Маърузанинг асосий мақсади
Криминологиянингтизимивавазифалари
Download 38.41 Kb.
|
маълумот
КриминологиянингтизимивавазифалариМДҲ доирасида мавжуд адабиётларда криминологияни икки муҳим бўлим (умумий ва махсус қисмлар)га ажратиш қабул қилинган. Бунда Умумий қисм қуйидаги муаммоларни қамраб олади: криминология тушунчаси, унинг предмети ва тизими; мамлакат криминологиясининг ҳолати ҳамда унинг вазифалари; криминология методлари; жиноятчилик, жиноятчилик сабаблари, жиноятчи шахси; муайян жиноятнинг шаклланиши ҳамда уни содир этиш механизми; жабрланувчи шахси; жиноятчиликнинг олдини олиш; жиноятчиликка қарши курашни прогноз қилиш ва режалаштириш. Криминология фанининг тизими – криминологияни икки муҳим бўлим (умумий ва махсус қисмлар)га ажратиш қабул қилинган. Бунда Умумий қисм қуйидаги муаммоларни қамраб олади: - криминология тушунчаси, унинг предмети ва тизими; - мамлакат криминологиясининг ҳолати ҳамда унинг вазифалари; - криминология методлари; - жиноятчилик, жиноятчилик сабаблари, жиноятчи шахси; - муайян жиноятнинг шаклланиши ҳамда уни содир этиш механизми; - жабрланувчи шахси; - жиноятчиликнинг олдини олиш; - жиноятчиликка қарши курашни прогноз қилиш ва режалаштириш. Криминологиянинг махсус қисми қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади: - такрорий жиноятчиликнинг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш; - вояга етмаганлар ўртасидаги жиноятчилик; - касбий ва уюшган жиноятчилик; - эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этишнинг криминологик тавсифи ҳамда унинг олдини олиш; - аёллар жиноятчилиги; - зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар; - тамагирлик жиноятлари; - ичкиликбозлик ва алкоголизм билан боғлиқ жиноятлар; - гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар; - мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятчилик; - компьютер техникаси билан боғлиқ жиноятчилик ва ҳ.к. Криминологиянинг вазифалари жиноятчилик; жиноятларнинг содир этилишини белгиловчи жиноятчилик сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитлар; жиноятчи шахси; жиноятчиликнинг олдини олиш ва алоҳида турдаги жиноятларнинг криминологик тавсифини ўрганишдан ибратдир. Download 38.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling