Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Download 133.98 Kb.
bet15/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Постпозитивизм. Постпозитивизмнинг неопозитивизм билан ғоявий алоқаси шунда ифодаланадики, улар асосан илмий билим таҳлили билан шуғулланган, тилга катта эътибор берган. Бироқ, мантиқий позитивизм асосан мавжуд илмий билим тузилишини ўрганишга эътиборни қаратган бўлса, постпозитивизмнинг бош муаммосини илмий билим динамикаси ташкил этади. Бу ўзгариш фанни фалсафий ўрганиш масалалари доирасининг ҳам ўзгаришига сабаб бўлди. Постпозитивизмни аввало илмий билимнинг ижтимоий-маданий омиллари, янги назарияларнинг юзага келиши, уларнинг олимлар ҳамжамияти томонидан қабул қилиниши, рақобатлашувчи илмий концепцияларни таққослаш ва танлаш мезони қизиқтиради.
Агар мантиқий позитивизмга эмпирик билимни ишончли ва барқарор билим сифатида ишончсиз ва ўзгарувчан назарий билимга қарши қўйиш хос бўлса, постпозитивизмга эса, аксинча, билимнинг бу икки даражаси бир-бирига ўтиши ҳақидаги қараш хосдир. Зеро постпозитивизм таълимоти назариянинг эмпирияга таъсири кучли эмаслиги, далилларни аниқлаш учун назария талаб этилиши, шу сабабли далиллар назарияга маълум даражада боғлиқ бўлиши ёки ҳатто уларни белгилаши ёритиб берилган.
Постпозитивизм концепциясининг навбатдаги хусусияти – шундаки илмий билимнинг ривожланишини талқин қилишда кумулятивизмдан воз кечилган. Илк позитивизм илгари сурган кумулятивистик ёндашув фаннинг изчил ривожланиши, билимларнинг аста-секин тўпланиб боришини назарда тутади. Постпозитивизм фан ҳақидаги бундай тасаввурдан воз кечади. У фан тарихида инқилобий ўзгаришлар юз бериши муқаррарлигини асослашга ҳаракат қилади. Постпозитивистлар фикрига кўра, инқилоб натижасида фанда илгари эътироф этилган ва асосланган билимлар, нафақат назариялар, балки методлар ва омиллар ҳам қайта кўрилади.
Учинчи ва тўртинчи позитивизм ўртасида фанни сохта фан (метафизика)дан фарқлаш масаласида ҳам жиддий тафовутлар мавжуд. Позитивизм метафизикани фандан чиқариб ташлашни бош вазифалардан бири деб ҳисоблаган. Постпозитивизм эса илмий билим ва фалсафа ўртасида қатъий чегара ўтказишдан бош тортади. У фалсафий қоидаларнинг асослилигини ва уларни фанлардан чиқариб ташлаш мумкин эмаслигини тан олади. Фан фалсафасида кенг қўлланилувчи «парадигма» (Т.Кун), «илмий тадқиқот дастури» (И.Лакатос) каби тушунчалар фалсафий (метафизик) унсурлардан иборат. Шунингдек, постпозитивизмнинг айрим намояндалари (П.Фейерабенд) фан, фалсафа ва афсона ўртасида бирон-бир фарқни кўришдан бутунлай бош тортади.
Постпозитивизм фан ташқи (ижтимоий, маданий) омиллар билан белгиланиши ҳақидаги ғояни тан олади. Бу жиҳатдан ҳам постпозитивизм мазкур фалсафий йўналишнинг олдинги шаклларидан анча фарқ қилади. Қуйида постпозитивизм вакилларининг қарашлари билан танишамиз.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling