Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Download 133.98 Kb.
bet3/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Томас Гоббс (инглиз файласуфи 1588-1679) томонидан Ф.Бэконнинг материалистик қарашлари тизимга солинган ва ривожлантирилган. Гоббс материяга бирдан-бир субстанция сифатида ёндашган, барча ҳодисалар, нарсалар, жараёнларни бу субстанциянинг намоён бўлиш шакллари деб ҳисоблаган. Материя – абадий, жисмлар ва ҳодисалар – ўткинчи: улар вужудга келади ва йўқ бўлади. Фикрлашни материядан ажратиб бўлмайди, зеро материянинг ўзигина фикрлайди. Жисмсиз тана бўлмаганидек, жисмсиз субстанция ҳам бўлиши мумкин эмас. Айнан материя барча ўзгаришлар субъекти ҳисобланади.
Барча моддий жисмлар кўламлилик ва шакл билан тавсифланади. Уларни ўлчаш мумкин, чунки улар узунлик, кенглик ва баландликка эга. Ф.Бэкондан фарқли ўлароқ, Гоббсда материя сифат кўрсаткичларига эга эмас: у материяни математик ва механик сифатида миқдор жиҳатидан ўрганади. Унда материя дунёси ранг, ҳид, овоз каби хоссалардан маҳрум. Т.Гоббс талқинида материя гўё геометрик тус олади ва сифат жиҳатидан бир жинсли, рангсиз нарса тарзида, миқдорий катталикларнинг муайян тизими сифатида намоён бўлади. Ҳаракатни у фақат механик нуқтаи назардан тушунади. Макон ва вақт муаммоларини ўрганишга нисбатан Гоббс материалистик нуқтаи назардан ёндашади.
Т.Гоббс ўзининг дунё ҳақидаги фалсафий қарашларида деист сифатида иш кўради. Аммо унинг асарларида атеистик хусусиятга эга бўлган фикрларга ҳам дуч келиш мумкин. Масалан, у Худо – инсон тасаввурининг маҳсули, деган фикрни илгари суради. «Табиий ва сиёсий қонунларнинг элементлари» асарида, «Фалсафа асослари» трилогияси («Жисм ҳақида», «Инсон ҳақида», «Фуқаро ҳақида»)да, шунингдек «Левиафан» асарида Гоббс табиий алоқалар ва қонуниятлар ролини такрор-такрор қайд этади. Бироқ, Т.Гоббс Худони одамлар ҳаётидан бутунлай чиқармайди: унинг фикрича, Худо «ҳамма нарсани кўргувчи ва ҳамма нарсани бошқарувчи», «у барча сабабларнинг биринчиси»дир. Гоббс Худо воқеаларнинг табиий оқимига аралашмаслигини қайд этади.
Ф.Бэкон фалсафасининг давомчиси Т.Гоббс ҳам гносеологияда асосан эмпирик ва сенсуалист бўлган (ҳиссий билишни билишнинг асосий шакли деб ҳисоблаган). Инсонга моддий жисм таъсири натижасида вужудга келган сезгини у билишнинг биринчи амали деб ҳисоблаган. Фикрлашни у тушунчаларни қўшиш ёки айириш деб ҳисоблаган, унга ўз математик методини тўла татбиқ этган.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling