Маърузалар матни қарши-2012y


Х – М = Хn = Y-(С+I+G); б


Download 1.34 Mb.
bet123/147
Sana26.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1124802
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   147
Bog'liq
13. MARUZALAR MATNI

Х – М = Хn = Y-(С+I+G); бу ерда: Х - экспорт; М - импорт; Хn - соф экспорт;
С + I + G -ЯИМнинг бир қисми (абсорбция)
Жорий операциялар балансида камомад бўлган шароитда, мамлакатнинг экспортдан олган даромадлари импортга қилган харажатларидан кам бўлади ва уни ташқаридан қарз олиш ҳисобига ёки мавжуд активларнинг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш орқали қоплаши мумкин. Бу операциялар соф хорижий активларнинг камайишига олиб келади.
Соф хорижий активлар (NFА) – бу, миллий резидентлар томонидан эгаллаб турилган хориж активлари ва хорижликлар эгалик қилган мамлакат активлари ўртасидаги фарқни билдиради.
Жорий операциялар балансида тақчиллик бўлмаган шароитда эса мамлакат хорижий валюталарни сарф қилишга нисбатан кўпроқ олиб келади.
Мисолимизга аксинча мамлакат жорий операциялар бўйича баланси ижобий қолдиққа эга бўлади. Бунда мамлакатда чет элда кўчмас мулкни сотиб олиш ёки бошқа мамлакатларга қарзга беришга йўналтирилиши мумкин бўлган ортиқча хорижий валюта юзага келади.
18.3. Капитал ҳаракати ҳисоби баланси

Инвестициялаш ва кредитлаш билан боғлиқ операциялар тўлов балансининг кейинги бўлимида, яъни, капиталлар ҳаракати ҳисобида акс эттирилади.


Мамлакатда маълум бир вақтда моддий ва молиявий активларини сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ операцияларига капитал ҳаракати ҳисоби дейилади. Капитал ҳаракати ҳисоби балансида корхоналар, ер, уй-жойлар, қимматбаҳо қоғозлар, акциялар, хазина мажбуриятлари ва бошқа активларни олиш-сотиш билан боғлиқ капиталлар оқими акс эттирилади. Бу активлар сотилса ёки экспорт қилинса, хорижий валюта мамлакатга киритилади, яъни валюта тушуми кўпаяди (+150). Бироқ капитални олиб келиш билан бир вақтда уни олиб чиқиш билан боғлиқ операциялар ҳам амалга оширилади. Бунда мамлакатнинг тадбиркорлари хориждан акциялар сотиб олади, хорижликларга кредитлар беради ва шу асосда улар хорижий валюта заҳираларини сарфлайди. Бу операциялар дебет кўринишида акс эттирилади (-87). Капитал ҳаракати балансининг қолдиғи – бу, уни олиб келиш ва олиб чиқиш ўртасидаги фарқдир (+63).
Капитал харажатлари ҳисобида активлар бўйича барча халқаро операциялар кўрсатилади.



Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling