Маърузалар матни қарши-2012y
Экспорт субсидиялари. Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш
Download 1.34 Mb.
|
13. MARUZALAR MATNI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Демпинга қарши қаратилган божлар
17.4. Экспорт субсидиялари. Экспорт божлари ва экспортни ихтиёрий чеклаш
Кўпчилик ҳолларда экспортни давлат томонидан рағбатлантириш тадбири сифатида кўпгина мамлакатларда экспорт субсидиялари қўлланилади. Бунда тажриба - конструкторлик ишлари ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни бевосита молиялаштириш ёки бу мақсадларга давлат бюджетидан имтиёзли кредитлар бериш кўзда тутилади. Экспорт субсидиялари турли шаклларда қўлланилади. Буларга: - экспортёр фирмаларга ёки хорижий шерикларга паст фоизли кредитлар бериш; - реклама харажатларини давлат ҳисобидан қоплаш, бозор коньюктураси ҳақида текин ахборот етказиб бериш; - фирмаларга ишлаб чиқариш ҳажмидаги экспорт улушига мувофиқ солиқ имтиёзларини бериш; - бевосита субсидиялаш киради. Экспорт субсидияларининг берилиши миллий ишлаб чиқарувчиларининг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширади. Аммо импортёр давлатлар томонидан киритиладиган компенсацион импорт божлари бу ютуқни йўққа чиқариши мумкин. Оқибатда экспортёр давлат бюджети йўқотишга учрайди, импортёр давлат бюджети эса қўшимча даромад кўради. Бу тадбир демпингга қарши кураш кўринишларидан биридир. Демпинга қарши қаратилган божлар жаҳон амалиётида кенг қўлланилиб, ўзида қўшимча импорт божларини акс эттиради. Улар одатда, жаҳон нархларидан ёки импорт қилаётган мамлакат ички нархларидан паст нархлар бўйича, экспорт қилинаётган маҳсулотларга ўрнатилади. Бу божларни белгилаш ҳақидаги қарорни халқаро суд маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва сотувчилар мурожаатидан сўнг чиқаради ҳамда унинг миқдорини ва тўлаш тартибини белгилайди. Масалан, демпингга қарши божлар ўз валюта ресурсларини тўлдириш мақсадида жаҳон бозорига хом ашё ресурсларини экспорт қилишни кўпайтирган собиқ иттифоқдош республикаларга нисбатан фаол қўлланилмоқда. Экспортга тарифлар ёки экспорт божлари киритилишининг оқибати импорт божлари киритилиши оқибатининг айнан аксидир. Экспорт божлари киритишиши шароитида маҳсулотлар ички баҳоси уларнинг ташқи баҳосидан пасаяди. Бундай вазиятларда ички истеъмол ўсади, ишлаб чиқариш ва экспорт камаяди. Экспортга божларни жорий қилиш натижасида миллий ишлаб чиқарувчиларда йўқотишга дуч бўладилар. Танқи бозордаги баҳоларга нисбатан ички баҳонинг камайишидан истеъмолчилар ютуққа эришса, давлат эса даромадга эга бўлади. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш экспорт квоталарининг бир тури бўлиб, хориж мамлакатларининг айрим мамлакатларга “ихтиёрий” экспорт миқдорларини чеклашдан иборат. Бу ерда «ихтиёрий сўзи» шартли характерга эга. Чунки, экспорт қилаётган мамлакат савдо сиёсатида ўз ҳамкорлари томонидан бирорта нохушликка дуч келмаслиги учун экспорт миқдорини чеклайди. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш икки хил хусусиятга эга: 1. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш миллий истеъмолчилар учун тариф ва квоталарни белгилашга нисбатан анча сезиларсиз. Шунинг учун истеъмолчилар уларни эътиборсиз қабул қиладилар ва ҳукуматга норозилик билдирмайдилар. 2. Ихтиёрий равишда экспортни чеклаш шароитида хориж истеъмолчилари улар сотиб олаётган экспорт маҳсулотига юқорироқ нарх белгилашлари мумкин. Шундай қилиб, хорижликлар ихтиёрий равишда экспортни чеклаш шароитида экспортёр кўрган йўқотишларни нархларни ошириш ҳисобига қоплашади. Савдо сиёсатини амалга оширишнинг кўриб ўтилган усулларининг ҳар бири ижобий жиҳатлари билан бирга салбий оқибатларга ҳам эга. Мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлиги даражаси кучайиб боргани сари ташқи савдо либераллаштириб борилади. Мамлакатнинг халқаро савдо ташкилотларига аъзо бўлиши бу жараёнининг қонуний натижаларидан биридир. Ташқи савдони эркинлаштирилиши иқтисодиётда бозор муносабатларини янада ривожлантиришга олиб келади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling