционал муносабат ўз аҳамиятини йўқотмайди. Бу ақлий ҳаракатлар бола ҳиссиёти ва кечинмалари доирасини бойитади ҳамда кенгайтиради, уларга онглилик беради.
Мусиқали эстетик тарбиянинг гармониклигига мусиқа фаолиятининг мактабгача ёшдаги болаларга тушунарли бўлган барча турларидан, ўсиб келаётган инсоннинг барча имкониятларидан фойдаланилган тақдирдагина эришиш мумкин. Шу билан бирга педагогик вазифалар мураккаблаштирилар экан, болаларнинг ўзларига хос таъсирчанликларини суистеъмол қилмаслик лозим. Мусиқа санъати, унинг ўзига хос хусусиятлари педагогнинг олдига бир қатор специфик вазифаларни ҳал қилишни кўндаланг қилиб қўяди:
1. Мусиқага муҳаббат ва қизиқишни тарбиялаш. Фақат эмоционал берилувчанлик ва мойилликни ўстиришгина мусиқанинг тарбиявий таъсиридан кенг фойдаланиш имконини беради.
2. Болаларни муайян уюштирилган система ёрдамида турли хилдаги мусиқа асарлари ҳамда унда фойдаланиладиган ифода воситалари билан таништириб, уларнинг таассуротларини бойитиш.
3. Болаларда мусиқа ҳамда ашула айтиш, ритмика, болалар мусиқа асбобларини чалиш соҳасида энг оддий ижрочилик малакаларини шакллантириб, уларни мусиқа фаолиятининг хилма-хил турларида қатнаштириш. Уларни мусиқа саводининг бошланғич элементлари билан таништириш. Буларнинг барчаси болаларга онгли, бевосита, ифодали ҳаракат қилиш имконини беради.
4. Болаларда умумий мусиқа қобилиятини (сенсор юқори ладда эшитиш, ритмни ҳис қилиш қобилиятларини) ўстириш, хонандалик овози ва ҳаракатларнинг ифодалилигини таркиб топтириш. Агар мазкур ёшда болани фаол амалий фаолиятга ўргатилса ва қатнаштирилса, унинг барча қобилиятлари шаклланади ва ўсади.
5.Бошланғич мусиқа дидининг камол топишига ёрдам бериш. Мусиқа ҳақида олинган таъсир ва тасаввурлар асосида аввало ижро этилаётган асарларга нисбатан танлаш, сўнгра эса баҳолаш муносабатлари намоён бўлади.
6.Болаларда мусиқага, энг аввало уларнинг бундай фаолиятлари учун қулай бўлган мусиқа ўйинлари ва хороводларга образларни ифодалаш, таниш рақс ҳаракатларида янги бирикмалар қўллаш, хиргойи қилишларни бадиҳа қилиш каби фаолиятларга ижодий муносабатни ўстириш.
Бу кундалик ҳаётда ўрганилган репертуардан фойдаланиш, мусиқа асбобларини чалиш, ашула айтиш, рақсга тушишларни қўллашдаги мустақилликни, ташаббус, иштиёқни аниқлаш имконини беради. Албатта юқоридагиларнинг намоён бўлиши кўпроқ ўрта ва катта мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун характерлидир.
Болалар боғчасида мусиқа фаолияти болалар томонидан маълум билимларнинг ўзлаштирилиши, керакли кўникма, малакаларнинг эгалланиши, мусиқа таассуротларининг жамғарилишига асосланади. Бунга мусиқа машғулотлари, байрамлар ва кўнгил очишларни тўғри ташкил қилиш, шунингдек, тарбиячиларнинг билвосита бўлса ҳам болаларнинг мустақил мусиқа фаолиятларига раҳбарликлари туфайли эришилади.
Болаларда бадиий диднинг шаклланишига атроф-муҳит сезиларли таъсир қилади. Шунинг учун болаларга мусиқа фаолиятига қизиқишни сингдириш ва бу қизиқишни доимий сақлаш учун гуруҳ хонасида махсус жой ажратиш ҳамда уни турли қўлланмалар—дидактик ўйинлар, техника воситалари (радио, электрон проигриватель, диапроектор, магнитофон ва бошқалар) билан жиҳозлаш лозим.
Масалан, болаларни товушнинг йўғон-ингичкалигини фарқлашга қўнғироқчалар, доиралар ёрдамида ўргатиш мумкин; тембр ҳақида тушунча бериш учун турли мусиқа асбобларининг овозини эшиттириш ёки турли овозли ўйинчоқлар чиқарадиган (мушук, сичқон, кучук ва бошқалар) товушларни қиёслаш мумкин. Баъзи педагоглар мусиқани идрок этишни асарларни тинглаётган вақтда шунга мувофиқ келувчи иллюстрациялар, диапозитивлар, диафильмлар кўрсатиш орқали осонлаштирадилар.
Турли қўлланмаларнинг нималарга мўлжалланганлигини ҳамда улардан фойдаланиш методикасини аниқроқ тасаввур қилиш учун уларни шартли равишда қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
1-гуруҳ — образли қўлланмалар: образли ўйинчоқлар, лото, иллюстрация типидаги қўлланмалар.
2-гуруҳ — болалар мусиқали ўйинчоқлари ва асбоблари, буларни ўз навбатида овоз чиқарадиган ва овоз чиқармайдиганларга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳдаги қўлланмалар ўйин вазиятини яратишга мўлжалланган бўлиб, бу вақтда болалар ўзларини мусиқа асбобларини чалаётгандек фараз қиладилар. Иккинчи гуруҳдагилар овоз беришга кўра тўрт типга бўлинади. Йўғон-ингичкалиги номаълум товуши қайд қилинмаган ўйинчоқ-асбоблар (шақилдоқлар, доиралар, барабанлар, треугольниклар ва бошқалар); фақат битта товуш берувчи ўйинчоқ-асбоблар (найлар, бурғулар, қамиш сурнайлар ва бошқалар); қуйида қайд қилинган ўйинчоқ-асбоблар (кичик органлар, мусиқа қутичалари); диатоник ва хроматик товуш қаторли ўйинчоқ-асбоблар (металлофонлар, пианинолар, баянлар, флейтлар ва бошқалар).
3- гуруҳ — график қўлланмалар: нота лотоси (нота-доиралар, улар ёрдамида куйнинг ҳаракатини шартли равишда тасвирлаш мумкин, узун ва қисқалигини белгиловчи эни ҳар хил бўлган карточкалари ва бошқалар); нота стани (кичик фланелеграфда — индивидуаль фойдаланиш учун катта фланелеграфда — гуруҳ машғулотларида фойдаланиш учун); ясси тасвирлаш (товушнинг йўғон-ингичкалиги, куй ҳаракатининг йўналиши ва бошқалар ҳақида тасаввур берувчи нарвонча тасвири); геометрик фигуралар — мусиқа асарлари қисмларини шартли тасвирлаш учун;
4- гуруҳ — ўқишнинг аудиовизуал (тинглаш, кўриш) воситалари, буларни экранли, товушли, экран-товушларга ажратиш қабул қилинган. Экранли воситаларга овозсиз кинофильмлар, диафильм ва диапозитивлар; товушлиларга — магнитофон ёзувлари, граммофон пластинкалари, радиоэшиттиришлар; экран-товушлиларга овозли кинофильмлар, овоз берилган диапозитив ва диафильмлар, ўқув-телевизион кўрсатувлар тааллуқлидир.
Бола ва унинг қобилиятларининг ўсиши катта киши томонидан уюштириладиган фаолиятда: қўшиқ, ритмика, мусиқа тинглаш ва мусиқа асбобларини чалишда содир бўлади. Болалар ўзларининг мусиқа эшитиш тажрибалари асосида ўз тасаввурларини қўшиқ, ўйин, рақс ижодида намоён қилишга ва мусиқа саводининг оддий элементларини эгаллашга қодирдирлар. Шу билан бирга фаолиятнинг ҳар бир тури умуман мусиқа қобилиятларининг ўсишига, махсус қобилиятларнинг шаклланишига масалан, ашула айтиш, ашулачилик овози ва куй қобилиятининг таркиб топишига ёрдам беради.
Буларнинг барчаси турли ташкилий шаклларда: машғулотларда, ўқишдан ташқари ишларда (болалар боғчаси турмушида мусиқа) ва мустақил фаолиятларда бўлиб ўтади.
Барча болалар билан бир вақтда ва мусиқа амалиётининг барча турлари бўйича режали олиб бориладиган машғулотлар ишнинг энг муҳим шакли ҳисобланади. Педагог ўз ишини режалаштирар экан, болалар билан бўладиган ҳар бир учрашувнинг конкрет вазифалари унга равшан бўлиши керак, ўқув материалини бутун ўқув даврига тақсимлайди. У бутун жамоага мурожаат қилар экан, ҳар бир болани ўз назар-эътиборида тутади. Бу уни машғулотни динамик, вариантлаб олиб боришга, болалар эътибо-рини усталик билан бошқа томонга буришга, уни ижро этилаётган мусиқа характерини тўғри идрок этишга йўллашга мажбур қилади. Шу билан бирга машғулот ягона режа билан бириккан бўлиши керак.
Амалиёт жараёнида машғулотлар ўтказишнинг қуйидаги тартиби шаклланган. У болаларнинг тинглаш қобилиятини, эътиборини тўплаб, жамоани яхши уюштирадиган мусиқали-ритмик машғулотлардан бошланади. Шундан кейин болалар сокин, эътиборини четга қочирмай ўтириб, ашула айтадилар ва мусиқа тинглайдилар. Улар ўзларини, ўртоқларини, педагогнинг кўрсатмаларини тинглаб, ашула айтадилар, эшитиш қобилиятини ўстириш машқларини, ашула айтиш импровизациялари учун ижодий топшириқларни бажарадилар, янги қўшиқлар ўрганадилар, яхши таниш бўлганларини такрорлайдилар. Машғулот охирига яқинлашганда тинч ҳаракатлар билан якунланадиган ўйин, рақс, хороводлар ўтказилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling