Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Download 133.98 Kb.
bet2/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Френсис Бэкон (– инглиз файласуфи 1561-1626) биринчи ёндашув асосчиси субстанция шаклларининг хусусиятларига тавсиф берган ва субстанцияни муайян нарсалар шакли билан айнийлаштирган. Унинг фикрича, материя сариқлик, мовийлик, қорамтирлик, илиқлик, оғирлик ва бошқа шунга ўхшаш хоссаларга эга. Булар материянинг энг содда хусусиятларидир. Бу хоссаларнинг турли бирикмаларидан табиатнинг ранг-баранг нарсалари вужудга келади.
Материянинг сифат жиҳатидан ҳар хиллиги ҳақидаги таълимотни Ф.Бэкон ўзининг шакл ва ҳаракат ҳақидаги таълимоти билан ривожлантирган. Унинг талқинида шакл – бу нарсага хос бўлган хусусиятнинг моддий моҳияти. У Платон ва Аристотелнинг шакл ҳақидаги мушоҳадалари билан баҳсга киришади. Бэкон фикрига кўра, шакл – жисмни ташкил этувчи моддий зарралар ҳаракатининг тури. Аммо бу зарралар атомлар эмас. Ф.Бэкон қадимги файласуфларнинг материянинг атомистик тузилиши ҳақидаги таълимотига, айниқса бўшлиқнинг мавжудлиги ҳақидаги таълимотига танқидий ёндашади. У маконни бўшлиқ деб ҳисобламаган: Бэкон учун макон материянинг доимий ўрни билан боғлиқ бўлган. Амалда у маконни моддий объектларнинг кўламлилиги билан айнийлаштирган. Вақтни Бэкон моддий жисмлар тезлигининг объектив ўлчови сифатида тавсифлаган. Вақтнинг моҳиятини тушунишга нисбатан мазкур ёндашув диққатга сазовордир, зеро вақт материянинг моддий жисмларда юз берувчи ўзгаришларнинг давомлилигидан иборат бўлган ва бу ўзгаришларнинг суръатини тавсифлайдиган ички хоссаси сифатида эътироф этилади. Шундай қилиб, вақт ҳаракат билан уйғун боғланади.
Бэкон фикрига кўра, ҳаракат – материянинг туғма хоссаси. Материя қандай абадий бўлса, ҳаракат ҳам шундай абадийдир. У ҳаракатнинг табиатдаги 19 тури ёки шаклини қайд этган: тебраниш, қаршилик, инерция, интилиш, кучланиш, ҳаёт руҳи, азобланиш ва б. Бу шакллар амалда ўша даврда фанда айниқса мукаммал ўрганилган материя ҳаракати механик шаклларининг хусусиятлари бўлган. Айни вақтда Ф.Бэкон моддий дунёнинг кўп сифатлилигини ўрганиш ва тушунтиришга ҳаракат қилган.
Ф.Бэкон билишнинг эмпирик методи асосчиси ҳамдир. У тажрибага асосланган фанлар, кузатиш ва экспериментга алоҳида эътибор берган. Билимлар манбаи ва уларнинг ҳақиқийлиги мезонларини тажрибада кўрган. Билишга ташқи дунёнинг инсон онгидаги инъикоси сифатида ёндашар экан, у билишда тажриба ҳал қилувчи рол ўйнашини қайд этган. Аммо файласуф билишда ақлнинг ролини ҳам инкор этмаган.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling