Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Download 133.98 Kb.
bet18/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Карл Поппер (1902-1994). Энг муҳим асарлари: «Илмий тадқиқот мантиқи» (1935), «Очиқ жамият ва унинг душманлари» (1945), «Тарихийликнинг қашшоқлиги» (1963), «Объектив билим. Эволюцион ёндашув» (1972), «Реализм ва фан мақсади» (1983).
Поппер фалсафанинг бош мақсади илмий билимнинг ўсишини, айниқса – илмий космологияни ўрганишдан иборат деб билган. Илмий космология дунёни, шу жумладан инсонни (ва унинг билимини) бу дунёнинг қисмлари сифатида билишни назарда тутади. Поппер фикрига кўра, фалсафанинг алоҳида методи мавжуд эмас – масалалар аниқ қўйилувчи ва таклиф этилган ечимлар танқидий таҳлил қилинувчи ҳар қандай оқилона мунозара методи мавжуд. У верификация тамойилига зид ўлароқ фальсификация методини (ҳар қандай фикрни рад этиш мумкинлиги тамойилини) таклиф қилди, билимни ташкил этиш назарий ва эмпирик даражаларининг уйғун бирлигини, шунингдек гипотетик хусусияти ва хато қилиши мумкинлигини (ҳар қандай фаннинг фаллибилизми принципини) қайд этди. Фальсификация тамойили фан учун муайян аҳамиятга эгадир. Салбий текшириш у ёки бу қоиданинг ҳақиқийлигини исботламаса, уни узил-кесил рад этади. Бироқ фальсификация тамойили фақат рад этишга қараб мўлжал олади: у билимларни ўстириш жараёнини муваффақиятли амалга ошириш имконини бермайди, агар у ёки бу назарияни рад этувчи маълумотлар топилса, бу назариядан бутунлай воз кечилади.
Назариялар ўртасида ворисийлик мавжуд бўлиб, у Нильс Борнинг мувофиқлик тамойилида ўз ифодасини топган.
Илмий билимни ноилмий билимдан, фанни метафизикадан ажратишни (ёки демаркация муаммосини) Поппер муҳимлик мезонларини яратиш мўлжалларига қарши ўлароқ долзарб аҳамиятга эга деб белгилайди.
Илмий билимнинг ўсишини Поппер ижтимоий ўзгаришлар умумий жараёнларининг айрим ҳодисаси сифатида талқин қилади (ва уларнинг доирасида муаммолар ва уларни ечишга алоҳида эътибор қаратилиши лозим деб ҳисоблайди). Илмий билиш тарихи – бу дадил фаразлар ва уларни перманент рад этишлар тарихидир. Поппер таъбири билан айтганда, «фан» деган одам «тараққиёт» дейди ва аксинча (Вена тўгараги вакилларидан фарқли ўлароқ, Поппер нормал фанга ривожланувчи фан сифатида ёндашади ва унинг ўсишини қадрсизлантирувчи методологияни тузишга ҳаракат қилади). Бирдан-бир илмий билимга эришиш, шунингдек ҳақиқатнинг тагига етишга яқинлашиш, Поппер нуқтаи назаридан, фақат хатолар ва янглишишлар элиминацияси маҳсули сифатида амалга ошиши мумкин: фан яхлитлигининг асоси сифатида олдиндан белгиланган идеал ва илмий тилнинг ҳақиқийлиги эмас, балки борлиқнинг бирлиги амал қилади. Фанлар бу борлиқни англаш жараёнида ўсиб борувчи жараён тарзида бир-бирига яқинлашади. Оқилоналашув даражаси, Поппер фикрига кўра, илмий инқилобларнинг интенсивлиги билан белгиланади.
Поппер таълимоти контекстида фалсафа ва фаннинг ўзаро нисбати йўлидаги энг катта тўсиқ - фалсафий билимнинг ўзига хослиги. Поппер фикрига кўра, фалсафа ва фанни аниқ ажратиш натурфалсафанинг спекулятив тамойиллари ва фан фаразларини фарқлаш учун зарурдир.
Бу контекстда Поппер фан ва фалсафани эмас, балки догматик ва эвристик билимни ажратишни маъқул кўрган.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling