Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Download 133.98 Kb.
bet14/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Эмпириокритицизм позитивизмнинг иккинчи тарихий шакли сифатида XIX–XX асрлар чегарасида юзага келди. Унинг энг машҳур намояндалари – Э.Мах (1838-1916) ва Р.Авенариус (1843-1896). Илк позитивизмдан фарқли ўлароқ, эмпириокритицизм фалсафага «иккинчи позитивизм»ни синтез қилувчи фан сифатида ёндашади, уни билиш назариясига боғлайди. Эмпириокритицизм «тажриба танқиди» деган маънони англатади ва «тажрибани метафизик табиатни ўзгартирувчи барча қоидалардан тозалаш»ни назарда тутади. Э.Мах фикрига кўра, тажриба амалда «дунё элементлари» ҳисобланувчи сезгилардан иборатдир. Бинобарин, позитивизм ўзининг махизм шаклини касб этган иккинчи босқичида бутун фалсафий фаолиятни инсон тажрибаси ҳиссий асосининг руҳий-физиологик шакллари таҳлилига боғлади. Махизм фалсафасида дунё «сезгилар мажмуи» тарзида намоён бўлдики, бу материализмдан бутунлай воз кечилиши, инглиз файласуфи Берклининг субъектив идеализми ўзига хос тарзда тикланишини англатади. Хуллас, иккинчи позитивизм яратувчилари билиш жараёнининг назарий моделини тузишга ҳаракат қилдилар.
Неопозитивизм, позитивизмнинг учинчи тарихий шакли сифатида, илмий назарияларнинг ҳақиқатнамолигини, уларнинг нисбий қимматини аниқлаш методларини ўз фалсафий фаолиятининг предметига айлантирди. Бу босқич вакиллари позитивизмнинг асосий тамойилларига таяниб, анъанавий фалсафа тушунчалари ноилмийдир, чунки уларни тажрибада текшириш мумкин эмас, деб эълон қилдилар.
Неопозитивистлар у ёки бу илмий хулосалар, концепциялар ва назарияларнинг тўғрилиги, ҳақиқийлигини текшириш методларига асосий эътиборни қаратдилар. Улар ҳозирги илмий билимларнинг ҳақиқийлигини текширишнинг асосий тамойиллари: верификация, фальсификация ва конвенция тамойиларини таърифлаб бердилар.
Верификация (лот. «verus» - ҳақиқий ва «facio» - бажараман) тамойили нуқтаи назаридан ҳиссий тажриба далиллари билан тасдиқланувчи илмий қоидаларгина ҳақиқий ҳисобланади. Бошқача айтганда, тажрибада синалиши мумкин бўлган мулоҳазаларгина аҳамият касб этади.
Неопозитивизм метафизик фаразларни аниқлаш ишида верификация тамойили муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган. Бироқ бу тамойил ўзини оқламади, чунки у фан тузилиши ва динамикасига мос келмасди. Верификация тамойилига қарши қуйидаги эътирозлар мавжуд: Фанда тажрибада синаш мумкин бўлмаган билимлар ҳанузгача мавжуд. Бироқ уларни кейинчалик, кузатиш ва эксперимент техникаси ривожланганидан сўнг текшириш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Масалан, О.Конт осмон жисмларининг кимёвий таркиби ҳақидаги масалани метафизик масала деб ҳисоблаган. У мазкур масаланинг ечимини топиш мумкин эмаслигини қайд этган. О. Конт вафотидан сўнг орадан икки йил ўтгач спектрал анализ пайдо бўлди ва унинг ёрдамида осмон жисмларининг кимёвий таркиби аниқланди.
Тарихий билим – ўтмиш ҳақидаги, ҳозир мавжуд бўлмаган нарсалар ҳақидаги билим. Верификация тамойили эса мавжуд борлиққа таянишни талаб қилади. Бироқ ўтмишни ҳам билиш мумкин. Верификация тамойилига кўра эса, барча тарихий мулоҳазалар маъносиздир.
Маъноли мулоҳазалар мажмуини неопозитивизм икки турга – синтетик ва аналитик мулоҳазаларга ажратади. Верификация тамойилининг ўзини мулоҳазаларнинг қайси турига киритиш мумкин? Бу тавтология ҳам, тажрибада синалган (синтетик) мулоҳаза ҳам эмас. Мазкур тамойилнинг келиб чиқиши фалсафий хусусиятга эга, моҳият эътибори билан бу мантиқий позитивизм қабул қила олмайдиган метафизик қоидадир.
Фальсификация тамойили илгари сурилган қоидаларни тасдиқлашга эмас, балки рад этишга қараб мўлжал олади. У илмийликка даъвогар бўлган қоидаларни рад этишга ҳаракат қилишни назарда тутади. Илгари сурилган қоидани рад этиб бўлмаса, уни ҳақиқий ёки ҳеч бўлмаса ўринли деб ҳисоблаш мумкин. Рад этилган қоидадан эса воз кечилиши лозим.
Фанни ўрганиш соҳасидаги фалсафий йўналиш сифатида, Неопозитивизм, 50-йиллар охири – 60-йилларнинг бошларида ўз нуфузини йўқотди, ва шу даврда «Тўртинчи позитивизм» ёки постпозитивизм майдонга чиқди. Унинг энг машҳур намояндалари қаторига К.Поппер, И.Лакатос, Т.Кун, С.Тулмин, П.Фейерабенд, Д.Агаццини киритиш мумкин.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling