Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа
Download 133.98 Kb.
|
4.Ҳозирги замон фалсафаси
Стивен Тульмин (1922-1997) бутунлай бошқача методологик мўлжал – эволюцион эпистемология асосчиси. Мазкур йўналишнинг умумий маъноси шундан иборатки, у билишни жонли табиат эволюциясининг лаҳзаси сифатида ўрганади ва билиш механизмларини эволюция нуқтаи назаридан ёритади. Эволюцион эпистемология соф эволюция ва билиш жараёни биологиясининг ўхшашлиги ғоясига асосланган ва инсоннинг билиш аппарати бу биологик эволюция жараёнида ривожланган мослашувлар механизмидир, деган тасаввурга таянган. Эволюцион эпистемологлар фикрига кўра, айни шу сабабли билиш механизми эволюцион тип бўйича ривожланади ва тегишли равишда ҳозирги замон эволюция назариясига мувофиқ тушунилиши мумкин.
Эволюцион эпистемология инсоннинг биологик эволюция маҳсули сифатидаги талқинидан келиб чиқувчи билиш назариясидир. Шундай қилиб, эволюцион эпистемологиянинг асосий назарий манбаси сифатида органик эволюция концепцияси амал қилади. Эволюцион эпистемологиянинг икки хил маъносини фарқлаш лозим: билиш воситалари, шакллари ва методларининг (билиш органларининг) ривожланишини эволюцион схема ёрдамида тушунтиришга уриниш; билим мазмунини (ахборотнинг пайдо бўлишини) эволюцион тушунтиришга ҳаракат қилиш. Бу ерда ўзгарувчанлик, танлаш ва мустаҳкамлаш тушунчалари маълум аҳамият касб этади. Эволюцион эпистемологиянинг биринчи маъносида дунёни аниқ акс эттириш имкониятини таъминловчи билиш органлари, когнитив структуралар ва билиш қобилиятларининг эволюцияси масалаларига урғу берилади. У бизнинг билиш аппаратимиз эволюция маҳсулидир, деган фикрни илгари суради. Тирик организмларнинг нерв системаси ва идрок этиш органлари миллионлаб йиллар мобайнида борлиқни мумкин қадар аниқ акс эттиришни таъминлайдиган тарзда ўзгариб борган. Агар организм бундай мосламалар билан таъминланмаганида, унинг мавжудлиги ва ривожланиши мумкин бўлмас эди. Перцептуал (сезгилар) тизими ўзи яшайдиган муҳит шароитларида мос равишда ва қониқарли ҳаракат қилиш имконини берувчи организмларгина яшаб қолади ва насл қолдиради. Билишнинг субъектив структуралари борлиққа мос тушади, чунки айнан шундай ҳолат яшаб қолиш имкониятини таъминлайди. Эволюцион эпистемологиянинг иккинчи маъноси фалсафа фанининг бевосита предметидир, чунки унда ўз хусусиятига кўра эволюцион бўлган илмий билимнинг ўсиши моделига урғу берилади. Бу ерда фалсафа фани концепцияларидан бири сифатидаги эволюцион эпистемология тўғрисида сўз юритилади. У эволюция динамикасининг мантиқий талқинига мос тушувчи илмий билим динамикасини кўрсатади. Мазкур йўналиш ҳам фаннинг эволюцион назарияси деб аталади. Download 133.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling