1. Qobiliyatning psixologik-pedagogik tavsifi. Pedagogik qobiliyatning asosiy turlari. 2. Empatiya qobiliyat. Didaktik, tashkilotchilik, konstruktiv, kommunikativ, bilish va anglash qobiliyatlari. 3. O‘qituvchi irodasi, sabr-toqati, maqsadga intilishi. Ma’ruzachi A.A. Alimov
15-MAVZU. O‘qituvchi faoliyatida pedagogik qobiliyat. Reja:
Qobiliyatning psixologik-pedagogik tavsifi. Pedagogik qobiliyatning asosiy turlari. Қобилият – шахснинг индивидуал - психологик хусусияти бўлиб, муайян фаолият юзасидан лаёқати ва ишни муваффақиятли амалга ошириш субъектив шарт–шароитини ифодаловчи индивидуал психик сифатлар йиғиндисига айтилади, зарур бўлган билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш динамикасидаги фарқларни аниқлайди. Қобилиятни инсон туғма, табиат инъоми сифатида тайёр ҳолида олмайди, балки ҳаётий фаолияти давомида шакллантиради. Қобилиятни инсон туғма, табиат инъоми сифатида тайёр ҳолида олмайди, балки ҳаётий фаолияти давомида шакллантиради. Говард Гарднер қобилиятларни интеллектлар тўплами деб атади ва унинг эттита жиҳатини ажратиб кўрсатди. Биз интеллектнинг ушбу жиҳатларидан олтитасини ўқитувчи педагогик маҳоратини такомиллаштириш нуқтаи назаридан таҳлил қилишимиз мумкин. Психолог олима Олъга Матвеева ушбу жиҳатларни психологик технология билан кучайтириб модификациялайди ва ўқитувчининг касбий фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, қуйидаги қобилиятларни кўрсатиб ўтади: Психолог олима Олъга Матвеева ушбу жиҳатларни психологик технология билан кучайтириб модификациялайди ва ўқитувчининг касбий фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, қуйидаги қобилиятларни кўрсатиб ўтади: 1.Мулоқот қилиш (коммуникатив) қобилияти: Ўқитувчи талабалар билан дарс ва дарсдан ташқари жараёнларда, гуруҳда ижобий руҳий иқлим ярата олади. 2.Воқеаларни олдиндан кўра олиш қобилияти: Ушбу қобилият тури ҳар бир ўқитувчининг сергаклигида, талабаларнинг руҳиятини, ички дунёсини кўра олишида намоён бўлади. Шунда ўқитувчи ким нимага қодир эканлигини олдиндан башорат қила олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |