Маърузанинг асосий мақсади


Коррупция жиноятчилигининголдиниолишчораларивасубъектлари


Download 27.86 Kb.
bet4/4
Sana16.06.2023
Hajmi27.86 Kb.
#1517817
1   2   3   4
Bog'liq
маълумот (5)

Коррупция жиноятчилигининголдиниолишчораларивасубъектлари


Коррупция жиноятчилигини умумий ва маxсус олдини олиш чоралари мавжуд бўлиб, умумий олдини олиш коррупциядан янги ижтимоий муносабатларни вужудга келтириш ва мустаҳкамлаш, бозор муносабатларига ижтимоий таянч яратиш воситаси сифатида фойдаланилишини истисно этиш, шунингдек, жиноий йўл билан топилган даромаднинг расмийлаштирилиши ва кўпайтирилишини назарда тутади.
Коррупцияни маxсус олдини олишда қуйидаги чораларни қўллаш муҳимдир:
- давлат хизматчиларининг, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг “Хулқ-атвор кодекси”ни ишлаб чиқиш;
- давлат хизматчиларини ижтимоий ҳимоялаш бўйича меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини ислоҳ қилиш, бунга тиббий хизмат билан, уй-жой билан таъминлаш (сотиб олиш) бўйича имтиёзлар ҳам киради;
- қонун устуворлигини ва фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи суд-ҳуқуқ тизимини, коррупцияга қарши кураш олиб борувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштиришни изчил давом эттириш;
- коррупция домига илинган мансабдор шахсларни аниқлаш, тергов қилиш ва ҳукм этишнинг махсус таомилларини белгилаш;
- маълумот манбаи ҳамда коррупция, қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида маълумот етказувчи гувоҳлар ва шахслар ҳақида маълумотлар сир тутилишини ҳимоя қиладиган институтлар ишини такомиллаштириш керак;
- хорижий мамлакатларнинг муваффаққиятли тажрибасини ўрганиш орқали, давлат хизматчиларининг мулки ва даромадлари ҳақидаги декларациялар ва уларни текшириш ҳамда оммага ошкор этиш тизимини яратиш;
- хусусий тадбиркорликнинг тўла эркинлигини таъминлаш, бу йўлда учраб турадиган бюрократик тўсиқларни бартараф этиш йўлида қатъий олға юриш;
- барча давлат органлари ходимларини мансаб вазифаларини ҳудудий ва соҳавий принцип асосида тизимли равишда ўзгартириб туриш (ротация). Бундан мақсад давлат амалдорлари ва улар хизматларидан фойдаланувчилар ўртасидаги яқин ва қуюқ муносабатлар ўрнатиш имкониятларини камайтиришдир;
- давлат тузилмалари фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш лозим, бунинг учун жамоатчилик назоратини кучайтириш; коррупцияга қарши курашда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларини ишга солиш; ишонч телефонларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш керак;
- коррупцияни вужудга келтираётган аниқ сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш: коррупциянинг “огоҳлантирувчи сигналлари” рўйхатини ишлаб чиқиш; ҳудудлар (вилоят, туман) ва идоралар (таълим, соғлиқни сақлаш, ва ҳ.) бўйича коррупция даражасини доимий равишда жамоатчилик фикрини аниқлаш бўйича социологик тадқиқотлар олиб бориш каби масалаларни ҳал этиш лозим.
Бундан таашқари, фуқароларнинг фаоллиги, ижтимоий ҳодисаларга бефарқ ёки лоқайд эмаслиги ҳамда ҳар бир давлат хизматчисининг ўз фаолиятининг жамоатчилик назорати остида эканлигини чуқур ҳис этиб бориши демократик-ҳуқуқий давлатни мустаҳкамлашнинг муҳим шартидир.
коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳодимлари ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбияни кучайтириш давр талабидир.
Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат:
давлат органлари фаолиятининг очиқлигини ва уларнинг ҳисобдорлигини таъминлаш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини ошириш, давлат органларининг, улар мансабдор шахсларининг ва бошқа ходимларининг ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши юзасидан маъсулиятини кучайтириш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
давлат органларининг ва улар ходимларининг фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;
давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларининг бажарилиши самарадорлиги мезонларини, стандартларини ва унинг сифатини баҳолаш тизимларини жорий этиш;
давлат органлари ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидаларини белгиловчи одоб-ахлоқ қоидаларини самарали амалга ошириш;
давлат органлари ходимлари манфаатларининг тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларга риоя этилиши юзасидан мониторинг ўтказилишини таъминлаш;
давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш, хизматни ўташнинг шаффоф тартибини ўрнатиш, шахсий ва касбий сифатлар, очиқлик, беғаразлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида танлов бўйича саралаш ҳамда хизматда кўтарилиш тизимини жорий этиш;
давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши, улар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўрилиши устидан назоратни таъминлаш;
давлат органлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан ушбу органлар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаган ҳолда мунтазам равишда мониторинг ўтказиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ташкил этиш;
давлат органларининг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларининг самарали ижтимоий ҳимоя қилинишини, моддий таъминот олишини ва рағбатлантирилишини таъминлаш.
маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат этиш ва лицензияга доир тартиб-таомилларни соддалаштириш ҳамда уларнинг тезкорлигини ошириш;
давлат органларининг назорат-текширув вазифаларини мақбуллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашишга йўл қўймаслик;
давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини кенг жорий этиш;
тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик;
давлат харидларининг самарали ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, давлат харидларини жойлаштиришда ошкоралик, шаффофликни таъминлаш ҳамда рақобат муҳитини қўллаб-қувватлаш;
таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бошқа соҳаларида аҳоли учун адолатли шарт-шароитларни ҳамда тенг имкониятларни яратиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик;
нодавлат ташкилотларда коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
ЎзбекистонРеспубликаси Бош прокуратураси;
ЎзбекистонРеспубликасиДавлатхавфсизликхизмати;
ЎзбекистонРеспубликасиИчкиишларвазирлиги;
ЎзбекистонРеспубликасиАдлиявазирлиги;
ЎзбекистонРеспубликаси Бош прокуратурасиҳузуридагиИқтисодийжиноятларгақаршикурашишдепартаменти.
Коррупциягақаршикурашишбўйичафаолиятниқонунҳужжатларигамувофиқбошқадавлаторганлариҳамамалгаоширади.
2020 йил 29 июнда “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4761-сон Президент қарори қабул қилинди.
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири коррупция юқори бўлган соҳаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳисобланади.
Агентлик ҳар йили оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши лозим бўлган Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани шакллантиради ҳамда уни Ўзбекистон президенти ва Олий Мажлис палаталарига киритади.

Download 27.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling