Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 133.98 Kb.
bet25/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти. Ўзбекистонда фалсафа фанининг ривожига нафақат фалсафа факультети профессор ўқитувчилари, балки 1957 йилда И.М.Мўминов ташаббуси билан ташкил қилинган Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Фалсафа ва ҳуқуқ” институтининг илмий ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшдилар. Илмий тадқиқот институтида дастлаб “Табиатшунослик”, “Фалсафа тарихи” бўлимлари фаолият олиб борди. Кейинчалик институт таркиби янги ёш миллий кадрлар билан бойиб борди ҳамда, “Диалектика ва билиш назарияси”, “Ижтимоий фалсафа”, “Этика” каби бўлимлар ташкил қилинди. Институтнинг асосий фаолияти фалсафа, фан ва маданият тарихини объектив ўрганиш, маънавиятнинг янги миллий қирраларини излаш, халқ маънавиятини янги билимлар билан бойитиш, миллатнинг маърифий руҳини кўтаришга йўналган эди. Бу соҳада Иброҳим Мўминов, Музаффар Хайруллаев, Мўбин Баратов, Эркин Юсупов, Карим Содиқов, Мираҳмад Абдуллаев, Ҳайдар Алиқулов, Расул Носиров, Муҳаммаджон Болтаев, Анвар Шарипов, Гулчеҳра Наврўзова ва бошқаларнинг илмий тадқиқотлари эътиборга сазовордир.
Ижтимоий фалсафа, этика, эстетика, маданиятшунослик фалсафаси соҳасида Рустам ва Тельман Абдушукуровлар, Ҳайдар Пўлатов, Абдулхай Валиев, Ойсара Умрзоқова, Наим Ғойибов, Абдувосид Йўлдошев, Махмуд Абдуллаев, Мназура Холматова, Саид Шермухамедов, Қўчқор Хоназаров, Хотима Шайхова, Абдулхафиз Жалолов, Жўравой Яхшиликов, Зуҳра Қодирова, Қиём Назаров, Виктор Алимасовлар самарали ишладилар ва ишламоқдалар.
Онтология ва билиш назарияси, табиатшунослик фалсафаси, фан методологияси бўйича Жондор Туленов, Баҳром Исмоилов, Омонулла Файзуллаев кабилар бошлаган анъаналарни, Маҳбуба Абдуллаева, Бахтиёр Каримов, Бахтиёр Тўраев, Раъно Имомалиева, Эътибор Ҳошимова, Шуҳрат Қўшоқов, Ҳакима Саломова, Оқил Файзиев, Зиёдулло Давронов, Нигина Шермухамедова, Алима Бердимуродова, Нариман Эшметов, Шавкат Мамадалиев, Карима Туленова, Эмина Иззетова ва бошқалар давом эттирмоқдалар.
2002 йилда Қиём Назаровнинг ташаббуси билан “Фалсафа ва ҳуқуқ” журналининг ташкил қилиниши институт ходимларининг илмий фаолияти самарадорлигини янада оширишга ҳамда ёш олимларнинг илмий изланишлари ҳақида кенг жамоатчиликнинг танишиши ва фалсафий мулоқотлар олиб борилишидаги дадил қадам бўлди.
Биргина 2003 йилда институт ходимлари 31 та турли йўналишдаги илмий тадқиқот лойиҳасига эга бўлдилар. Бугунги кунда “Фалсафа ва ҳуқуқ” институти янги ёш кадрлар билан бойиб бормоқда.
Фалсафа тарихи ва тарих фалсафасини таҳлил қилишда И.А.Каримов айтганларидек, “Шарқ фалсафасини теран ўрганиш, шу асосда улуғ маданиятимиз ва қадриятларимиз илдизларини жонлантириш, яқин ўтмишдан қолган мафкурадан халос бўлиш, ўзимизнинг асрлар синовидан ўтган, улуғ аждодларимиз бизга қолдирган миллий мафкура ва тафаккуримизни тиклаш, уни замонавий – умумбашарий руҳ билан бойитиш халқимизнинг долзарб вазифасидир”5. Шу маънода, ўзбек фалсафасининг етакчи вакиллари Шарқ фалсафаси тарихини ўрганиш ва ундаги гуманистик ғояларни “... ҳалқимиз соддагина қилиб, “ўзбекчилик” деб атайдиган, меҳр-оқибат, ўзаро чидам ва ҳурмат, ўзгаларнинг дардига ҳамдард бўлиш каби олийжаноб фазилатларни”6 келгуси авлодга етказиш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб бордилар. Қуйида кўп сонли ўзбек фалсафасининг вакилларининг таълимотлари билан танишамиз.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling