Маъруза:Ҳозирги замон фалсафаси Режа


Структурализм ва постструктурализм


Download 133.98 Kb.
bet22/32
Sana18.06.2023
Hajmi133.98 Kb.
#1564230
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
4.Ҳозирги замон фалсафаси

Структурализм ва постструктурализм. Структурализм (лот. structuma – тузилиш, жойлашиш, тартиб) - ғарб фалсафасининг янги йўналишларидан бири. Структурализм, умумий фалсафий-эпистемологик тасаввурлар, методологик мўлжаллар ва айрим фанлар (лингвистика, адабиётшунослик, этнография, тарих, эстетика, санъатшунослик, психология, социология, фалсафа)даги йўналишлар мажмуи сифатида, ХХ аср бошидан 40-йилларгача шаклланди.
Структурализмнинг кўпгина ғоялари юзага келишига туртки берган мутафаккирлар қаторига В.Гумбольдт (инсон онги дунёсини моделлаштиришда тилнинг динамик роли), Ч.Пирс (семиотика асосчиси), Э.Кассирер (инсон хулқ-атвори ва онгининг шаклланишида тил, мифология ва санъат символик тизимларининг роли)ни киритиш мумкин.
Структурализмнинг асосий хусусияти шундан иборатки, унинг тарафдорлари инсон ҳиссий идрок этиши мумкин бўлган барча ҳодисаларга «феноменлар», яъни ички, теран ва шу сабабли «ноаниқ» структураларнинг сиртда намоён бўлиши (манифестация) сифатида қараганлар ва уларни ёритишни ўз вазифаси деб ҳисоблаганлар.
Бу вазифани ҳал қилишда структурализм пафоси ижтимоий фанларга аниқ фанлар мақомини беришга қаратилди.
Структура тушунчаси структурализмнинг бош тушунчаси ҳисобланади. Структура деганда турли ички ва ташқи ўзгаришларда ҳар хил, кўп вариантли тушунчалар мажмуи ёки, структуралистлар таъбири билан айтганда, ҳар қандай диахроник ривожланувчи тизимнинг синхрон қайд этилиши тушунилади. Структурализмда кўпинча модель сифатида белгиланувчи ҳар қандай структура уч зарурий шарт: элементлар мустақил бутунга яхлит бўйсуниши; трансформация – бир кичик структура бошқа кичик структурага юзага келиш қоидаларига мувофиқ тартибли ўтиши; ўзини ўзи тартибга солиш – мазкур тизим доирасида қоидаларнинг ички тартибга солинишини қаноатлантириши лозим. Шундай қилиб, структура нафақат объектнинг барқарор скелети тарзида, балки риоя қилиш, бир объектдан иккинчи, учинчи ва ҳоказо объектларни олиш имконини берувчи қоидалар мажмуи сифатида амал қилади. Бунда айрим объектлар тўпламининг ягона структуравий қонуниятларини аниқлашга бу объектларнинг фарқларини эътибордан соқит этиш ҳисобига эмас, балки ягона мавҳум инвариантнинг муайян вариантлари сифатида қайд этилган бир-бирига ўтишлар динамикаси ва механикасини таҳлил қилиш йўли билан эришилади.
Шуни таъкидлаш лозимки, структуралистлар фойдаланувчи асосий тушунчалар улардан тадқиқотчилик мақсадларида фойдаланилган махсус фанлар доирасида ишлаб чиқилган. Шу сабабли асосий категориялар ва ғоялар бу йўналишнинг бош шакллари билан мақсадга мувофиқдир.
Постструктуралистлар (Деррида, Делез, М.Фуко ва ҳ.к.) структурани ва билимдаги барча ноструктуравий нарсаларни уларнинг генезиси ва тарихий ривожланиши нуқтаи назаридан англаб етишга ҳаракат қилдилар.
Кўрсатилган ёндашувларнинг иккаласи ҳам ижтимоий билим хусусиятлари ва методларини, унинг фаолияти умумий механизмларини, табиий илмий билимдан фарқларини, у ёки бу ижтимоий-маданий шакллар (тил, санъат, адабиёт, мода ва ҳ.к.) юзага келишини билишда синхрон ва диахрон нарсаларнинг бирлигини ўрганган.
Структуралистлар бундай ҳодисаларни ўрганишда структура тарихдан объективроқ, муҳимроқ ва бирламчироқ деб ҳисоблаган бўлсалар, постструктуралистлар бунга зид хулосани илгари сурганлар. Улар ўз ҳамкасбларининг агностицизми (нотарихийлиги)ни енгиш, инсон ва жамиятни тил структуралари ёрдамида объектив билишга уринишда юзага келувчи жумбоқларни аниқлаш ва ўрганишга ҳаракат қилдилар.
Постструктурализмда ҳамма нарса тенг ҳуқуқли, бир хилда муҳим ва қимматлидир. Бу ерда диалектик оппозиция тамойилига кўра тузилган одатдаги категориялар аппарати: моҳият – ҳодиса, шакл – мазмун, сабаб – оқибат ва ҳоказолар ўз маъносини йўқотади. Ҳодиса – моҳиятни аниқлаш эмас, у фақат ўзини ва ҳаёт ранг-баранглиги қирраларидан бири сифатида ифода этади. Ҳаётнинг ранг-баранглигини эса фақат бирортаси ҳам имтиёзли ҳолатда бўлиши мумкин бўлмаган билиш субъектлари позицияларининг кўп сонлилиги билан англаб етилади.
Постструктурализм ўзига азалдан хос бўлган омилларнинг табиий давоми ҳисобланиб, назарий ҳаракат сифатида структурализм танқиди тарзида тўрт асосий йўналишда ривожланади:
- структуравийлик муаммоси;
- белгилилик муаммоси;
- коммуникативлик муаммоси;
- субъектнинг яхлитлиги муаммоси.
Айни вақтда, постструктурализм намояндалари объективлик, метод ва илмийлик аҳамиятга эга эмас ва билиш жараёнининг изланувчи мақсадлари сифатида амал қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг фикрича, билиш жараёни субъект, истак, тасаввур ва билишда муҳим рол ўйновчи бошқа шахсий фазилатларсиз амалга ошиши мумкин эмас. Шу сабабли постструктуралистик субъект – бу билим эгаси ва билим ҳимоячиси эмас, балки вазифаси қандай йўл билан бўлмасин борлиққа киришдан иборат бўлган афсунгар, санъаткор, бола, инқилобчи ва шу кабилардир.

Download 133.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling