Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш


Download 0.63 Mb.
bet23/33
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1590916
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1

Назорат саволлари
1. Идентификация тушунчасига таъриф беринг.
2. Аутентификация тушунчасига таъриф беринг.
3. Пароль тушунчасига таъриф беринг.
4. Фойдаланувчилар томонидан паролларни ўрнатишни ва ишга тушириш параметрларини созлашни тақиқлаш.
5. Ахборот тизими аудити нима?
6. Ахборот хавфсизлиги аудитини ўтказишда ташкилотнинг қандай активлари кўрилади?
7. Ахборот хавфсизлиги аудитининг турлари.
8. Oracleдаги аудит қандай қисмларга бўлинган?


Фойдаланилган адабиётлар

  1. Кузнецов С.Д. Основы современных баз данных. Учебник. -http://www.citforum.ru/database/osbd/contents.shtml

  2. Кириллов В.В. Основы проектирования реляционных баз данных. Учебное пособие. – http://www.citforum.ru/database/dbguide/index.shtml

  3. Носков Ю.М. Система программирования Delphi. - раздел «Основы работы с базами данных». – http://www.mgopu.ru/PVU/2.1/Delphi/index.html

  4. Пушников А.Ю. Введение в системы управления базами данных. Учебное пособие/Изд-е Башкирского ун-та. - Уфа, 1999. - 246 с. - http://www.citforum.ru/database/dblearn/index.shtml

  5. Козленко Л. Информационная безопасность в современных системах управления базами данных. - КомпьютерПресс 3'2002. - http://www.citforum.ru/security/articles/safe_db/

8-маъруза.
Маълумотлар базаси бошқариш тизимида захирали нусхалаш ва қайта тиклаш
Режа:
1. Резервли нусхалашнинг усуллари.
2. Маълумотлар базасини бошқариш тизимида қайта тиклаш.
3. Резервли нусхалашнинг асосий турлари.


Таянч иборалар: резервли нусхалаш, қатьий диск қиёфасини нусхалаш, файлли нусхалаш, тўлиқ нусхалаш, дифференциаль нусхалаш, инкременталь нусхалаш, тиклаш модели.
1. Муҳим ахборотнинг йўқолишидан сақланиш учун мунтазам равишда маълумотларни резервли нусхалаш лозим. Резервли нусхалаш - ўта муҳим маълумотларнинг асл нусхалари йўқолганида уларни, тиклаш мақсадида, вақти-вақти билан такрорлаш ёки заҳира нусхаларини яратиш. Айтиш мумкинки, резервли нусхалаш-ускунанинг бузилиши ёки фойдаланувчи томонидан тасодифан файлларнинг йўқ қилиниши холида ахборотни йўқолишидан суғурталаш. Резервли нусхалашнинг иккита асосий усули мавжуд- қатьий диск қиёфасини нусхалаш ва компьютер файл тизимини нусхалаш.
Қатьий диск қиёфасини нусхалаш - дискнинг аниқ нусхасини яратиш. Бунда нафақат фойдаланувчи маълумотларини, балки Windows ни ва операцион тизими ҳолати хусусидаги барча ахборотни тиклашга эришилади.
Файлли нусхалаш-компьютер файл тизимини, яъни компьютерда сақланувчи папкалар ва файлларни нусхалаш. Бундай нусхалаш фойдаланувчининг папкаларини ва файлларини тиклашга ёрдам берсада, тизимни ишчи ҳолатига қайтара олмайди. Нусхалашнинг бу икки хилини амалга оширишнинг муайян усули хусусида гап кетганда уларнинг бир неча асосий хилларини ажратиш мумкин: тўлиқ нусхалаш, дифференциаль нусхалаш ва инкременталь нусхалаш.
Тўлиқ нусхалаш - кўрсатилган маълумотларни бутунлигича тўлиқ нусхалаш. Бунда нусхалашлар орасидаги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди.
Дифференциаль резервли нусхалаш деганда охирги тўлиқ нусхалашдан кейинги вақтда ўзгарган ахборотни нусхалаш тушунилади. Яъни ҳар бир кейинги нусхалаш биринчи нусхалашдан бери ўзгарган барча файлларни ўз ичига олади.
Шундай қилиб резерв нусхани тиклаш учун биринчи тўлиқ ва охирги нусхалашларни олиш лозим.
Инкременталь нусхалаш фақат янги ва охирги нусхалашдан кейинги ўзгарган файлларни нусхалайди. Шу сабабли у элтувчидан дифференциаль нусхалашга нисбатан кам жойни эгаллайди. Аммо инкременталь нусхани тиклаш мураккаброқ, чунки нафақат биринчи ва охирги, балки барча оралиқ нусхаланган файлларни ҳисобга олишга тўғри келади.
Нусхалашнинг яна бир усули “кўзгули нусхалаш” мавжуд. Ушбу усулга биноан дискда янги файл пайдо бўлиши биланоқ, у нусхада ҳам (вақтнинг реаль режимида) пайдо бўлади. Баъзи мутахассислар ушбу усулни икки томонлама синхронлаш деб аташади.
Резервли нусхалашга қуйидаги талаблар қўйилади:
- ахборот сақланишининг ишончлилиги. Сақлаш тизимининг бузилишларга бардош ускуналарни қўллаш, ахборотни такрорлаш ва нусхалардан бири йўқ қилинган ҳолда йўқолган нусхани алмаштириш орқали эришилади;
- экплуатацияда соддалиги. Автоматлаштириш (иложи борича фойдаланувчи ва маъмур иштирокини минималлаштириш) орқали эришилади;
- тезда татбиқ этиш (дастурни осонгина ўрнатиш ва созлаш, фойдаланувчиларни тезлик билан ўргатиш).
Резерв нусхани сақловчи қурилмага узатиш усули бўйича маълумотларни резервли нусхалашнинг қуйидаги хилларини кўрсатиш мумкин: локаль ҳисоблаш тармоғи орқали, резерв нусхалаш серверининг иштирокисиз маълумотларни сақлаш тармоғи орқали, “бир лаҳзали нусҳалар” механизмидан фойдаланиб маълумотларни сақлаш тармоғи орқали. TCP/IP асосида компьютер тизими орқали резервли нусхалашнинг афзаллиги - амалга оширилишининг ва резервли нусхалаш инфраструктурасига ўзгартириш киритишнинг соддалиги. Бунда резервли нусхалашнинг тармоқ агентининг дастур таъминотини сервер-мижозга ўрнатиш ва тармоқ бўйича резервли нусхалаш сервери билан ўзаро алоқасини созлаш кифоя. Резервли нусхалаш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади: резервли нусхалаш сервери компьютер тармоғи орқали сервер- мижоздаги резервли нусхалаш агентига команда жўнатади.Ушбу агент резервли нусхалаш серверига маълумотларларни тайёрлаш ва жўнатиш бўйича амалларни бажаради. Резервли нусхалаш сервери маълумотларни қабул қилади ва сақлаш қурилмасига ёзади. Тармоқ инфраструктурасида қандайдир ўзгариш содир бўлганида тармоқ агенти тезда қайта созланиши ва резервли нусхалаш тизими ишини давом эттириши мумкин. Ундан ташқари, ушбу технологиянинг амалга оширилиши арзон ва сервер- мижозларнинг маълумотларни сақловчи тармоққа тўғридан-тўғри уланишини талаб этмайди, яъни SANга (Storage Area Network – Маълумотларни сақлаш тармоғи) уланмаган серверлардаги ёки маълумотлар сақланувчи тармоққа виртуал уланган серверлардаги маълумотларни ҳимоялаш учун ишлатилиши мумкин.
Ушбу усулнинг камчилиги – компьютер тизимининг резервли нусхалаш трафиги билан юкланиши, сервер – мижозга юк, компьютер тизими ва резервли нусхалаш сервери интерфейсларининг ўтказиш қобилиятига боғлиқлиги, резервли нусхалашни берилган “вақт оралиғида” бажариш зарурлиги, масштаблаш бўйича имкониятларининг чекланганлиги. Албатта, резервли нусхалаш трафигини узатиш учун ажратилган компьютер тизимини ташкил этиш, резервли нусхалаш серверининг тармоқ интерфейсларини ягона “йўғон” тармоқ интерфейсларга бирлаштириш мумкин. Аммо бу чоралар маълумотлар ҳимояси инфраструктурасининг мураккаблашишига ва унинг масштабланишининг ёмонлашишига олиб келади. Шундай бўлсада, ушбу технология операцион тизимнинг тизимли маълумотлари ва иловалар каби камдан-кам ўзгарувчи маълумотларни резервли нусхалашга бутунлай мос.
Маълумотлар базасида маълумотлар файлларининг икки хили яратилиши мумкин.

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling