Маърузалар матни қарши-2012y
Импортга таърифлар ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларга ҳамда истеъмолчиларга таъсири
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Импорт қилинадиган товарнинг ички баҳоси = Жаҳон бозоридаги баҳоси +(Жаҳон бозоридаги баҳоси х Тариф ставкаси).
- 30-чизма. Импорт тарифлари киритилиши натижалари
17.2. Импортга таърифлар ва уларнинг ишлаб чиқарувчиларга ҳамда истеъмолчиларга таъсири
Халқаро савдони тартибга солишда энг кўп қўлланиладиган усул бўлиб тариф, яъни импортга солинадиган божхона божи ҳисобланади. Импортга тарифларнинг махсус ва адвалар турлари ўзаро фарқланади. Махсус божлар импорт қилинаётган товарлар бирлигига нисбатан ўрнатилади. Масалан, 1 барел нефтга нисбатан 2 евро. Адвалар божлар импорт қилинаётган товар қийматига нисбатан маълум фоиз тариқасида белгиланади. Масалан автомобил харид нархининг 40%. Ҳар иккала турдаги импорт тарифларнинг оқибатлари деярли бир хил бўлиб, буни биз қуйидаги график воситасида кўриб чиқамиз. Айтайлик, импорт тарифлари жорий қилингунга қадар ички ишлаб чиқариш ҳажми S1, ички талаб ҳажми эса D1 тенг бўлган. Талаб ва таклиф ўртасидаги фарқ (D1-S1) импорт ҳисобига қопланган. Мамлакат иқтисодиёти ёпиқ бўлганида баҳолар даражаси Ре га тенг, талаб ва таклиф мувозанати эса Е нуқтада ўрнатилган бўлар эди. Мамлакат иқтисодиёти очиқ бўлгани ва импортга чекловлар йўқлиги туфайли миллий бозордаги нархлар жаҳон бозори нархлари Рw билан бир хил. Импортга тариф жорий қилиниши натижасида ички баҳолар Рw дан Рd га қадар кўтарилади. Натижада: Импорт қилинадиган товарнинг ички баҳоси = Жаҳон бозоридаги баҳоси +(Жаҳон бозоридаги баҳоси х Тариф ставкаси). P Sd Pd Ички нарх (тариф билан бирга) Pw a b c d жахон бозори нархи Dd Тарифлар жорий килингандан кейинги импорт S1 S2 D2 D1 Q Тарифлар жорий килингунга кадар булган импорт 30-чизма. Импорт тарифлари киритилиши натижалари Оқибатда итеъмолчилар маълум бир йўқотишларга дуч келадилар. Бу йўқотишлар графикда a,b,c,d соҳалар билан кўрсатилган. Баҳоларнинг кўтарилиши илгари рақобатбардош бўлмаган айрим ички ишлаб чиқарувчилар учун ҳам фойда кўриб ишлашга имкон беради. Умуман шу соҳада банд миллий ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқариш ҳажмини S1 дан S2 га қадар оширади ва S2-S1 ҳажмдаги маҳсулот Pd баҳода сотилади. Шу ҳажмдаги маҳсулотни истеъмолчилар оширилган нархда сотиб оладилар ва а соҳага тенг йўқотишга дуч келадилар. Аммо, бу йўқотиш ички ишлаб чиқарувчиларнинг ўсган фойдасига айланади. Баҳоларнинг ўсиши оқибатида истеъмолчилар кўрилаётган товар истеъмоли ҳажмини D1 дан D2 қадар қисқартиради. Бу йўқотиш графикда d соҳа билан кўрсатилади ва у ҳеч кимнинг фойдаси билан қопланмайди. S2- D2 оралиқ тариф жорий қилингандан сўнги импорт ҳажми бўлиб, шу ҳажмда товарни истеъмолчилар илгаригидан юқори баҳода сотиб оладилар. Бунинг натижасида улар турмуш даражасидаги йўқотиш рўй беради. Бу йўқотиш графикда с соҳа билан белгиланган бўлиб, у давлат бюджетига бориб тушади. Яъни, бу соҳадаги истеъмолчиларнинг йўқотиши давлатнинг фойда кўриши билан қопланади. Тариф киритилиши оқибатида истеъмолчилар талаби арзон импорт товаридан қиммат ички товарга йўналтирилади. Истеъмолчиларнинг ўсган тўловлари юқори чегаравий харажатга эга, рақобатбардош бўлмаган самарасиз ички ишлаб чиқаришни кенгайишига олиб келади. Истеъмолчиларнинг бу йўқотиш в соҳаси билан белгиланган бўлиб тарифнинг «ишлаб чиқариш самараси» дейилади ва ҳеч кимнинг фойдаси билан қопланмайди. Демак, истеъмолчиларнинг а соҳадаги йўқотишлари ишлаб чиқарувчилар фойдасининг ўсиши ҳисобига қопланади. Айни дамда истеъмолчилар шу тармоқ корхоналари акциядорлари бўлишса, улар йўқотишларининг бир қисми ўсган дивидентлар сифатида қайтади. «с» соҳада давлат олган даромадини трансферт тўловларини ошириш, солиқларни пасайтириш, бюджет ташкилотларида ишловчилар иш ҳақини ошириши кўринишида истеъмолчиларга қайтариши мумкин.
Аммо «b» ва «d» соҳаларда жамият соф йўқотишга дуч келади. Валюта курси ўзгариши бу йўқотишларни бир оз қоплаши мумкин. Масалан, 20% ли тариф киритилиши натижасида миллий валюта 4% га қимматлашса импорт қилинаётган товарларнинг миллий валютада ифодаланган ички баҳоси 20 % га эмас, 16 % га ошади. Бу эса тариф киритилиши оқибатида жамиятнинг соф йўқотиш «b» ва «d» соҳаларнинг 80 фоизини((16 / 20) х 100 қ 80) ташкил этишини англатади. Умуман олганда тарифларни киритилишига нисбатан бир-бирига зид фикрлар мавжуд бўлиб, бу тадбир мамлакат иқтисодиёти ҳолати, хусусияти ва қўйилган мақсадлар билан асосланади. Божхона тарифларини киртишни ёқловчи мутахассислар фикрига кўра импорт тарифлари: мамлакат мудофаа саноатини ҳимоя қилиш имконини беради; мамлакатда бандлилик даражаси ўсишини таъминлайди ва ялпи талабни рағбатлантиради, импортнинг нисбатан чекланиши натижасида соф экспорт ўсади ва жорий операциялар бўйича тўлов баланси холати яхшиланади; миллий иқтисодиётдаги янги тармоқларни ҳимоя қилиш учун зарур; давлат бюджети даромадларини тўлдириш манбаи бўлиб хизмат қилади; миллий ишлаб чиқарувчиларни демпинг кўринишидаги чет эл рақобатидан ҳимоя қилади; иқтисодиёт тузилишини қайта қуришни бошқариш воситаси ҳисобланади ва улар ёрдамида мамлакат иқтисодиётидаги илғор силжишлар рағбатлантирилади ва ҳ.к. Миллий иқтисодиётнинг тикланиши шароитида кўпгина давлатлар ўз ишлаб чиқарувчиларини чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш мақсадида протекционизм сиёсатини қўллайдилар. Акс ҳолда, маҳаллий корхоналар «синиши» жамиятда ишсизлик хавфини туғдиради. Мамлакатларда таъриф механизми орқали ташқи савдо сиёсатини юритиш, биринчи навбатда ушбу мамлакатнинг асосий тармоқлари ва янги ишлаб чиқариш соҳаларининг ҳимояланганлигига таъсир қилади. Ўзбекистонда автомобилсозлик янги ва истиқболли соҳа (тармоқ) ҳисобланади ва табиийки, тарифли ҳимояга муҳтож. Тармоқни тарифли ҳимояланишининг ҳақиқий даражасини қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Масалан, Ўзбекистонда янги машиналар учун импорт божи 40 фоизни ташкил қилсин. Ушбу машинани ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган эҳтиёт қисмлар асосан четдан келтирилсин ва унга импорт божи 25 фоиз миқдорида ўрнатилсин. Бир дона машинанинг нархи 10000 АҚШ долларига тенг бўлса, яъни битта автомобиль учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларининг нархи 7000 доллар, қўшилган қиймат эса 3000 долларни ташкил этсин. Автомобиль импортига 40 фоиз тариф белгиланганлиги учун ҳар бир автомобиль нархи 4000 долларга ўсиб, тариф билан бирга 14000 долларни ташкил этади. Эҳтиёт қисмлар импортига 25 фоизли тариф киритилиши уларга қилинадиган харажатларни 1750 долларга ошириб 8750 долларга етказади. Оқибатда маҳсулот бирлигига эҳтиёт қисмлар харажати 1750 долларга ошди. Қўшилган қиймат эса 2250 долларга (4000 - 1750 қ 2250) ўсди. Шундай қилиб, тариф киритилгандан сўнг маҳсулот бирлигига тўғри келадиган қўшилган қиймат 5250 долларни (3000 Қ 2250 қ 5250) ташкил этди. Энди эса соҳа (тармоқ)нинг самарали ҳимояси формуласидан фойдаланамиз. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling