Маърузалар матни 1-маъруза. Маълумотлар базасини бошқариш тизимининг турлари ва уларни яхлитлигини таъминлаш


Download 0.63 Mb.
bet24/33
Sana18.06.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1590916
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
3 Ma\'lumotlarni himoyalash modellari ma\'ruzalar 1

Бирламчи маълумотлар файли (Рrimary data file). Ушбу файлнинг яратилиши шарт бўлиб, унда маълумотлар базаси каталогининг юклама ахбороти ва маълумотлар базасининг бошқа файлларига кўрсаткичлар сақланади. Маълумотларнинг бирламчи файлида объектлар ва фойдаланувчилар маълумотлари жойлашиши мумкин. Бирламчи файл номи учун mdf кенгайтириш тавсия этилади.
Иккиламчи маълумотлар файли (Secondary data file). Ушбу файлнинг яратилиши шарт бўлмай, унда объектлар ва фойдаланувчилар маълумотлари сақланади. Унумдорликни ошириш учун иккиламчи файлларни турли дискларда сақлаш тавсия этилади. Маълумотлар базасида 32766 дан кўп бўлмаган иккиламчи файллар жойлаштирилиши мумкин. Иккиламчи файл номи учун ndf кенгайтириш тавсия этилади.

2. Тиклаш модели (recovery model) - маълумотлар базаси конфигурациясининг параметри бўлиб, транзакцияларни рўйхатга олишни, транзакция журналининг резервли нусхасини яратишни ва маълумотлар базасини тиклаш параметрларини бошқаради. Тиклаш моделини танлаш, маълумотлар базасини тиклашга ва тиклаш моделининг транзакцияни рўйхатга олиши ёки олмаслигига боғлиқ ҳолда, унумдорликка жиддий таъсир кўрсатади.


Тўлиқ тиклаш модели деганда, маълумотлар базаси ядросининг транзакциялар журналида барча амалларни рўйхатга олиши ва ҳеч қачон журнални қисқартирмаслиги тушунилади. Ушбу модель маълумотлар базасини унинг янглишиши онигача бўлган ҳолатини тиклашга имкон беради.
Тиклашнинг оддий модели аксарият транзакциялар хусусидаги маълумотларнинг энг оз миқдорини рўйхатга олади ва ҳар бир назорат нуқтасидан сўнг транзакциялар журналини қисқартиради. Тиклашнинг ушбу модели резервли нусхалашни ва транзакциялар журналини тиклашни мададламайди. Унинг устига маълумотларнинг алоҳида саҳифаларини тиклашга имкон бермайди.
Тўлиқ бўлмаган баённома тузишли моделда маълумотлар базаси ядроси SELECT INTO ва BULKINSERT каби оммавий амалларнинг энг оз миқдорининг рўйхатини олиб боради. Агар журналнинг резерв нусхаси таркибида қандайдир оммавий амаллар бўлса, маълумотлар базасини транзакциялар журналининг резервли нусхасининг охирига мос холатигача (вақтнинг маълум онигача эмас) тиклаш мумкин. Тиклашнинг ушбу модели фақат катта оммавий амаллар учун ишлатилади.


3. Резервли нусхалашнинг асосий турлари. Резервли нусхалашнинг иккита асосий тури мавжуд:

  • зид бўлмаган (совуқ) резервли нусхалаш. Бунда нусхалар фойдаланувчи учун маълумотлар базаси берк (close) бўлганида яратилади. Автоном режимда яратилган маълумотлар базасининг резервли нусхаси таркибида маълумотларнинг барча файллари, такрорланиш журналлари ва бошқарувчи файллар бўлади. Маълумотлар базаси тўхтатилганидан сўнг барча файллар дискларнинг бирида нусхаланади. Нусхалаш тугаганидан сўнг маълумотлар базасини қайта юклаш амалга оширилади;

- оператив режимдаги резервли (қайноқ) нусхалаш Масалан, маълумотлар базаси доимо оператив режимда бўлади ва фойдаланувчилар фойдалана олади.
Транзакциялар журналининг резервли нусхасини фақат тўлиқ тиклаш модели ёки тўлиқ бўлмаган баённома тузишли модель ўрнатилган маълумотлар базаси учун яратиш мумкин. Шунингдек, транзакциялар журналини нусхалаш фақат резервли нусхалашдан сўнг амалга оширилиши мумкин. Транзакциялар журнали таркибида маълумотларнинг фақат қисмигина бўлади, шунинг учун маълумотлар базасини тиклаш учун унинг тўлиқ нусхаси ҳам талаб этилди.
Резервлашнинг икки хилидан ишончликнинг энг катта ютуғига алмаштиришли резервлашда эришилади. Аммо резервлашнинг ушбу хилини амалга ошириш тизим холатини назоратловчи автоматни ва ишлаб турган тизим янглишганида узиб-уловчи (коммутатор) қурилмани талаб этади.
Маълумотлар базаси, ҳар бири ўз ичига маълумотларнинг қўшимча файллар тўпламини ва транзакция журналларини олувчи, файл гуруҳлари тўпламига “тарқатилиши” мумкин (9.1. расм).
9.1-расм. Маълумотлар базаси файлларини файл гуруҳларига тарқатиш.

9.2-расм. Назоратловчи ва коммутацияловчи автоматли резервли нусхалаш модулининг структуравий схемаси.
Маълумотлар базасини файл гуруҳларига тарқатишдан энг катта самарага RAID массивларини қўллашда эришилади. Файл қисмтизимларининг унумдорлиги, фойдаланувчанлиги ва ишончлилиги ортади.
Назоратлаш ва коммутациялаш автомати мавжудлигида резервли нусхалаш модулининг структуравий схемаси 9.2-расмда келтирилган.
9.2-расмда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган:
S1, S2 – ахборотни ҳимоялашнинг асосий ва резервли тизимлари;
S3 – асосий тизимнинг бузилганлиги аниқланганида ҳимоя ва коммутация тизимининг тўғри ишлашини назоратловчи автомат.



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling