Маърузачи: и ф. н., доц. З. Т. Сиддиқов фан: «агробизнесни ташкил этиш»
Download 483.12 Kb.
|
20-мавзу. Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи агробизнесни ташкил этиш (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи гуруҳга
- 3.Ички транспорт ишларини ташкил этиш.
Биринчи гуруҳга корхоналар ҳисобидан барпо этилган, хўжалик бўлимларида жойлашган ва меҳнат шароитлари, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш жараёнида ишчиларнинг ҳордиқ олиши, шарт-шароитларини яхшилашга қаратилган объектлар тегишлидир. Бу гуруҳ таркибига бригадалар ва чорвачилик фермаларидаги маиший иншоотлар, бўлимлардаги умумий овқатланиш пунктлари (буфетлар, ошхоналар, тамаддихоналар), соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳордиқ объектлари (профилакторийлар, врач кабинетлари, ўқув заллари ва бошқалар), ёнғинга қарши пунктлар киради.Улар чорвачилик мажмуаларида, фермаларида, устахоналарда, трактор бригадаларида, дала станцияларида жойлаштирилади.
Иккинчи гуруҳга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аҳоли пунктларида жойлашган, аҳолининг коммунал уй-жой талабларини қондириш учун мўлжалланган ва қоида бўйича давлат ресурслари, катта корхоналар ва агросаноат уюшмаларининг махсус воситалари ҳисобига ташкил этилган ижтимоий инфратузилма объектлари, маиший хизмат корхоналари, соғлиқни сақлаш, спорт, мактаб ва мактабгача тарбия муассасалари, маданият уйлари ва клублар, савдо корхоналари тааллуқлидир. 3.Ички транспорт ишларини ташкил этиш.Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси дейилганда, моддий бойлик ишлаб чиқариш шароитида бевосита банд бўлган меҳнат воситалари ва меҳнат буюмлари йиғиндиси тушунилади. Қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси – фан-техника янгиликларидан кенг кўламдан фойдаланиладиган, электрлашган йирик машина ишлаб чиқаришидир. Масалан, деҳқончиликнинг моддий-техника базасини тавсифласак, уни моддий асосда, техника асосида, тракторлар ва машиналарни деҳқончиликда кўплаб ишлатиш, электрлаштиришни оммавий миқёсда амалга ошириш асосидагина ҳал қилиш мумкин. Қишлоқ хўжалигининг моддий базаси таркибига ер ресурслари, тракторлар, машиналар, меҳнат қуроллари ва буюмлари; электр жиҳозлари; ёнилғи ва мойлаш материаллари, таъмир техникаси, ишлаб чиқариш бинолари, меторация ва йўл иншоотлари; алоқа воситалари; маҳсулдор ва ишчи ҳайвонлар; кўп йиллик дарахтлар; уруғлик; озиқ ва ҳоказолар киради. Қишлоқ хўжалиги моддий-техника базаси халқ хўжалигининг бошқа соҳалари моддий-техника базасига нисбатан ўзига хос бир қатор хусусиятларга эга. Юқорида айтганимиздек, айниқса, қишлоқ хўжалиги моддий-техника базасида энергетика ресурслари катта роль ўйнайди. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ихтиёридаги барча двигателлар, куч берувчи механизмлар ва ишчи ҳайвонлар қуввати йиғиндиси уларнинг энергетика ресурсларини ташкил этади.Download 483.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling