Маърузалар матни қарши-2012y
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.Протекционизм сиёсатининг валюта курсига таъсирини қандай баҳолайсиз
Қисқача хулосалар
Жаҳон валюта тизими - халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобиляти тушунилади. Эркин конвертирланадиган валюта – бу, амалдаги курс бўйича ҳар қандай бошқа хорижий валюта эркин ва чекланмаган миқдорда айирбошланадиган валютадир. Бунга мисол қилиб АҚШ, Европа ҳамжамиятига аъзо мамлакатлар, Япониялар валюталарини киритиш мумкин. Давлат валюта курсларини барқарорлаштириш учун валюта бозорига таъсир қилишнинг расмий заҳираларни тартибга солиш, савдо сиёсати, валюта назорати ва ички макроиқтисодий тартига солиш каби усулларидан фойдаланади.. Валюта курси мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирлигида ифодаланган баҳосидир. Эркин тебранувчи валюта курси талаб ва таклиф асосида аниқланади. Қайд этилган валюта курси – хорижий валютада ифодаланган, давлат томонидан расмий ўрнатилган миллий пул бирлигининг баҳоси бўлиб, унга валюта бозорида талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир қилмайди. Харид қобилияти паритети концепциясига кўра валюта курси доимо турли мамлакатларда баҳолар даражасининг ўзгариши натижасида келиб чиқадиган фарқни қоплаш учун зарур бўлган даражада ўзгаради Валюта таклифининг қисқариши унинг реал алмаштириш курсини оширади. Импортга тариф ёки квоталар жорий қилиш сиёсати соф экспортнинг ошишига олиб келади . Натижада мувозанатли реал валюта курси ошади, миллий маҳсулотлар қимматлашади ва соф экспорт камаяди. Мамлакат ички бозорини чет эл рақобатчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида олиб бориладиган протекционистик у мувозанатли реал валюта курсини оширади ва ташқи савдо миқдорини камайтиради. Валюта курсларининг ўзгаришига, шунингдек бир қатор ташқи ва ички омиллар ва улар ўртасидаги нисбат таъсир кўрсатади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Валюта тизимининг моҳиятини ва унинг таркибий қисмларини айтиб беринг 2. Валюта бозори давлат томонидан қайси усуллар билан тартибга солиб турилади? 3. Ички ва ташқи конвертирлаш тушунчаларига изоҳ беринг. 4. Валюта курси нима ва уни қандай омиллар белгилайди? 5. Фоиз ставкаси ва валюта курси ўртасида қандай боғлиғлик бор? 6. Номинал ва реал валюта курсларига изоҳ беринг. 7. Харид қобиляти паритети атамасининг моҳияти нимадан иборат? 8. Реал валюта курси макроиқтисодий сиёсат таъсирида қай тарзда ўзгартирилади ва унинг миллий иқтисодиётга таъсири қандай? 9.Протекционизм сиёсатининг валюта курсига таъсирини қандай баҳолайсиз?10. Валюта курси ўзгаришининг ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмига таъсири механизмини тушунтириб беринг. Асосий адабиётларАсосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги янада юксалтиришдир / И.А.Каримов. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 34-50 б. И.А.Каримов. “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”. Т.: Ўзбекистон, 2009 йил. -56 б. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика.2-е изд.-СПб.:Питер, 2010, 230-235 с.с. Марыганова Е.А., Шапиро С.А. Макроэкономика. Экспресс курс.: учебное пособие- М.: КНОРУС, 2010, 252-269 с.с. Вечканов Г.С., Вечканова Г.Р. Макроэкономика; Учебник для вузов , 3-е изд., дополненное.-СПб.: Питер, 2009, 408-425 с.с. Мэнкью Н.Г. Принципы макроэкономики: 4-е изд./Пер.с анг.–СПб.:Питер, 2009, 349-364 с.с. Самуэльсон, Пол Э., Нордхаус, Вильям Д. Макроэкономика,18-е изд.: пер. с англ,-М.: ООО «И.Д. Вильямс», 2009, 341-363 с.с. Киселева Е.А. Макроэкономика: Экспресс курс: учебное пособие.- М.: КНОРУС, 2008, 343-346 с.с. Абель Э., Бернанке Б. Макроэкономика. 5-е изд.- СПб.: Питер, 2008, 595-644 с.с. Макроэкономика. Теория и российская практика: учебник / под ред. А.Г.Грязневой и Н.Н. Думной.-5-е изд., перераб. И доп.-М.: КНОРУС, 2008, 554-588 с.с. Тарсевич Л.С., Гребников П.И., Лусский А.И. Макроэкономика:Учебник.- 6-е изд. , испр. и доп. –М.: Высшее образование», 2006, 406-432с.с. Агапова Т.А.Серегина С.Ф. Макроэкономика:Учебник.-7-е изд.перераб. и доп.-М.:Издательство “Дело и сервис”, 2005. 338- 372 с.с. Ishmuhamedov A.E., Djumayev Z.A, Jumayev Q. X. Makroiqtisodiyot. (O'quv qo'llanma).-T.: O'zbekiston Yozubchilar uyushmasi Adabiyot jamg'armasi nashriyoti, 2005. , 149-158 b.b 14.Ахмедов Д.К.,Ишмухамедов А.Э., Жумаев К.,Джумаев З.А. Макроиктисодиёт, Т.:Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиёт жамғармаси нашриёти 2004, 182-211 б.б. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling