Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Download 133.98 Kb.
bet8/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Жан Жак Руссо (1712-1778) Европа инқилобий мафкурасининг вужудга келишига машҳур «Ижтимоий шартнома» асари билан улкан таъсир кўрсатди. Эркинлик ҳамда юридик ҳуқуқларнинг сўзсиз тенглигига асосланган фуқаролик жамиятининг назарий асоси ҳисобланган бу асар Буюк француз инқилоби даврида якобинчилар учун ўзига хос дастуриламал бўлиб хизмат қилди.
Шарль Луи Монтескье (1689-1755) географик детерминизм асосчиларидан бири жамиятда тартиб ва ахлоқни сақлаш учун зарур бўлган диннинг функционал роли концепциясини ривожлантирди.
XVIII асрнинг иккинчи ярмида маърифатчилик ҳаракати кенг демократик қамров касб кетди. Францияда бош муҳаррири ва ташкилотчиси Д.Дидро бўлган «Энциклопедия» нашри атрофида жипслашган илғор мутафаккирлар, олимлар ва ёзувчилардан иборат «файласуфлар партияси» пайдо бўлгани тўғрисида сўз юритила бошлади. Бу «файласуфлар партияси»да Дидро билан бир қаторда Гельвеций ва Гольбах, шунингдек Ламетри етакчи рол ўйнади. Улар материализмнинг файласуфлар ва фалсафий мактабларнинг кейинги авлодларига кучли таъсир кўрсатган анча ривожланган шаклини яратдилар.
Онтологик ва гносеологик муаммолар. Онтологик муаммолар XVIII аср француз маърифатчилари намояндалари томонидан асосан материалистик ва атеистик нуқтаи назардан ўрганилган. Бу Дидро, Гольбах, Ламетри ва Гельвеций фалсафасининг ўзига хос жиҳатларидан биридир. Ўз даврида катта шов-шувга сабаб бўлган «Инсон – машина» асарининг муаллифи Жюльен Офрэ де Ламетри (1709-1751) моддий дунё «ўз ҳолича мавжуд» эканлигига, унинг боши ҳам, охири ҳам йўқлигига ишончи комил бўлган. Ламетри материализми Эпикурнинг атомистик материализми, Спинозанинг материалистик таълимоти ва Локк сенсуализми таъсирида вужудга келган. Ламетри жонни ақл фаолияти функцияси ва кўриниши деб ҳисоблаган ҳамда Декартнинг умрбоқий номоддий жон ҳақидаги ғояси асоссиз эканлигини исботлашга ҳаракат қилган.
Поль Генрих Дитрих Гольбах (1723-1789) француз материализми фалсафий қарашларининг энг изчил ифодачисидир. Унинг «Табиат тизими» асари «XVIII аср материализми ва атеизми кодекси» деган ном олган. 1770 йилда нашр этилган бу асарда муҳим онтологик муаммолар, чунончи: материя, табиат, ҳаракат, макон, вақт, сабабият, тасодиф, зарурият муаммолари баён этилган. Гольбах учун табиат барча нарсалар ва ҳодисалар сабабидир, зеро у Худо туфайли эмас, ўзи туфайли мавжуд. Табиат – ҳаракат сабаби. Гольбах ҳаракатни табиат мавжудлигининг зарурий натижаси сифатида тавсифлайди. Табиат деганда у ўз энергияси таъсирида ҳаракат қилувчи моддалар йиғиндисини тушунади. Гольбах фикрига кўра, барча жисмлар бўлинмас ва ўзгармас элементлар – атомлардан ташкил топади. Материя тушунчасини у модда тушунчаси билан айнийлаштиради.
Айни вақтда Гольбах табиатда барча алоқалар ва ҳаракатлар зарурият билан белгиланади, деб ҳисоблаган. Унинг фикрича, олам бир-биридан узлуксиз келиб чиқадиган сабаблар ва оқибатларнинг узилмас занжиридир. Шу сабабли Гольбах тасодифни табиатдан ҳам, ижтимоий ҳаётдан ҳам чиқаради. У инсонни ҳам зарурият қули деб ҳисоблайди: у ўз ҳаётида бир дақиқа ҳам эркин эмас, унинг хатти-ҳаракатлари амалда қандай намоён бўлса, шундай бўлиши мумкин. Бу олдиндан белгиланганлик Гольбах детерминизмининг фаталистик хусусиятини белгилайди.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling