Маърузанинг асосий мақсади


Коррупция жиноятинисодирэтганшахснингкриминологиктавсифи


Download 27.86 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi27.86 Kb.
#1517817
1   2   3   4
Bog'liq
маълумот (5)

Коррупция жиноятинисодирэтганшахснингкриминологиктавсифи
Коррупция жиноятини содир этган жиноятчи шахси бу ўзининг ғайриижтимоий қарашлари, ижобий ижтимоий манфаатларга салбий муносабати оқибатида жиноят содир этган, ўзининг нияти ёки салбий оқибатларга эришишнинг ижтимоий хавфли усулини танлаган кишининг шахсидир.
Коррупциявий жиноятчиликда жиноятчи шахсининг тузулиши:
Жиноят-ҳуқуқий тавсифи (хусусиятлари);
Ижтимоий-демографик тавсиф;
Маънавий-руҳийтавсифг эга бўлади.
Коррупциявий жиноятчиликда жиноят субъектининг шахси уч даражада: жиноятчи шахси умумий тушунчаси нуқтаи назаридан, ҳар хил тоифага мансуб жиноятчиларнинг белгиларини аниқлаш нуқтаи назаридан ва муайян жиноят содир этган шахс (массалан, ўғрилик содир этувчи шахслар) даражасида ўрганилиши лозим.
Коррупциявий жиноятчиликда жиноятчи шахсларнинг қуйидаги типологияси ажратилган: 1) таъмагир; 2) таъмагир-зўравон; 3) ашаддий; 4) ўта ашаддий.
Таъмагир типигасодир қилинган жиноятларда таъмагирлик мотивацияси яққол намоён бўлиши хосдир. Бу типга доир шахслар босқинчиликни тамагрлик ниятида содир этадилар.
Коррупциявий жиноятчиликда жиноятчи шахс сифатида мансабдор шахс муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унга: доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган; ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган; юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилгант ва худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахсдир.
Уларнинг ўзига хос хусусияти қуйидагиларда;
амалдор, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд, солиқ, божхона, таълим, тиббиёт ёки маъмурий муассасалар, шунингдек, ҳар қандай хусусий корхонанинг мансабдор шахсига пора бериш;
маҳаллий ёки чет эл амалдори ва халқаро ташкилот амалдорини пора бериш орқали сотиб олиш;
давлат мансабдор шахси томонидан мулкни талон-тарож қилиш, ғайриқонуний ўзлаштириш ёки ундан ўз шахсий манфаалари йўлида фойдаланиш;
шахс томонидан шахсий бойлик орттириш ёки учинчи шахснинг бойиши мақсадида ўз обрўси ёки хизмат мавқеидан фойдаланиш; коррупция ҳаракатларидан даромад олиш;
ошна-оғайнигарчилик ёки уруғ-аймоқчилик каби қатор масалаларни ўз ичига қамраб олишда намоён бўлади.


Download 27.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:

1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling