Маърузачи: и ф. н., доц. З. Т. Сиддиқов фан: «агробизнесни ташкил этиш»


Download 483.12 Kb.
bet1/10
Sana27.01.2023
Hajmi483.12 Kb.
#1132742
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
20-мавзу. Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи агробизнесни ташкил этиш (1)


МАВЗУ-20: Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи агробизнесни ташкил этиш
Маърузачи: и.ф.н., доц. З.Т.СИДДИҚОВ
ФАН: «АГРОБИЗНЕСНИ ТАШКИЛ ЭТИШ»
1.Қишлоқ хўжалигида техник-таъмирлаш ва мелиорация хизматини ташкил этиш.
2.Сервис хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, сервис хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш.
3.Ички транспорт ишларини ташкил этиш.
4.Нефьт хўжалиги ва электр энергия таъминоти хўжалигини ташкил этиш.

1.Қишлоқ хўжалигида техник-таъмирлаш ва мелиорация хизматини ташкил этиш.


1.Қишлоқ хўжалигида техник-таъмирлаш ва мелиорация хизматини ташкил этиш.
Агросаноат ишлаб чиқаришининг пировард натижалари фақат қишлоқ хўжалиги ривожланиш даражасига эмас, балки унинг хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам боғлиқдир. Ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши билан қишлоқ хўжалигида моддий-техника ресурслари, керакли хомашё ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш ҳажми ҳам ошади. Хўжаликларнинг электроэнергияси, транспорт, алоқа воситаларига, маҳсулотни сақлаш жойларига талаб ошади.
Қишлоқ хўжалигининг таъмирлаш-техник хизматига, моддий-техника таъминоти ташкилотларига, муҳандислик, зооветеринария, агрокимё хизмати ва бошқа хизматларга боғлиқлик даражаси ўсади. Бу жараёнда самарали фойдаланиш ва истеъмолчига етказиб беришни таъминлайдиган ташкилот ва тармоқларнинг ривожланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай тармоқлар ва хизматларни иқтисодиётда инфратузилма дейилади.

Инфратузилма – ижтимоий ва иқтисодий ишлаб чиқариш учун нормал шарт-шароитларни таъминловчи тармоқ ва саноат мажмуидир. У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган реализация орқали АСМнинг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма жамият ишлаб чиқариш кучларининг бўлинмас қисми ҳисобланади. У корхонанинг самарали фаолиятини таъминлайди ва АСМнинг пировард маҳсулоти миқдоран кўп ва сифатан юқори бўлишига йўналтирилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ишлаб чиқарилиши провард натижада тармоқнинг ишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлари, меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси билан бирга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Улар орасида агрокимё, зооветеринария, консультация хизматларига катта эътибор берилади.

  • Инфратузилма – ижтимоий ва иқтисодий ишлаб чиқариш учун нормал шарт-шароитларни таъминловчи тармоқ ва саноат мажмуидир. У ишлаб чиқариш, технологик, иқтисодий ва ташкилий алоқалар жараёнида вужудга келадиган реализация орқали АСМнинг самарали ишлашини таъминлайди. Инфратузилма жамият ишлаб чиқариш кучларининг бўлинмас қисми ҳисобланади. У корхонанинг самарали фаолиятини таъминлайди ва АСМнинг пировард маҳсулоти миқдоран кўп ва сифатан юқори бўлишига йўналтирилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ишлаб чиқарилиши провард натижада тармоқнинг ишлаб чиқариш фондлари, айланма маблағлари, меҳнат ресурслари билан таъминланганлик даражаси билан бирга хизмат қилувчи ишлаб чиқаришнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Улар орасида агрокимё, зооветеринария, консультация хизматларига катта эътибор берилади.
  • Моддий ишлаб чиқариш инфратузилмасининг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги корхоналарини ишлаб чиқаришига хизмат қилиш вазифасидан босқичма-босқич озод этишдан иборат. Инфратузилма ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари сифатан юқори бўлиши учун шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган. Мустақил равишда пировард маҳсулотни ишлаб чиқармайдиган тармоқ ва хизматлар маълум миқдорда бутун ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсир этади. Инфратузилма АСМ учун кадрлар тайёрлаш, уни ишчи кучи билан таъминлашга ёрдам беради.

Инфратузилма элементларининг характерини кўп томонлама ҳисобга олган ҳолда уни конкрет хусусияти бўйича туркумлаш мумкин эмас. АСМ инфратузилмаси элементларини қуйидаги тўрт хусусияти орқали туркумлаштириш мумкин (2-чизма).
  • ишлаб чиқариш жараёнига таъсири даражаси билан;
  • ҳудудий;
  • тармоқ;
  • функционал йўналтирилганлиги бўйича.

  • АСМ инфратузилмасини ишлаб чиқариш жараёнига таъсири даражаси бўйича қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мумкин: ишлаб чиқариш;
    ижтимоий.


Download 483.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling