Маърузанинг асосий мақсади
Download 27.86 Kb.
|
маълумот (5)
Маърузанинг асосий мақсади: Маърузада “Криминология” модулининг 9-мавзусини ёритишга мўлжалланган режадаги коррупция жиноятчилиги тушунчаси, унинг турлари, шакллари, ҳолати ва тузилиши. Коррупция жиноятини содир этган шахснинг криминологик тавсифи. Коррупция жиноятчилигининг келиб чиқиш сабаблари. Коррупция жиноятчилигининг олдини олиш чоралари ва субъектлар фаолияти ҳақида тегишли билимларни шакллантиришдан иборат. Маъруза жараёнида мавзуга доир муаммоли масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилади, амалиёт таҳлил қилинади, муаммоли масалалар бўйича тарқатма материаллардан фойдаланилади. Маъруза натижасида талаба: маъруза юзасидан тегишли тушунча, билим, кўникма ва тажрибага эга бўлади; маъруза бўйича тегишли мисоллар ва масалалар устида ишлаш, ўз муносабатини билдириш, тегишли жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз фикрини баён эта олади; ўз жавобини асослаш, танқидий фикрлаш, оппонентни эшитиш кўникма ва қобилиятини шакллантиришга эришилади; тарқатма материалларни ўрганиш, ўз муносабатини билдириш кўникмасига эга бўлади. 2. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ: Маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади; Маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади; Мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади; Режа асосида слайдлар ёрдамида қишлоқ хўжалигидаги ҳуқуқбузарлик, ветеринария-санитария қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик тушунтирилади; Мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади; Муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади; Зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади; Асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади. 3. ТАЯНЧ ТУШУНЧАЛАР: Хизмат – бошқарувдан, давлат фаолиятини амалга оширишдан, бошқарувни таъминлашдан, аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш. Давлат хизмати – бу давлат ташкилотлари (орган, муассаса) хизматчиларининг давлат функциялари ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган ҳамда ҳақ тўланадиган меҳнат фаолияти. Хизмат мавқеидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш– мансабдор, масъул мансабдор шахс ва мансабдор шахс бўлмаган давлат хизматчисининг ўзи, шунингдек, қўл остидаги ходимларига нисбатан тазйиқ ўтказиш, буйруқ бериш ёки бошқа шаклда уни манфаатдор этувчи (пора берувчи) шахснинг манфаатини кўзлаб, ҳаракат қилиши ёки ундан тийинлаши. Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш; Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик —коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш; Манфаатлар тўқнашуви —шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият. Мансабдор шахс – доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс. Ҳокимият вакили– давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс. 4. МАВЗУ БЎЙИЧА ДАРС ОЛИБ БОРИШ МЕТОДИКАСИ: маърузани ўтиш жараёнида технологик харитада кўрсатилган ахборот-коммуникатив ва замонавий педагогик технологиялардан фойдаланилиши назарда тутилади; маъруза мавзусининг долзарблиги, ўрганилганлик даражаси, бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ҳақида тушунча берилади; мавзуга оид миллий ва халқаро норматив ҳужжатлар билан таништирилади ва таҳлил қилинади; режа асосида слайдлар ёрдамида мавзуаги асосий ҳолатлар тушунтирилади; мунозарали (назарий) саволлар ўртага ташланади ва уларга баҳо берилади; муаммоли масалалар тарқатилади ва уларнинг ечими эшитилади; зарурият туғилганда, масала ва саволлар уйга топшириқ сифатида берилади; асосий тушунчалар, савол-жавоблар умумлаштирилиб, маърузага якун ясалади. Коррупция жиноятчилигитушунчаси, унингтурлари, шакллари, ҳолативатузилиши “Коррупция” атамаси лотинча “corruptio” сўзидан келиб чиққан бўлиб “пора эвазига оғдириш” деган маънони англатади. Шунингдек, мазкур атама айрим адабиётларда лотинча “corrumpere” сўзидан келиб чиққан бўлиб “бузилиш, айниш, таназзул”, бошқа адабиётларда лотинча “cor ruptum” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “синган, бузилган” каби маънони билдириши ва шахсий ҳаёт ҳамда корпоратив фойда йўлида жамоат манфаатларига путур етказишни англатиши қайд этилган. Халқаро ҳужжатларда биринчи бор коррупция тушунчасига БМТ Бош ассамблеясининг Резолюцияси билан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган “Ҳуқуқий тартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор кодекси”да тўхталинган бўлиб, унда коррупция деганда “...мансабдор шахснинг ҳар қандай шаклдаги мукофот эвазига ўз мансаб ваколатлари доирасида мазкур мукофотни берувчи шахс манфаатларини кўзлаб, лавозим йўриқномаси қоидаларини бузган ҳолда ёки бузмасдан муайян ҳаракатларни бажариши ёки ҳаракатсизлиги” тушунилади дейилган. Шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 1990 йил Гаванада коррупция муаммоларига бағишлаб ўтказилган минтақалараро семинарида қабул қилинган Давлат хизматчилари учун халқаро хулқ-атвор кодексида “коррупция бу мансабдор шахсларнинг шахсий ёки гуруҳ манфаатини кўзлаб мансабини суиистеъмол қилиш, шунингдек давлат хизматчилари томонидан ўзлари эгаллаб турган хизмат вазифаларидан ғайриқонуний фойдаланиш кўринишларидир”, дейилади. Ушбу таърифда коррупциянинг ўзагини мансаб ваколатларидан ғайриқонуний фойдаланиш ташкил этиши кўрсатилган. Европа Кенгаши гуруҳининг коррупция муаммолари бўйича 1995 йил 22-24 февралда Страсбургда ўтказилган биринчи сессиясида “коррупция давлат ёки хусусий тизим мансабдор шахсларини уларнинг мансаб ваколатлари доирасида ўзларининг вазифаларини бузиб бажаришлари учун уларни пора эвазига оғдириб олинишидир”, деб таъриф берилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддасида асосий тушунчалар берилган бўлиб, унда коррупция, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ва манфаатлар тўқнашувига доир тушунчаларга таъриф берилган. Жумладан, коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш деб тушунилса, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш деб берилган. Манфаатлар тўқнашуви эса, — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазиятдир. Коррупция жиноятчилиги деганда коррупция xусусиятига эга бўлган жиноятларнинг мажмуи тушунилади. Коррупция – бу мансабдор шаxслар ва давлат xизматчиларининг сотиб олиниши ва шу асосда уларнинг ўз шаxсий ёки жиноий гуруҳ, уюшган гуруx манфаатларини кўзлаб расмий xизмат ваколатларидан ҳамда улар билан боғлиқ обрўси ва имкониятларидан фойдаланиши билан тавсифланадиган ижтимоий ҳодисадир. С.Роуз-Аккерман таькидлаганидек, “коррупция давлат бошқарувининг айрим жиҳатларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги белгисидир”. Коррупциянинг сиёсий жиҳатдан xавфлилиги қуйидагиларда ифодаланади: · қабул қилинган қонун ва бошқа норматив актларнинг коррупциялашган давлат аппарати ва унинг таркибий қисмлари томонидан йўқотилишида; · фуқароларнинг тоъбелиги қонунлар билан эмас, балки коррупциялашган давлат xизматчиларининг зулмидан келиб чиқади; · ижтимоий онги коррупция сингари сиёсий режимнинг салбий усулини чуқур сингдириш ва ҳ.к. Коррупция меxанизми – бу: · икки томонлама тузилган битим бўлиб, унда мансабдор шаxс ёки давлат xизматидаги бошқа шаxснинг мансаби, обрўси ва улар билан боғлиқ имкониятларига асосланиб, ўз xизмат ваколатлари ёки xизматларини жисмоний ва юридик шаxсларга, гуруҳлар (шу жумладан жиноий уюшма)га норасмий “пуллайди”, “xаридор” эса давлат тузилмаси ёки бошқа тузилмадан ўз мақсадларида фойдаланиш имкониятини қўлга киритади; · xизматчи томонидан товламачилик йўли билан пора ёки қўшимча ҳақ ундирилиши; · кучли руҳий таъсир кўрсатиш йўли билан xизматчиларнинг фаол сотиб олиниши (уюшган жиноятчилик учун xос). Коррупция шакллари – жиноят қонуни нуқтаи назарида оладиган бўлсак, қуйидаги коррупциянинг турларини кўрсатиш мумкин: Маиший коррупция - мансабдор шахслар ва давлат хизматчиларининг кундалик иш фаолиятида фуқаролар билан муносабатларида манфаатлар тўқнашуви. Ишбилармонлик коррупцияси - ҳокимият вакилларининг тадбиркорлик субъекти билан муносабатларида учрайдиган тури. Олий ҳокимият органлари коррупцияси - бу демократик жамиятларда сиёсий ҳукмрон доиралар ҳамда одил судлов тизими фаолиятида кўзга ташланади. Жиноят кдексида эса, қуйидаги: -мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-модда иккинчи қисмининг “г” кичик банди); -Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш (ЖК 175-моддаси); -хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (ЖК 182-моддаси иккинчи қисми “г” кичик банди); -солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖК 184-моддаси); -бюджет интизомини бузиш (ЖК 1841-моддаси); -ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси); -ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси); -мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси); -ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-моддаси); -мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-моддаси); -пора олиш (ЖК 210-моддаси); -пора бериш (ЖК 211-моддаси); -пора олиш-беришда воситачилик қилиш (ЖК 212-моддаси); -давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш (ЖК 213-моддаси); -адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш (ЖК 231-моддаси); -қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш (ЖК 234-моддаси); -қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш (ЖК 235-моддаси); -тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш (ЖК 236-моддаси) ва бошқалаар. Download 27.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling